Мавзу: Молиявий иктисодий инкирозни бартараф этишда тижорат банкларида кредит муаммолари аудитини аҳамиятини ошириш йўллари


Банкларда кредит операциялари бўйича фоизларни тўғри ҳисобланишини текшириш ҳамда кредит портфелини таҳлили асосида кредит заҳираларни ташкил этишни аудити



Download 459,5 Kb.
bet20/25
Sana09.06.2022
Hajmi459,5 Kb.
#647273
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Credit operatsiyalari Banklarda

3.2. Банкларда кредит операциялари бўйича фоизларни тўғри ҳисобланишини текшириш ҳамда кредит портфелини таҳлили асосида кредит заҳираларни ташкил этишни аудити.

Кредит ҳисоб-китоб операциялари аудити Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ва бевосита тижорат банкининг кредит сиёсатига асосланган ҳолда ўтказилади.


Кредит портфели таҳлилига асосланган ҳолда аудит муайян берилган кредитга банкнинг таваккалчилигини аниқлайди. Ушбу босқич алохида эътибор беришни талаб этади. Чунки аудиторлар таваккалчилик даражасига караб аниқ кредитга нисбатан ҳисобланган захирани кўпайтириш ёки камайтиришга ҳаклидир, бу эса банк активининг сифатида ўз ифодасини топади.
Кредит портфелининг ҳолатини тахлил қилишда аудитор кредит бериш билан боғлиқ бир нечта кўрсаткичларни, яъни берилган кредитнинг ўзига хос хусусияти, унинг таъминланиши, фоизларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вактида даромад ҳисобваракдарига олиниши, қайтарилиш муддатлари ва ҳоказоларни ўрганиши лозим бўлади.
Кредит портфели бўйича қуйидагилар аудитдан ўтказилади:
— кредит олиш учун берилган буюртмаларнинг махсус китобда рўйхатдан ўтказилиш тартиби;
— ажратилган кредитлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, хужжатларнинг тўлиқлиги, кредит қайтарилган ҳолатда ҳужжатларнинг белгиланган тартибда архивга топширилиши;
— кредитларнинг ҳар бир турига очилган аналитик хисобларнинг юритилиш тартиби;
— кредит бўйича ҳисобланган фоизларнинг ўз вақтида ва тўғри ҳисобланиши, уларнинг тегашли ҳисобварақларга ўз вақгида ўтказилиши;
— муддати ўтказиб юборилган кредитлар хисобини ўз вактида бухгалтерия ҳисобваракларида акс эттириш тартиби;
— берилган кредитлар учун талаб қилиб олинган муддатли мажбуриятномаларнинг тўликлиги ва уларнинг ҳисоби;
— кредит портфели текширилгандан сўнг, йўл қўйилган хатоликларни кўрсатиб бериш ҳамда уларни бартараф этиш ва кредит портфели сифатини яхшилаш бўиича тадбирлар ишлаб чиқилиши талаб этилади.
Кредит рискларнинг даражаси банкларнинг кредит порфелини ифодаловчи мезонлардан асосийси хисобланади. Айнан шу курсатгич даражасига караб кредит портфелини бахолаш ва тахлил килиш имкониятини яратади.
Тижорат банклари кредит портфелининг маълум бир қисмини муаммоли кредитлар ташкил этади. Ажратилган кредитлар бўйича эхтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида , тижорат банкининг кредит портфели доимий равишда таснифланиб боради. Кредитларни ўз навбатида 5 турга , яъни яхши, стандарт, субстандарт, шубхали ва умидсиз кредит турларига таснифлаш мумкин. Шубхали ва умидсиз кредит деб таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар деб қаралади. Муаммоли кредитлар тижорат банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Банкларнинг асосий вазифаси , кредит бериш ўрнига кредитларнинг ўз муддатида қайтарувчанлигини таъминлашдангина иборат бўлиб қолмоқда. Чунки, муаммоли кредитлар тижорат банкининг фойда олиб келадиган активларини камайтиради, бу эса ўз навбатида, банкнинг истиқбол режаси кўрсаткичларига эриша олмаслигидан далолат беради.
Банкларнинг кредит портфелини диверсификациялашдан мақсад хам шу, муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик , банкнинг кредит сиёсати сохасидаги стратегияни ишлаб чиқиш, кредитларнинг сифатини тахлил қилиш, ва уни яхшилаш учун турли йўлларни излашдан иборатдир.
Банкларнинг кредит портфели – бу кредит рискларига асосланган холда бирор кўрсаткич ёки сифат бўйича туркумланган кредитлар йиғиндисидир.
Кредит портфелини тўғри ташкил қилиш банкнинг самарали фаолиятини амалга оширишнинг, унинг кредит инвестиция сиёсатини олиб боришининг асоси хисобланади . Мавжуд ресурсларни сифатли ва даромад келтирадиган қилиб жойлаштириш банкларнинг молиявий холатига ижобий таъсир кўрсатади. Тижорат банкларининг кредит портфелини уларнинг сифат даражаси, риск даражаси бўйича, тармоқлар бўйича, кредитнинг манбалари, таъминланганлиги, муддатлари ва бошқалар бўйича тахлил қилиш мумкин.

Download 459,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish