Кредитларни таснифлаш. Марказий банк томонидан Ўрнатилган тартибга (мезонларга) асосан кредитнинг ўз вактида қайтиши эҳтимолига қараб гурухдарга ажратилади. Банк асосан муаммоли кредитлар билан ишлайди. Чунки муаммоли ссудалар доимий назоратда бўлиб, уларни реструктуризация қилиш ва тугатиш масаласи туради.
Тижорат банклари муаммоли кредитлардаги хатоларни тузатиш учун асосан мижозлар билан иш олиб боради.
Мижозларни қаноатлантирадиган шароитларда кредитни реструктуризация килиши мумкин ёки унинг таъминотини кўпайтириш мақсадида гаровга қўшимча мол-мулк олинади. Агар бу чоралар кутилган натижаларни бермаса, унда кредитни қайтариш бўйича ҳуқуқий жараёнларни бошлайди.
Кредит тўғрисида маълумотнома. Тижорат банклари ички аудитининг асосий функцияларидан бири бу кредитлаш жараёни ва кредит портфели сифати ҳамда берилган кредитлар тўғрисида даврий маълумотнома тайёр-лашдир.
Маълумотнома тайёрлашда асосий эътибор ҳар бир кредит банкнинг кредит тўғрисидаги қабул қилган тар-тибларига мое келишига каратилади. Банк раҳбарияти учун ҳар бир кредит файллари тўғрисида маълумот тайёрланиб, уларнинг камчиликлари кўрсатилиб, тузатиш йўллари таклиф қилинади.
Фоиз тўловлари таваккалчилиги - тижорат банклари ўзининг кредит ресуреларига тўлайдиган фоизлари ва кредит қўйилмаларидан келаётган фоизлар уртасидаги фарқ ҳисобига фаолият кўрсатади. Фоиз тўловлари ресурслар учун ҳам, қўйилмалар учун ҳам мижозлар билан бирор даврга шартнома асосида амалга оширилади. Тижорат банклари даромадлари, яъни фоиз тўловлари уртасидаги фарқ (маржа) бозор шароитида доимий ўзгариб туради, агар банк бозордаги шароитни яхши урганмаса ва унга тезда мослашмаса фоизлар уртасидаги фарқ (маржа) жуда кам бўлиши ёки зарарга айланиб қолиш хавфи мавжуд.
Масалан, банк активлари ўрта ва узоқ муддатли кредитлардан катьий фоизлар асосида даромад келтирса, бу қўиилмалар кисқа муддатли мажбуриятлар билан молиялаштирилади. Қиска муддатли депозитарии жалб қилиш вактида фоиз тўловлари амалга оширилса ва активлар учун олдинги фоиз туловлари тушумини давом эттирса, унда банк даромадлари харажатларини қоплай олмайди. Банк фоиз тўловларидан фонда олиш ўрнига зарар кўриши мумкин.
Акс ҳолда, яъни банк депозитлар учун узоқ муддатли қатъий фоиз тўловлари бўйича шартнома тузган булса, тез орада Марказий банк қайта молиялаш ставкалари пасайиб, мое равишда банклар хам фоиз тўловларини па-сайтирса банк зарар куриши мумкин.
Тижорат банклари фоиз ставкалари таваккалчилигини бошқаришда қуйидаги усуллардан фойдалангани маъқул:
— ҳаракатдаги активларнинг бир қисмини сотиш;
— янги актив ва пассивлар учун фоиз тўлови даврларини мослаштириш;
— ҳаракатдаги ва режалаштирилаётган актив ва пассивларни хежирлаш;
— хежирлаш учун қулай бўлган янги мукаммал молиявий куроллардан фойдаланиш (фоиз тўловларининг свопи, фьючерс контрактлари, фьючерслар бўйича опционлар).
Do'stlaringiz bilan baham: |