Мавзу: Молиявий иктисодий инкирозни бартараф этишда тижорат банкларида кредит муаммолари аудитини аҳамиятини ошириш йўллари


Хулоса. ………………………………………………………………………



Download 459,5 Kb.
bet2/25
Sana09.06.2022
Hajmi459,5 Kb.
#647273
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Credit operatsiyalari Banklarda

Хулоса. ………………………………………………………………………........

78-86

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. ………………………………..............

87-91

Иловалар. …………………………………………………………………….......

91-



КИРИШ
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва Республикамизда бозор иқтисодиёти асосларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида банк-молия тизими ва хусусий тадбиркорлик сектори барқарорлигини таъминловчи аудит тизими муҳим аҳамият касб етади. Зеро, мустақил хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарадорлик ва унумдорлик кўрсаткичларига асосан бахолаш, ҳамда корхоналар бошқарув ва молиявий фаолияти билан боғлик муаммоли масалалар юзасидан асосли тавсия, ҳамда йўналиш беришда замонавий мустақил аудит хизмати муҳим рол ўйнайди. Бу эса миллий иқтисодиётнинг хусусий сектори ривожида, шу жумладан хусусий тадбиркорлик ва молиявий муносабатларини қўллаб-қувватлаш, ҳамда мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.
Аудиторлик фаолиятининг миллий иқтисодиётда тутган муҳим ўрнини инобатга олиб, мустакиллик йилларида Республикамизда ташқи аудиторлик фаолияти тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришга катта эътибор каратиб келинмокда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини» ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 17.04.2006 йил № ПҚ-325 қарорига асосан аудиторлик соҳасида фаолият юритаётган юридик шахслар уч йил муддатга даромад (фойда) солиги ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилди1 ҳамда "Узбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида" ги 21. 05. 2007 йил № ПҚ - 640 сонли карорларига асосан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган солиқ имтиёзларига амал қилиш муддати 2010 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.2 Мазкур имтиёз муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январгача узайтирилди.
Аммо, хозирги кунда Республикамизда миллий аудиторлик фаолиятини замонавий молия бозори талабларига мос равишда ривожлантиришга берилаётган катта эътиборга қарамасдан, миллий аудит тизмининг амалий ва методологик асослари борасида ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар хам мавжуд. Бу муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтар экан, Президент И. А. Каримов "нафақат мамлакатимиздаги, балки хорижий мижозларнинг хам ишончини қозона оладиган юқори малакали аудиторлик, суғурта, лизинг, компаниялари ва инфратузилмаси бошка хизматларининг молия бозорида етакчи мавқега эга бўлиши учун ҳали кўп иш қилишимиз лозим"3 - дея таъкидлаб ўтдилар.
Бу эса молия тизимининг бошқа тармоқлари каби аудит тизимида ҳам аудиторлик фаолиятининг келгуси ривожига қаратилган ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин халқимиз олдида жуда муҳим масала, яъни ўз фаровон истиқболини яратишда ва ривожланган мамлакатлар даражасига етиб боришда иқтисодий ривожланишнинг қайси йўналишини танлаш ва ушбу йўналишни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиқ этиш масаласи юзага келди. Республикамизда бозор иқтисодиётини жорий қилишда давлатимиз томонидан бир қанча иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Буларнинг натижаси ўлароқ, иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан бири бўлмиш банк тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар вужудга келди. Бу даврда Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги" Қонуни, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги" Қонуни ва республикамизда банк тизимини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича бошқа бир қанча меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари республикамиз тижорат банклари 1996 йилдан бошлаб ўзларининг бухгалтерия ҳисобини халқаро банк тизимида жорий қилинган ҳисобварақлар режаси асосида амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунга келиб ушбу хужжатлар қайта кўриб чиқилиб такомиллаштирилмоқда4. Лекин, банк тизимини ривожлантириш буйича республикамизда амалга оширилган бу ишларни етарли деб бўлмайди. Бу соҳада бугунги кундаги жуда долзарб бўлган ва ўз ечимини кутаётган масалаларни ечиш учун кўплаб илмий изланишлар олиб борилиши зарур.
Шу йилнинг 29 январида Ўзбекистон Республикаси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн мaжлисидаги маърузада Президентимиз мамлакатимизни ривожлантириш, янгилаш, модернизация қилишнинг тўғри танланган стратегияси, қабул қилинган 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини бажариш борасида ўтган йилда куч ва имкониятларнинг сафарбар қилиниши туфайли глобал инқирознинг оқибатлари ва таҳдидларига нафақат бардош беришга, балки иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг барқарор суръатларини, халқ бардамлиги ва фаровонлигини оширишни таъминлашга муваффақ бўлинганлигини таъкидлаб ўтди.
Маърузада аввалo 2009–2012 йилларга мўлжалланган инқирoзга қарши чoралар дастури самарадoрлигини xoлисoна баҳoлаш муҳим принципиал аҳамият касб этиши таъкидланиб, бу 2010 йилда ва ундан кeйинги йилларда ушбу дастурни амалга oшириш жараёнида, зарурат туғилишига қараб, унга тeгишли ўзгартиришлар киритишда ана шу таҳлил xулoсаларига таянишимиз мумкинлиги орқали намоён бўлиши изоҳланди5.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Дунёнинг барча мамлакатларида аҳолининг йирик қисми, давлат ва давлат ташкилотлари, корпоратив мижозлар ва бошқа барча ташкилотлар тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланадилар. Иқтисодий тамойил ва меъёрий қонунчиликка амал қилган ҳолда фаолият кўрсатаётган банк тизими иқтисодиётнинг ривожланишини ва миллий валютанинг барқарорлашувини таъминлайди. Албатта, банк бошқаруви самарадорлиги ва иқтисодий тамойилларга амал қилиши қанча юқори бўлса, у шунчалик кўп фойда кўради ва натижада барқарор молиявий институтга айланади. Шунинг учун бошқарув самарадорлигини ошириш ҳар қандай ижтимоий ривожланиш даражасида ҳар бир давлатда муҳим вазифа ҳисобланади. Молиявий институт сифатида банк фаолияти ликвидлилик ҳолатини таъминлаб, рискларни камайтириб, қўйилма эгалари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини сақлаган ҳолда юқори даромад олишга қаратилган фаолиятдир. Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиши босқичида банк бошқаруви самарадорлиги масаласи ўзгача маъно касб этади. Ушбу масалаларнинг аксарият қисми ечими юқори малакали мутахассислар томонидан ўтказиладиган аудиторлик текшируви орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси мустақиликка эришгандан сўнг илк қонунлар қаторида 1992 йил 9 декабрда 734-ХП-сонли "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни 2000 йил 26 майда қўшимча ва ўзгартиришлар асосида янги тахрир остида қайта қабул қилинди. Ушбу қонун 2000 йил 1 сентябр кунидан кучга кирди ва ҳозирга қадар амалда қўлланилиб келмоқда. Ҳаммамизга маълумки, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар аудиторлик фирмаларининг хулосаси ва маслаҳатига мухтождирлар. Бу хўжалик бошқарувида замонавий аудит усулларини қўллаш орқали амалга оширилади. Мамлакатимизда йилдан-йилга бу соҳадаги қонунчилик ҳужжатлари ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. Ҳозирда мамлакатимизда халқаро талабларга асосланган бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг бир қанча миллий стандартлари қабул қилинган ва айримларини қабул қилиш устида иш олиб борилмоқда. Аммо мамлакатимизда бу соҳани халқаро талабларга жавоб берадиган даражага кўтариш учун кўп ишлар қилиниши лозим. Республикамиз банк тизимида бухгалтерия ҳисоби ва аудити муаммолари бағишланган адабиётлар деярли йўқ десак ҳам бўлади. Магистрлик диссертациямизда банк аудити соҳасидаги россия олимлари Панова Г.М., Смирнова Л.Р., Белоглазова Г.Л., Ширинская Л.С.лар, республикамиз олимларидан Тулаходжаева М., Кодиров А., Обламуродов Н., Отажонов Б.О.ларнинг изланишларидан фойдаланилди. Чуқур иқтисодий ўзгаришларни юзага келтирувчи миллий банк тизимини барқарорлаштириш мақсадида охирги йилларда бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Аммо тижорат банклари ва банк тизими кўрсаткичларини сифатли акс эттирадиган аудиторлик фаолиятининг назарий ва амалий асослари, аудитни амалий ташкил этиш ва аудит услубияти билан боғлиқ муаммолар тўлиқ бартараф қилинган, деб айтиб бўлмайди. Бугунги кунда тижорат банкларига аудиторлик хизматини кўрсатиш бозорида рақобат деярли мавжуд бўлмаган ҳолда, банк аудити бўйича маҳаллий аудиторлик ташкилотлари фаолият кўрсатмасдан амалий аудитнинг миллий базаси жуда секинлик билан ривожланмоқда.
Ушбу магистрлик диссертацияси юқоридаги долзарб масалаларнинг ҳал қилиниши бўйича амалий таклифлар беришга қаратилган.
Тадқиқот ишининг мақсади ва вазифалари: Тижорат банкларида аудиторлик текширувлари ташкил этилишининг асосларини ўрганиш, Ўзбекистон Республикасида банк аудитининг муаммоларини таҳлил қилиш ва банкларда аудиторлик текширувлари ўтказилишини такомиллаштириш бўйича амалий маслаҳатларни ишлаб чиқиш изланишнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш белгилаб олинган:

  • Банк аудитининг услубиятини ва банк аудитини ташкил этиш бўйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;

  • Банк аудитининг республикамиздаги меъёрий-ҳуқуқий базасини таҳлил қилиш;

  • Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республикамизда банк аудитини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш буйича амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш.

  • Ташқи аудит тизимининг моҳияти ва унинг банклар фаолиятини такомиллаштиришдаги объектив зарурлигини тадқиқ этиш;

  • Кредит операциялари буйича банк аудитининг услубиятини ва банк аудитини ташкил этиш быйича хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;

  • Банк аудитининг республикамиздаги меъёрий-хуқуқий базасини тахлил қилиш;

  • Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республикамизда банк аудитини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш буйича амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

  • Бижорат банкларида аудит текширувини режалаштириш босқичида муҳимлик ва аудит рискини бахолашнинг концептуал асослари ўрганиш;

  • Аудит текширувини режалаштириш ва ташкил этиш борасида чет эл амалиёти ва тажрибасини, ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

  • Тижорат банкларининг ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самародорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, молиявий ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини тадқиқ этиш;

жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тижорат банкларида кредит операциялари хисоби ва аудит текширувини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш
Тадқиқотнинг предмети: Тижорат банкларида аудиторлик текширувларини ташкил этиш, уни ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётида самарали қўлланиб келинаётган назарий хамда амалий тажрибалар билан бойитиш, шунингдек амалдаги қонунлар ва меъёрий хужжатлар доирасида такомиллаштириш ҳисобланади.
Тадқиқотнинг объекти: Мазкур магистрлик диссертациясининг тадқиқот объекти Ўзбекистон Республикаси ГАК Банк “Асака” бўлиб ҳудудида фаолият кўрсатаётган тижорат банклари бўлиб, улар фаолиятини аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилган аудиторлик текширувлари тадқиқот объектини ташкил қилади.
Тадқиқот натижалари тижорат банкларида аудиторлик текширувларининг самарали ташкил этилишида, банкларнинг ижобий бошқарилишига эришишда хамда тижорат банкларида ички назорат хизматининг аҳамияти ва самарадорлигини оширишда ўзининг ижобий натижаларини беради деб ҳисоблаймиз.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси: Бозор иқтисодиёти шароитида банк аудитини ташкил этиш ва ўзига хос томонларини очиб бериш, ушбу соҳада мавжуд бўлган муаммоларни назарий жиҳатдан асослаш ва уларнинг ечимини ишлаб чиқиш мазкур диссертация илмий янгилигини ташкил этади. Магистрлик диссертациясининг асосий янгиликларига қуйидагилар киради:

  • Тижорат банкларида аудиторлик текширувларини ташкил қилиш ва ўтказиш услубиёти асослари ишлаб чиқилди;

  • Мамлакатимиз иқтисодиётида, жумладан банк тизимида аудиторлик текширувларининг ўрни ва вазифалари илмий асосланди;

  • Тижорат банкларини ўз маблағлари, капитали ва активларини, банк мулки, банк муомалалари аудиторлик текширувларини ўтказиш халқаро талаблар бўйича илмий тавсиялар қилинди.

  • Глобал молиявий - иқтисодий инқироз шароитида ташқи аудит тизимининг моҳияти ва унинг банклар фаолиятини такомиллаштиришдаги объектив зарурлиги илмий асослаб берилди;

  • Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тижорат банкларда аудит технологиясининг моҳияти, аудиторлик текширувини ўтказишнинг босқичлари ўрганилди хамда аудиторлик текширувини режалаштиришнинг услубий асослари ёритиб берилди;

  • Тижорат банкларида аудит текширувини режалаштириш босқичида муҳимлик ва аудит рискини бахолашнинг концептуал асослари баён этилди;

  • Тижорат банкларини ўз маблағлари, капитали ва активларини, банк мулки, банк муомалалари аудиторлик текширувларини ўтказиш халқаро талаблар бўйича илмий тавсиялар берилди;

  • Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тижорат банклари кредит портфели структураси васифасини атрофлича тахлил қилиш асосида уларнинг хозирги кунда мавжуд камчилик ва ютуқлари аниқланди;

  • Тижорат банкларида келгусида аудит ўтказишда ҳалқаро тамойилларини қўллаш - стандартлаштириш жараёнини чуқурлаштириш вариантлари таклиф этилди;

  • Хорижий амалиётга таянган ҳолда банк фаолиятини объектив тахлил қилиш учун аудиторларга керакли маълумотлар берувчи банкларнинг молявий хисоботини ривожлантирриш бўйича қатор усуллар ишлаб чиқилди;

  • Тижорат банкларидаги ички назорат турларини туркумлашни блок схема кўринишида келтирилди ва унинг авзалликлари таъкидланди;

  • Ички аудит хизмати – тижорат банкларининг ички назорат ҳолатини, жумладан молия-хўжалик фаолияти самародорлиги, ҳисобнинг ишончлилиги ва аниқлиги, молиявий ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлиги, Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилиги ҳужжатларига, таъсис ва ички ҳужжатларга, банк операцияларини амалга ошириш қоидалари ва тартибларига риоя қилинишини текшириш ва мониторингини амалга оширувчи мустақил таркибий тузилма эканлиги эътирф этилди;

  • Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида тижорат банкларида аудиторлик текширувининг якунловчи босқичи, аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

  • Тадкикот натижалари тижорат банкларида аудиторлик текширувларининг самарали ташкил этилишида, банкларнинг ижобий бошкарилишига эришишда щамда тижорат банкларида ички назорат хизматининг ахамияти ва самарадорлигини оширишда узининг ижобий натижаларини беради деб хисоблаймиз.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқ этилиши: Магистрлик ишида келтирилган таклиф ва тавсияларни амалиётда қўллаш тижорат банкларининг молиявий ҳолатини таҳлил қилишда ва аудиторлик текширувларини ўтказиш бўйича услубий базани ташкил этишда самарадорликни ошириш имконини беради. Диссертацияда тижорат банкларида аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва уларни ўтказишни такомиллаштириш бўйича келтирилган таклиф ва тавсияларнинг инобатга олиниши изланишнинг амалий аҳамиятини акс эттиради.
Магистрлик ишининг тузилиши ва таркиби. Магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан ташкил топган.
Кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, тадқиқот ишининг мақсади ва вазифалари, илмий жиҳатдан янгилик даражаси ва унинг амалий аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди.
Биринчи бобда банк тизимида аудиторлик текширувларини ташкил этишнинг назарий асослари ва унинг меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солиниши ёритилган.
Иккинчи бобда тижорат банкларида аудиторлик текширувларини ўтказиш тартиби ва унинг муаммолари, шу жумладан тижорат банклари таъсис ҳужжатлари ва устав капитали аудитини, банк муомалалари аудитини, тижорат банкларининг кредит муомалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш тартиби, банк мулки аудиторлик текширувини ўтказиш тартиби ва уларнинг ечими каби муҳим тушунчалар ўз ифодасини топган.
Учинчи бобда хорижий тажрибаларга таянган ҳолда банк тизимида банк ўз маблағлари ва молиявий натижаларини аудити, республикамиз тижорат банкларида аудиторлик текширувини расмийлаштириш, аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш хусусиятлари ўз ифодасини топган. Шунингдек тижорат банкларининг капитални аниқлаш ва активлар гуруҳлаш аудити ва бошқа муомалалар аудитини ўтказиш услубияти хамда банк тизимида аудиторлик текширувларини ўтказишни такомиллаштириш ва унинг асосий йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Хулоса қисмида магистрлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изланишлар жараёнида вужудга келган барча хулоса ва таклифлар акс эттирилган.


Download 459,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish