- Қизиқувчанлар учун
- Пазлларнинг ватани Англия, туғилган йили 1763. Муаллифи инглиз ўймакори Д.Спилсбари қизил дарахтдан чегаралари бўйича қирқилган географик харитани ясаган. Харита мактабда дидактик қўлланма сифатида ишлатилган. Х1Хасрнинг иккинчи ярмида Европа ва Америкада пайдо бўла бошлаган. Уларни картондан қила бошлашган. Пазлларнинг алоҳида қисмлари бир-бири билан маҳкамлаб яхлит раем ҳосил қилиш олам шумул кашфиёт бўлди ва айнан шу жиҳати билан улар мозайкадан фарқ қилади.
- Тасвирлаш, раем ҳақида ҳаракатларни кўрсатиб, ҳикоя қилиш. Бундай ўйинларда тарбиячи болаларнинг нутқинигина эмас, тасаввурини ва ижодини ривожлантириш таьлим мақсадини қўяди. Кўп қолларда бола расмда нима тасвирланганини топа олиши учун ҳаракатларга тақлид қилади ёки ҳайвонларнинг товуши, ҳаракатларига тақлид қилади. Масалан, «Кимли- гини топ-чи?» ўйинида бошловчидан карточка олган бола уни диққат билан кўради, кейин товуши ва ҳаракатларини кўрсатади (мушук, хўроз ва ҳ.). Бундай топшириқ кичик гуруҳдаги болаларга берилади.
- Катта гурухдарда мураккаброқ масалалар ҳал қилинади: баъзи болалар расмда кўрсатилган ҳаракатни, баъзилари расмда ким тасвирлангани ва нима қилаётганини тасвирлайдилар. Масалан, ўт ўчирувчилар ўт ўчиряпти, денгизчилар денгизда сузяпти, қурувчилар уй қуряпти ва ҳоказо.
- Бу ўйинларда бола шахсининг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш қобилияти зарур образни яратишдаги ижодий изланиш каби муҳим сифати шаклланади.
Сўз ўйинлари - Сўз ўйинлари
- Сўз ўйинлари ўйин қатнашчиларининг сўзлари ва ҳаракатларига қурилади. Бундай ўйин- ларии болалар предметлар ҳақидаги тасаввурларига таяниб, улар ҳақидаги билимларини чуқурлаштириб ўрганадилар. Чунки бу ўйинларда илгари орттирилган билимларни янги боғлиқлик ва маълум бир ҳолатда қўллаш талаб этилади. Болалар мустақил тарзда турлича фикрлаш масалаларини ечадилар: предметларни ўзига тегишли сифатларига мос тасвирлайдилар; тасвирлаш орқали топадилар; ўхшаш ва фарқли сифатларини топадилар; предметларни турли белгилари ва хусусиятлари бўйича гуруҳлайдилар. Бу дидактик ўйинлар ҳамма ёшдаги гурухдарда ўтказилади, лекин улар, айниқса, катта гурухдардаги таълим ва тарбияда муҳим, чунки болаларни мактабга тайёрлашга ёрдам беради. Тарбиячини диққат билан тинглашни ривожлантиради, қўйилган саволга тез жавоб топишни, ўз фикрини аниқ ва равон баён этишни, қўйилган мақсад (масала) юзасидан мос билимларни қўллашни ўргатади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |