Мавзу: Болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланиш стандартларини
ишлаб чиқиш.
Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши саломатликнинг энг
асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Болаларнинг жисмоний
ривожланиши чуқурлаштирилган тиббий кўрикларда, болалар муассасаларида,
ўсмирлар хонасида ва бошқа болалар муассасаларида болаларнинг саломатлиги
билан биргаликда аниқланади. Болаларнинг жисмоний ривожланишини доимий
кузатиш (индивидуал усул) уларнинг шахсий ривожланишини аниқлашда катта
аҳамиятга эга. Болалар ва ўсмирлар жисмоний ривожланганлигини
генераллашган усулида ҳам қисқа ёки узоқ вақт давомида динамик кузатиш
ўзгарувчан
ижтимоий шароитлар
таъсирида
болаларнинг
жисмоний
ривожланишидаги силжишларни ўрганишга имкон беради. Болалар ва ўсмирлар
гигиенаси шифокорининг вазифаси уюшган болалар жамоасидаги болалар ва
ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини текшириш устидан назорат қилиш ва
маълумотлар йиғишдан иборат. Республика, вилоят, шаҳар туман санитария
эпидемиология назорати маркази, илмий-текшириш институтлари, тиббиёт
институтларининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедралари билан
биргаликда болалар ва ўсмирлар контингентлари жисмоний ривожланишни
динамик равишда кузатиб борадилар.
Болалар орасидаги жисмоний ривожланганликни текширишни ташкил
зтиш ва услубий методик бошқаришда БЎГ шифокори жисмоний
ривожланишни текшириш усуллари ва баҳолашни мукаммал равишда билиши
керак.
АНТРОПОМЕТРИК ТЕКШИРИШЛАР
Антропометрик кўрсаткичларни аниқлаш ёки текшириш дастурини
танлаш текширилувчи ёш контингентларга боғлик. Одатда қатор антропометрик
кўрсаткичлардан асосийлари танлаб олинади. Соматометрик белгилардан тана
узунлиги – бўйи (тик ва ўтирган ҳолда), тана вазни, кўкрак кафаси айланаси,
физиометрик кўрсаткичлардан – ўпканинг тириклик сиғими (ЎТС), қўлнинг
мушак кучи, белнинг тортиш кучи, соматоскопик кўрсаткичлардан – таянч-
ҳаракат аппарата ҳолати (умуртқа тузилиши, кўкрак қафаси, оёқ, қомат ҳолати,
мушаклар ривожланганлиги), жинсий етилиш даражаси кабилар аниқланади.
Болаларнинг ёшига қараб текшириш дастури бироз ўзгаради. Мактаб
ёшидан
олдинги
ва
мактаб
ёшигача
бўлган
болалар
жисмоний
ривожланганлигини баҳолашда нутқ ва моторика ривожланганлигини
баҳоловчи усуллар қўшилади, лекин баъзи функционал текширишлар (ЎТС,
мушак кучи) ўтказилмайди. Ўсмирларни текшириш дастурига функционал
синамалар ва жинсий етилишни аниқловчи формула кабилар кўшилади.
Болалар ва ўсмирлар гигиенасида антропометрик текширишлар
ўтказишдан мақсад мактабгача тарбия ёшидаги болалар муассасалари ва
мактаблар учун ўқув жиҳозлари, ўқув – ишлаб чиқариш иш қуроллари, кийим,
оёқ кийим кабиларни гигиеник жиҳатдан талабларга мос равишда ишлаб
чиқаришдир. Шу мақсадда тана алоҳида қисмларининг ёшга мослиги ҳам
ўрганилади. Қатор ҳолларда бу текширишларга қўшимча равишда бола
организмининг функционал қобилияти ҳам ўрганилади. Кейинги санитар
назорати болалар асбоб-анжомлари, мебелларни антропометрик текширишлар
натижасига қараб, ёшга ва анатомо-физиологик кўрсаткичларга қараб санитария
шифокори тавсиясига боғлиқ ҳолда ишлатишга қаратилган. Бунда асосий
талаблардан бири уларнинг унификациясидир. Фақат бир хил шароитда ва бир
хилдаги текшириш усуллардан фойдаланиш аниқ маълумот бера олади. Ҳамма
текширишлар ўтказилаётганда болалар ечинган ҳолда бўлиши, хона ёруғ (иложи
борича табиий) ва иссиқ бўлиши керак. Антропометрик текширишлар куннинг
биринчи ярмида ўтказилиши шарт, чунки куннинг охирига бориб тана узунлиги
товонлар ва умуртқалараро тоғайлар сиқилиши ҳисобига бир-икки сантиметрга
камаяди, мушаклар тонуси пасаяди, тана вазни эса деярли бир килограммгача
ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |