6. Нефт ва нефт фракциялари термик қайта ишлашнинг саноат жараёнлари
7. Каталитик крекинг
8. Каталитик риформинг
Термодинамикада кимёвий реакция содир бўлишининг термодинамик эҳтимоллигини жараёнида Гиббснинг эркин энергияси катталигининг ўзгариши билан аниқлайдилар. Реакция Гиббс энергиясининг қиймати манфий бўлганда чапдан ўнгга қараб амалга ошади. Барча углеводородлар учун ацетилендан ташқари ҳарорат ошиши билан Гиббс энергияси ошади. Молекула қанча катта эркин энергия заҳирасига эга бўлса, шунча у беқарор бўлади, яъни барча углеводородларнинг (ацетилендан ташқари) термодинамик барқароррлиги ҳарорат ошиши билан пасаяди. Алканлар ва циклоалканларнинг Гиббс энергияси тез, алкен ва аренларники эса секин ошади. Бунинг натижасида турли синф углеводородларининг термодинамик барқрорлиги билан ҳарорат орасидаги нисбати ўзгаради: 227 0С гача бўлган ҳароратда энг барқарорроқ алканлардир, юқорироқ ҳароратда эса алкен, алкадиен ва аренлардир.
Демак алканларни алкенларга қайта ишлаш учун юқори ҳароратгача иситишнинг ўзи етарлидир. Аммо алкенлар ҳар қандай ҳароратда иккиламчи реакцияларга масалан полимерланишга беқароррдир. Бундан ташқари хатто нисбатан паст ҳароратда термодинамик нуқта–назардан углеводородларнинг элементларга парчаланиши мумкин бўлади. шунинг учун системанинг умумий термодинамик мувозанати вақт ўтиши билан чуқур ўзгаришлар (водород, метан, смола, коксларнинг ҳосил бўлиши.) содир бўладиган томонга силжийди ва вақт системанинг ҳолатини белгиловчи асосий параметрлардан бири бўлиб қолади. Юқори ҳароратли жараёнлар маҳсулотларининг натижавий таркиби маьлум даражада кинетик қонуниятлар билан аниқланади. Агар жараённинг мақсади алкенларнинг максимал чиқишини таьминлаш бўлса, унда реакцияни алкенларнинг концентрацияси энг юқори бўлган пайтда тўхтатиш ва системани охирги термодинамик мувозанатга яқинлашишига имкон бермаслик керак.