кредит йукотишларига тасъсир килувчи омиллар
Кредит портфелини диверсификация қилиш усули ушбу хусусиятларни ўзида ифодалайди:
Кредитни кўп сонли, турли тармоққа таалуқли мижозлар ўртасида тақсимлаш
Кредитни кам миқдорда бериш ва бир мижоздан кўрилиши мумкин бўлган зарарни бошқа мижозлардан келадиган фойда орқли қоплаш
Кредитнинг умумий хажмини сақлаб турган холда қисқа муддатларга кредит бериш
Кредитларнинг таъминланганлиги бўйича диверсификация ўтказиш.
Кредит портфелини диверсификациялаш қарзни тўламаслик рискини энг оддий ва осон усул билан хеджирлашга ёрдам беради ва банкнинг ссуда ва депозитлари кенг мижозлар кўламига бўлиб чиқишни англатади
Кредитларни диверсификация қилишда кредитларни кам миқдорда кўпроқ мижозларга беришга алоҳида эътибор қилиш лозим
Хозирги даврда тижорат банки кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш лозим:
Кредит риски даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни бахолаш;
Ссудаларни риск гурухлари бўйича таснифлаш ;
Кредит портфелини кредит рисклари, мижозлар таркиби ва ссудалар таркиби бўйич оптималлаштириш;
Қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги даражасини ва унинг молиявий ахволининг, кредит рискини прогноз қилиш мақсадида ўзгариши эхтимолини аниқлаш;
Муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш;
Яратилаётган захиранинг етарлилигини бахолаш ва уни ўз вақтида тўғрилаб бориш4
Кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлигини ва даромадлигини таъминлаш;
Банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни кредит портфелининг сифати тахлилига асосланган холда тўғрилаб бориш.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, тижорат банклари кредит портфелини бошқаришад юқоридаги тамойилларга амал қилиш, банкнинг кредит фаолияти самарадорлигини оширади, ўз навбатида, банкнинг кўрадиган фойдасини ҳам оширади.
3.3. Тижорат банкларида кредит операциялари аудитини ўтказиш услубиёти ва уни такомилаштиришнинг асосий йўналишлари.
Ўтказилаётган аудиторлик текширувлари ички назорат тизими ҳамма вақт хам тўғри бўлавермаслигини таъкидлашга йўналтирилган. Шунинг билан бирга банкларда ички назорат тизими юзага келиши мумкин бўлган зарарлардан химоя қила олади дея олмаймиз. Аммо яхши ташкил қилингаи ички назорат тизими рискни бошқариш ва уни раҳбарият учун унчалик хавфли бўлмаган даражага пасайтириш имконини беради. Шуни таъкидлаш лозимки, ички назорат тизими аниқ, катъий даражага эга эмас. У ўзгарувчан ва турли омиллар таъсирига тушиши мумкин. Назоратнинг қўпол камчиликларини аниқлаш учун, ҳар қандай ички назорат тизими доимий равишда текшириб турилиши лозим. Бундай текширишлар ички назорат тизимини ўзгартириш ва рисклар даражасини аниқлаш имконини беради.
Кредит муомалаларини амалга ошириш пайтида амалиёт, сиёсат ва бошқа ишларнинг банк активлари сақлаб қолинишини таъминлаши аниқланади. Иш ҳажми объектлар бўйича ўтказилади: фоизларни ҳисоблаш, муддати ўтган қарзлар ва муддати ўтган ссудаларни қайтариб олишни таъминлаш.
Бухгалтерия ҳисобининг бирламчи ҳужжатлари ўзаро такқосланади ва трансакциялар тестдан ўтказилади. Тестнинг муҳим талабларидан бири бу банк ходимларининг ўрнатилган тартиб ва қоидаларга амал қилишини текшириш ҳисобланади. Банк аудитори томонидан изланишлар давомида тўғри қapop қабул қилишга ёрдам берадиган, бошқарув ва раҳбарият учун тайёрланган ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларнинг етарлилиги ва ишончлилиги аниқланади. Кредит йиғма жилдлари ёки тегишли бошқа хужжатларни текшириш кредит бўлими ходимларинипг берилган ссудалар бўйича мониторингнинг ўз вақтида амалга ошириб борганлиги ва берилган кредитларнинг тўғри ҳисобга олинганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Жаҳон тажрибасига мувофиқ аудиторлик текшируви ўрнатилган тартиб ва стандартлар доирасида ўтказилсагина, у сифатли ҳисобланади. Аудиторлик текшируви катта эътибор билан режалаштирилиши, унинг ўтказилиши махсус хужжатлар билан бирга аудиторлик ҳисоботида акс эттирилиши лозим. Банк аудитори ҳужжатларни тўплаш ва танлаб текширишда маълум талабларга амал қилиши керак. Аудиторлик текширувини ўтказиш мобайнида ўз-ўзини бошқаришни ҳам йўлга қўйиш талаб этилади.
Банк соҳасида аудиторлик текширувларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган умумий стандартларга асосланади. Бизнинг фикримизча аудит стандартларини махсуслаштириш банк аудитини ўтказиш масалаларига услубий ёндашишнинг бир хил талабини ўрнатиш имконини беради.
Хорижий давлатларнинг аудиторлик фаолиятидаги тажрибасига таянган ҳолда, тижорат банклари ва кредит ташкилотларининг хусусиятларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасида банк аудитини ўтказишда қўлланиладиган стандартларни қуйидаги тартибда мослаштиришни тавсия этамиз:
1) Кредит ташкилотларининг аудитини ҳужжатлаштириш;
2) Кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларида оғишишлар мавжудлигини баҳолаш.
3) Аудиторлик рискини минималлаштириш ва баҳолаш.
4) Аудиторлик танлаб текширишининг ҳажми, параметри ва услублари.
5) Фирманинг ички назорат сифатини таъминлаш учун аудиторлик фирмаси ходимларининг ҳаракатлари.
Улардан биринчи стандартни кўриб чикамиз:
Стандартнинг мақсади аудиторлик иш ҳужжатларининг ягона шаклини аниқлаш, уларнинг сақланиши учун талаблар ўрнатиш ҳисобланади. Стандартнинг вазифаси кредит ташкилотларини аудит қилишда аудиторлик иш ҳужжатларининг ягона шаклини аниқлаш; аудиторлик иш ҳужжатларининг сақланиши ва қўлланиши бўйича аудиторларнинг ҳаракатларини аниқлаш ҳисобланади. Кредит ташкилотини аудит қилишда олинган маълумотлар аудиторнинг иш хужжатларида акс эттирилган бўлиши лозим.
Аудиторнинг иш ҳужжатлари алоҳида тўлдирилган жадваллар ва ҳужжатлар шаклида бўлади ва улар тушунтиришлар, изоҳлар, кредит ташкилоти раҳбарларининг аризалари, керак бўлса фото суратлари, кредит ташкилоти ҳужжатларига таклифлар, маълум маънога эга бўлган ҳужжатлар ва аудиторлик текшируви раҳбарларининг талаби бўйича унда иштирок этувчи аудиторлар рўйхатидап ташкил топинш керак. Ушбу стандартга кўра мажбурийлигига қараб аудитнинг иш ҳужжатларига доир ҳужжатлар мажбурий ва опцион турларга булинади.
Мажбурий ҳужжатларга куйидагилар киради:
Кредит ташкилотини аудит ўтказиш режаси;
Кредит ташкилотини аудит ўтказиш дастури;
Ички банк рискини баҳоловчи тўлдирилган жадвал;
Назорат рискини баҳоловчи тўлдирилган жадвал;
Кредит ташкилоти бухгалтерия балансида оғишишлар мавжудлиги даражасини баҳоловчи тулдирилган жадвал;
"Бажарилган аудиторлик ишлари" шаклидаги жадвал натижаларидан олинган текширишнинг хажми ва параметрлари, текшириш усулларини таърифлаш;
Иқтисодий меъёрлар ва уларни тўғрилаш бўйича тўлдирилган жадвал;
Кредит ташкилотининг кредит сиёсати тўғрисидаги маълумотлар;
Кредит ташкилоти томонидан қимматли қоғозлар бўйича муомалалар амалга оширилганда, бошқарув рисклари маълумотлари, қимматли қоғозларнинг нархини йўқотилиши бўйича ташкил этилган резервлар хақида маълумотлар.
Аудиторнинг иш хужжатлари тартибли бўлиши ва ундаги маълумотлар осон ўқиладиган хамда бир хил бўлиши лозим.
Аудиторлик иш хужжатларидаги маълумотлар махфий ҳисобланиб, аудиторлик фирмаси томонидан тарқатилмаслиги керак. Аудиторлик фирмаси кредит ташкилотининг иш хужжатларини тақдим этиши шарт эмас. Аммо Марказий банк томонидан 12 октябр 2002 йилда чиқарилган қарор бўйича белгиланган талаблар бўйича аудиторлик ҳисоботида ёритилиши лозим бўлган саволлар билан биргаликда аудитор томонидан банкга банк ҳисоботини тасдиқлаши ва баҳолаши, пул оқими таҳлили, соф фойда ва капитални аниқлаш, банк активлари ва пассивларини бошқариш ҳолати ва шунингдек ҳамма ишчи ҳужжатлари нусхаларини тақдим қилиши лозим19. Қонун хужжатларида кўрсатилмаган такдирда, аудиторлик фирмаси ўзининг иш хужжатларини бошқа шахсларга кўрсатишга ҳақи йўқ ва бунга мажбур эмас (шунингдек солиқ органлари ва бошқа назорат қилувчи ташкилотларга ҳам).
Аудиторлик хулосасини тузиш учун аудиторлик ҳисоботлари муҳим асос ҳисобланади. Аудиторлик текширувининг асосий қисми аудиторлик маълумотларининг турларини, усулларини ва манбаларини аниқлаш ҳисобланади. Аудиторлик фирмалари қандай усуллардан фойдаланиши на уларни тасдиқлаш учун асослари аудиторлик хулосасининг ишончлилигини тан олишга аниқлик киритади.
Бухгалтерия ҳисоботининг ишончлилиги тўғрисида асосли фикр хосил қилиш учун аудитор етарлича аудиторлик далилларини олиши лозим. Булар:
а) бухгалтерия ҳисобида муомала ва қолдиқларнинг тўғри акс эттирилишини синчиклаб текшириш;
б) аналитик ишлар;
в) ички назоратни текшириш.
Банк аудитори аудиторлик дастурида аудиторлик далилларини тўплаш учун қанақа аудиторлик амалиётига эга ва уларнинг ҳажмига эътиборини қаратиши лозим. Аудиторлик текшируви учун маълумотларнинг қатъий хажми белгиланмаган. Аудитор ўзининг касбий кобилиятидан келиб чиққан ҳолда, банкнинг бухгалтерия ҳисоботи хақида хулоса бериши учун маълумотларнинг хажмини мустақил равишда белгилайди. Аудиторлик далилларини олиш усулларини аниқлашда молиявий маълумотлар огишиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Аудиторлик далиллари ички, ташқи ва аралаш бўлиши мумкии.
Ички аудиторлик далиллари иқтисодий субъектдан оғзаки ёки ёзма шаклда олиниши мумкин.
Ташқи аудиторлик далиллари учинчи шахслар томондан ёзма шаклда олинади(одатда аудиторнииг ёзма сўровига кўра).
Аралаш аудиторлик далилига ёзма ёки оғзаки тарзда иқтисодий субъектдан олинган маълумотлар хамда ёзма тасдикланган шаклда учинчи шахслардан олинган маълумотлар киради.
Аудиторлик фирмаси учун ташқи аудиторлик далили энг ахамиятли ва ишончли ҳисобланади. Кейинги ўринларда эса аралаш ва ички аудиторлик далиллари туради. Аудиторлик далиллари ишончли ва етарли булиши лозим. Уларнинг етарлилиги ҳолатига караб, ички назорат тизими баҳосига ва риск даражасига қараб белгиланади. Аудитор объектив ва асосли хулоса тузиши учун етарли даражада сифатли далиллар тўплаши керак. Аудиторлик фирмасининг ўзи тўплаган далиллари, одатда, иқтисодий субъект тақдим этган маълумотлар дан ишончлироқ ҳисобланади. Шунинг билан бирга ёзма шаклдаги ҳужжатлар огзаки олинган далиллардаи ишончлироқ ҳисоблакади. Аудитор томонидан тўпланган далиллар бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш бўйича қайдномаларда, бланкаларда, жадвал ва баённомаларда акс эттирилиши лозим. Олинган далил маълумотлари аудиторлик хулосасини тузишда ва текширилаётган банк раҳбариятига аудит натижалари бўйича ҳисобот беришда фойдаланилади.
Аудиторлик ҳисоботи маълумотларини олиш манбалари қуйидагилардан иборат: банк ва учинчи шахсларнинг бирламчи хужжатлари; банкнинг бухгалтерия зҳисоби регистрлари; банкнинг молиявий хўжалик фаолияти таҳлили натижалари; банк ва учинчи шахслариинг оғзаки маълумотлари; банк маълумотларини бир-бири билан ва учинчи шахс маълумотлари билан таққослаш; банк мулкинииг инвентаризацияси натижалари; йиллик бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа хужжатлар. Аудиторлик ҳисоботининг сифати у олинган манбага боғлиқ. Аудиторлар учун тўғридан-тўғри ўзлари текширган хўжалик муомалалари натижалари энг кимматли ҳисобланади. Аудиторлик ҳисоботининг етарлилигини аниқлаш аудиторлик риски даражасига, мустакил манбалардан гувоҳларнинг мавжудлигига борлиқ. Агар аудитор турли манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланса, у ҳолда аудиторлик риски даражаси камаяди ва аксинча аудиторларга иқтисодий субъект томонидан тақдим этилган маълумотлар етарли бўлмаса ва у бирор ҳисоб ёки муомала бўйича етарли маълумотларни йиға олмаса, аудиторлик фирмаси бу ҳолатни ҳисоботда (раҳбариятга) акс эттириши ва бу масалага аудиторлик хулосасини бсришда эътибор бериши лозим. Агар учинчи шахслардан олинган маълумотлар банкнинг ҳисоб маълумотлари билан бир хил бўлмаса, аудитор бу фарқнинг сабабларини аниқлаш мақсадида қўшимча чоралар кўриши лозим. Бунда банк ходимлари, банк раҳбарларини ва учинчи шахслар орзаки сўровдан ўтказилади. Банк ходимлари ва раҳбарларини ҳамда учинчи шахсларни орзаки сўровдан ўтказиш аудиторлик текширувининг ҳамма босқичида амалга оширилиши мумкин. Орзаки сўров натижалари баённома ёки қисқа тушунтириш тарзида ёзиб борилиши, унда сўровни амалга ошираётган аудитор ва сўровдан ўтаётган шахснинг исми-фамилияси кўрсатилиши шарт.
Айрим сўровларни ўтказиш учун аудиторлик фирмаси сўровлардан ташкил топган варақалар тайёрлаши мумкин. Бу варақаларда сўровдан ўтаётган шахснинг берган жавоби қайд этилади. Оғзаки сўров натижаларининг ёзма шакли аудиторлик текширувининг бошқа ҳужжатларига илова қилиниши лозим.
Хулоса
Мустақиллик йиллари мобайнида Республикамизда хам ташқи аудиторлик фаолияти тизимида аҳамиятли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи бир қатор мухим қонун-хужжатлар қабул қилинди ва ушбу соҳанинг миллий иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш тармоғи ташкил этувчи сифатидаги ривожи учун катта шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Иқтисодий маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган бухгалтерия тизими тобора такомиллашиб бораётган даврда шунга мос равишда аудиторлик фаолиятини хам ривожлантириб бориш, фан ва технологик янгиликларни аудиторлик фаолияти амалиётида тоборо кенгроқ қўллаш катта аҳамият касб этади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банкларни аудит қилишда асосий вазифалардан бири молиявий фаолиятни ва бошқарув сифатини тўла таҳлил қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга охирги йилларда банк кредит портфели сифатида ўзгаришларни аниқлаш банк бошқарувчиларининг ликвидлилик, ишончлилик ва даромадлилик кўрсаткичларини таъминлаш қобилиятини аниқлашга имкон беради. Банк молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар банк баланси ва балансдан ташқари моддаларидаги актив ва пассивларига боғлиқ ликвидлилик, тўлов қобилияти ва рисклар билан қизиқадилар.
Президентимиз таъкидлаганларидек “Бугунги кунда мамлакатимиз банк тизими капиталининг етарлилик даражаси Банк назорати бўйича хларо Bazel қўмитаси талаблари асосида белгиланган халкаро стандартлардан қарийб уч баробар кўп еканини таъкидлаш жоиз. Хозирги вақтда республикамиз банк тизимининг умумий жорий ликвидлиги доллар хисобида 1,5 миллиард доллардан ортиқдир. Бу ташқи нодавлат қарзлар бўйича тўланиши керак бўлган тўловлар хажмидан 10 баробар кўпдир. Бу эса бизда ликвидлик, яъни тўловларга қодирлик даражаси бўйича муаммо йўқ, деб айтиш учун асос беради”20.
Бу эса ўз навбатида аудиторлик ташкилотлари томонидан хусусан банкларда аудит текширувини такомиллаштириш ва унинг устидан назорат сифатини ошириш, халқаро аудиторлик фирмаларининг тажриба ва амалиётидан келиб чиққан ҳолда Республикамиздаги миллий аудиторлик ташкилотларининг иш сифати самарадорлигини оширишга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат эканлигини билдиради.
Банкларни аудит қилишда асосий вазифалардан бири молиявий фаолиятни ва бошқарув сифатини тўла таҳлил қилиш ҳисобланади. Шу билан бирга охирги йилларда банк кредит портфели сифатида ўзгаришларни аниқлаш банк бошкарувчиларининг ликвидлилик, ишончлилик ва даромадлилик кўрсаткичларини таъминлаш қобилиятини аниқлашга имкон беради. Банк молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар банк баланси ва балансдан ташқари моддаларидаги актив ва пассивларига боғлиқ ликвидлилик, тўлов қобилияти ва рисклар билан қизиқадилар.
Узбекистон Республикаси Президенти томонидан банклар олдига куйилган вазифаларни бажариш, кредит портфели салмогини купайтириш ва уни согломлаштириш максадида 2008-2009 йилда “Асака” банк иктисодиётнинг реал секторини ва устувор йуналишларини кредитлади.Кичик бизнес субъектларига миллий валютада берилган кредитлар хисобига 2008 йил бошидан буён 4190дан ортик янги иш уринлари яратилди. Тадбиркорлар орасида Ипотека банкнинг ишлаб чикариш, хизмат курсатиш, курилиш сохаларини ривожлантириш учун йуналтириладиган микрокредитларига талаб кучли. 2010йил 1 январ холатига , “Асака” банк барча кредитлаш манбалари хисобидан умумий суммаси карийб 68.0 млрд. сумга якин микрокредитлар берди.
Банкнинг ўз ресурс базаси юкорилиги, кредит портфели тугри диверсификацияланиши, истикболли даромад манбаларининг урганилиши хамда мижозларнинг катъий талабларига жавоб берадиган кенг доирадаги банк махсулотлари Банкка молия-кредит хизматлари бозорида пешкадамлик килиб, Республикамизнинг турли иктисодиёт сохаларини ривожлантиришда кумаклашиш имконини берди.
Тадқиқот объекти ҳисобланган “Асака Банк”мисолида тадқиқот натижаси сифатида биз мазкур битирув малакавий иши доирасида Республикамизда аудиторлик фаолиятининг ташкилий асосларни янада такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги хулосага келдик:
1. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тижорат банкларида кредит портфели таркибини, капиталнинг етарлилигини, актив ва мажбуриятлар сифатини, ликвидлиликни таҳлил қилиш учун банк фаолиятида ҳар қандай ўзгаришларга жавоб берадиган услубни қўллаш лозим. Аудиторлик ташкилотлари банкларнинг ҳисоботларини аудиторлик текширувидан ўтказиш жараёнида иқтисодиётдаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган база кўрсаткични аниқлаш тижорат банклари фаолиятини қиёсий таҳлил қилишлари лозим. Чунки маълумотларнинг етарли даражада бўлмаслиги вақт давомида банк ҳолатидаги ўзгаришларини тўлиқ ўрганишга тўсқинлик қилади, чунки актив ва пассивлар бозордаги тебранишларга қараб тез ўзгариб туради.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хориж тажрибасига таянган ҳолда банкларнинг капитали ва активларига бўлган Базел қўмитасининг 2004 йил июн ойида қабул қилинган талабларига мослаштириш бўйича чора тадбирларни белгилаш лозим. Ўз навбатида банк аудиторлари капитални аниқлаш, активларнинг риск даражалари бўйича гуруҳлаш, риск турлари бўйича ўз дастурларига ўзгартиришлар киритишлари лозим.
3. Бизнинг фикримизча банкларда аудиторлик текширувининг якуний босқичи бўлиб ҳисобланган молиявий таҳлил ўтказиш учун шакллар ишлаб чиқилишини тавсия этамиз. Тижорат банкларининг ҳисоботи хар хил манбалардан олинган маълумотлар базаси бўйича ўрганилади. Ушбу шакл ҳар чоракда ўзгартирилиши керак бўлган бир неча йиллик маълумотларни ўзида жамлаши лозим. Бу маълумотлар коэффициентларда, фоизда ва сумда тақдим этилади. Маълумотлар банк томонидан тайёрланган банк ҳолати ва даромадлари тўғрисидаги ҳисоботдан олинади. Ҳар бир ҳисобот ўз гуруҳига доир ўртача маълумотларга ва таққослаш учун фоиз таснифларига эга. Ҳисобот банкнинг жорий ҳолатини ва бир хил банклар гуруҳи билан такқослаш имконини бериши лозим. Бухгалтерия ҳисоботларини таҳлил қилиш мобайнида текширувчилар қўшимча таҳлил қилиш ва ўрганишни талаб этувчи фактларни юзага чиқариш қобилиятига эга бўлиши лозим. Банкнинг активлари, мажбуриятлари ва капитали таркибидаги ўзгаришларни ўрганишда ва банк фаолиятидаги салбий ўзгаришларни аниқлашда бир неча йиллик фоиз кўрсаткичларини таққослаш самарали усул ҳисобланади. Бу банк бошқаруви самарадорлигини оширишга ва банк молиявий ҳолатини мустаҳкамлашга жуда катта ёрдам беради. Банклар қаерда жойлашганлигига(юқори даражада саноатлашган ишлаб чиқариш марказида ёки аксинча) караб ва охирги чорак ҳолатига активларининг ўртача суммаси бўйича маълум тоифаларга киритилади.
4. Тижорат банкларида аудит текширувини режалаштириш босқичида муҳимлик ва аудит рискини бахолашнинг концептуал асослари баён этилиши лозим. Аудит режаси ва дастури билан бир қаторда аудиторлик фирмалари вақт бюджетини хам тайёрлашлари лозимлигини белгилаш. Бунинг натижасида мижоз аудит текшируви учун белгиланган вақт ва хизмат хақининг асосли эканлигига ишонч хосил қилади, катта аудитор эса аудит текширувини янада самарали бошқаришига асос яратилади;
Бундай ташкил этилган маълумотлар усули актив ва пассивлар балансининг фоизли муносабатини акс эттиради. Бу бошқарув фаолияти ва келгусида банкнинг стратегиясини янада яхшироқ аниқлаб олиш имконини беради.
5. Ҳисоботдаги банк тўғрисидаги маълумотлар даромадларнинг тўғрилигини, ликвидлиликни, капитални, актив ва менежмент мажбуриятларини, ўсиш режаларини баҳолашда қўшимча маълумот сифатида ишлатилиши мумкин. Банкир ва аудиторлар бу ҳисоботларни банк молиявий ҳолатини ўрганиш учун ишлатиши мумкин. Бу уларга банк бошкаруви қарорларини режалаштиришнинг самаралироқ булишини таъминлайди. Бундай ташкил этилган маълумотлар усули актив ва пассивлар балансининг фоизли муносабатини акс эттиради. Бу бошқарув фаолияти ва келгусида банкнинг стратегиясини янада яхшироқ аниклаб олиш имконини беради.
6. Американинг дипломли бухгалтерлари институти-American Institute of Certified Public Accountants (AICPA) томонидан тасдиқланган умумий қабул қилинган аудит стандартлари-Generally Accepted Auditing Standards(СAAS) ўз таркибига исбот қилувчи материалларииинг мавжудлиги услубини ҳам олади. Унда шундай дейиладики, аудит қилинаётган молиявий ҳисоботга асосланган базани олиш учун у тасдиқланган бўлиши лозим. Аудиторлик исботи текшириш натижалари хулосаси учун зарур асос бўлиб хизмат қилади. Аммо ханузгача миллий стандартларимиз ва меъёрий ҳужжатларимизда иқтисодий субъектнинг бухгалтерия ҳисоботи ишончлилигини асословчи аудиторлик далилларига талаб қўйилмаган. Жахон тажрибасида аудит ўрнатилган тартиб ва стандартларга амал қилинган ҳолда ўтказилган тақдирдагина у сифатли ҳисобланади. Аудит пухта режалаштирилиши, унинг ўтказилиши аудиторнинг махсус ҳисоботида акс эттирилиши лозим. Аудитор аудиторлик далилларини йиғишда ва танлаб текширишда маълум талабларга амал қилиши шарт. Шy билан бирга аудиторлик фирмаларида аудиторлик текшируви мобайнида ўрнатилган қоидаларга амал қилинишини ташкил этиш лозим.
7. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тижорат банкларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан хориж тажрибасига таянган ҳолда банкларда молиявий таҳлил ўтказиш учун маълумотларни аниқ таърифлайдиган банк ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқишни тавсия этамиз. Ҳисобот очиқ ва ёпиқ манбалардан олинган маълумотлар базаси бўйича ўрганилади. Ушбу ҳисобот ҳар чоракда ўзгартирилиши лозим бўлган бир неча йиллик маълумотларни Ўзида жамлаши лозим. Бу маълумотлар коэффициентларда, фоизда ва суммда тақдим этилади. Маълумотлар банк томонидан тайёрланган банк ҳолати ва даромадлари тўғрисидаги ҳисоботдан олинади. Ҳар бир ҳисобот ўз гуруҳига доир ўртача маълумотларга ва таққослаш учун фоиз таснифларига эга. Ҳисобот банкнинг жорий ҳолатини ва бир хил банклар гуруҳи билан таққослаш имконини бериши лозим.
8. Ўзбекистон Республикаси банк тизимида ҳам аудиторлик фаолиятининг халқаро аудит стандартларидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Бунинг учун барча иқтисодий субъектлар учун ягона халқаро стандартларга янада яқинлаштирилган миллий аудиторлик стандартларини ишлаб чиқиш ёки аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларидан воз кечиш ва ўз навбатида республика иқтисодиёти хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ушбу халқаро аудит стандартларини республикамизда қўллаш бўйича ягона стандарт қабул қилиш лозим. Ўз навбатида банкларда аудиторлик текширувини ўтказиш хусусиятларини мужассамлаштирган стандартни ҳам ишлаб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз. Ушбу махсус стандартлар банк аудити жараёнини тартибга солади. Мақсад ва вазифаларни белгиловчи қоидаларни ишлатиш ва қабул қилиш, фаолият билан қизиқувчилар ва фойдаланувчиларга тўғри йўналиш беради. Бу банк аудити жараёнининг кейинги ривожланиши ва риск даражасини минималлаштмриш имконини беради. Бу қоидаларни қабул қилиш билан бирга тижорат банклари аудитининг услуб ва мақсадлари аниқланади.
9. Бугунги кунда ички назорат тизими банк рискларини минималлаштириш имконини беради ва унинг тўғри ташкил этилиши банк бошқарувчиларига ва аудиторларга текширув ўтказишда қулайлик яратади. Ички назорат тизимининг ишончлилигини аниқлаш аудиторлик текширувининг ажралмас қисмидир. Аудиторлар молиявий ҳисобот маълумотларини қайта ишлаш, руйхатга олиш тизими тулиқлигини таъминловчи ишончли ички назорат тизими билан қизиқадилар.
Аудит режасининг умумий мақсади текширилаётган соҳада ички назорат таркибининг етарлилигипи баҳолаш ҳисобланади. Ишнинг умумий ҳажми — тегишли назорат тизимининг тасдиги учун муомалаларнинг ўтказилиши ва тпйёрланишини текшириш. Бажарилаётган аудиторлик текшируви ички назорат тизими тўғри ташкил этилганлигини таъминлашга йўналтирилмаган. Шу билан бирга ички назорат тизими зарарлардан тўлиқ химоя қилишни таъминламайди. Яхши ташкил қилинган ички иазорат тизими раҳбарият учун рискни "қабул қилса бўладиган" даражага камайтириш имконини беради. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ички иазорат тизими аниқ бир кўринишга эга эмас. У ўзгарувчан ва турли омиллар таъсирига учрайди. Бу омиллар: раҳбариятнинг ўзгариши, технологиями такомиллаштириш, рақобатчиларнинг таъсири ва бошқалар. Шундай қилиб, агар таҳлил натнжалари назорат тизимини ижобий баҳолаган такдирда ҳам буни тўғри англаш керак. Рискни хар қандай йўл билан таҳлил қилиш чегараланган. Назоратнинг сезиларли камчиликларини аниқлаш мақсадида ҳар қандай назорат тизими доимий текшириб турилиши лозим. Бу каби текширишлар ички назорат тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш ва риск натижаларини баҳолаш мақсадига эга.
Ички назорат тизими ёмонлашувини аниқлаш, банк бошқаруви томонидан рискларни камайтириш, қабул қилинаётган қарорлар устидан назоратни кучайтириш ўз вақтида хатоларни тўғрилаш имконини беради. Ички назорат тизимини синовдан ўтказиш аудиторлик текширувининг ҳажмини аниқлаш ва хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ўз ишини режалаштириш ва ривожлантириб бориш имконини беради. Ушбуларни тижорат банклари аудиторлик текширувлари жараёнида инобатга олиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |