4-расм. Бўй баландлигини ўлчаш.
Текширилувчи одам антропометрда юзи билан чироққа қараб тўғри
туради. Текширувчи текширилувчининг ўнг томонида
туриб антропометрнинг
ўнг қўли билан, тўртта бармоғи орқали штангани, битта бармоғи билан
ҳаракатланувчи муфтани пастдан ушлайди. Антропометр текширилувчини олди
томонидан вертикал ҳолда жойлаштирилади.
Текширувчи текширилувчининг
бошини чап қўли билан тўғри ҳолатда ушлаб, ўнг қўлини бир бармоғи билан
горизонтал линейкани муфтасини бошнинг юқори нуқтасига силжитади. (4-
расм) Ўлчаш натижалари юқоридан пастга ҳаракатланувчи муфтани шкалалари
билан аниқланади. Ўлчаш аниқлиги 1мм.
Ўтирган ҳолатдаги тана узунлиги — тана пропорцияларини бир-бирига
мутаносиблигини кўрсатади. Ўтирган ҳолатда тана узунлигини ўлчашда
текширилувчининг кураклараро соҳаси билан думғазаси бўй ўлчагичнинг
вертикал тахтасига тегиб туриши керак. Оёқлар бирлаштирилиб тизза бўғимлари
тўғри
бурчак остида букилади, қўллар икки томонга туширилади.
Ҳаракатлантирувчи ўлчов тахтаси бошнинг юқори нуқтасига туширилади.
Ўтирган ҳолатда тана узунлигини антропометрда ўлчаш ҳам худди шу тартибда
ўлчанади. Антропометр курсисига текширилувчининг орқа томонидан
мустаҳкамланади. Чап томонда турган текширувчи ўлчаш тахтачани
текширилувчи бошининг юқори нуқтасига теккунича туширади ва ўлчаб олади.
Антропометр ёрдамида ўтирган ва турган ҳолатдаги тана узунликларидан
ташқари қўл, оёқ, ва тана узунликларини ва бундан ташқари қўл ва оёқнинг
алоҳида қисмлари узунликларини ўлчаш мумкин. Бу узунликларни ўлчаш учун
асосий антропометрик нуқталарни танада жойлашишини билиш керак. (5-расм)
Исталган узунликни ўлчаш учун юқори ва пастки антропометрик нуқталарни
билиш зарур. Антропометрик нуқталарни баландлигини аниқлаш учун
текширилаётган одам юзи билан ёруғликка қараб тик ҳолда туриши керак.
Антропометр текширилаётган одамнинг олдига ўрнатилади (6-7 – расмлар). Чап
қўл билан керак бўлган антропометрик нуқтани топилади, уни иккинчи бармоқ
билан фиксация (қотирилиб) қилиб, горизонтал линейка ёрдамида унинг полдан
6-расм. Елка нуқтасининг полдан 7-расм. Бармоқ нуқтасининг поддан
баландлигини ўлчаш. баландлигини ўлчаш
Тана узунлиги полдан кўкракнинг юқорисигача бўлган (р.suprastemale)
узунликдан қов нуқтасигача (р. symphysion) бўлган
узунликнинг айирмасига
тенг. Бунинг учун антропометр линейкасининг ўткир қирраси тўш суягининг
ўрта чизиғининг энг юқори нуқтаси бўлган ёйсимон чуқурчага қўйилади, кейин
чаноқ суяги бирлашган жойнинг юқори томонига қўйилади.
Қўлларнинг узунлигини ўлчаш учун елканинг юқори нуқтаси бўлган
акромиал ўсимтага қўйилади (р.асгоmіоn), сўнг бармоқларнинг учидаги нуқтага
(р. dactylion) линейка кўйилади (Ш-бармоқ). Шуни эсда тутиш керакки, елка
нуқтасини топиш учун осилиб турган қўлни айланма ҳаракатга келтириш керак,
шунда елка нуқтаси ҳаракатсиз ҳолда бўлади.
Елка узунлиги елка нуқтаси (р.асгоmіоn) билан тирсак нуқтаси (р. radiale)
оралиғидаги
масофага тенгдир, тирсак нуқтаси тирсак суягининг бўғим юзаси
қиррасида аниқланади, уни билиш пункти «гўзаллик чуқурчаси» тирсак
букилишда аниқланади, унинг тубида қўл осилтирилганда, тирсак бошчасининг
чеккасини пайпаслаб топиш мумкин.
Билаклар узунлиги тирсак (р. stylion radiale) ва радиал нуқталар орасидаги
масофалар билан белгиланади.
Бигизсимон нуқта бигизсимон ўсимтанинг пастки чеккасига тўғри келади,
анатомик тобакокорканинг проксимал қисмидан қидирилади. Бармоқларнинг
узунлиги бигизсимон нуқтадан бармоқлар учидаги нуқтагача бўлган
масофа
ҳисобланади. Оёқларнинг узунлиги сон суягининг юқори бош суягидан пастки
нуқтасигача (р. trochanterion) ўлчанади. Болдирнинг узунлиги тизза суягининг
юқори нуқтасидан пастки (р. tibiale mediale) нуқтасигача бўлган масофа. Оёқ
ости узунлиги товон суягини орқа нуқтасини (р. pternion) тирноқ фалангасининг
энг учки нуқтасигача (р. acropodion) бўлган масофанинг узунлиги ҳисобланади.
Диаметрларни ўлчаш — диаметрларни ўлчашда катта ва кичик
циркуллардан фойдаланилади. Циркул икки оёқчадан ва
унга бириктирилган
ёйсимон ёки тўғри линейкадан иборат. Кичик ўлчов циркули ҳам худди шундай
тузилган. Циркулнинг биринчи оёқчаси худди ручкани ушлагандек I ва II
бармоқлар ушланади ва антропометрик нуқтага кўйилади. Циркулнинг иккинчи
оёқчаси иккинчи антропометрик нуқтага кўйилиб ўлчами аниқланади.
Бош диаметри – орқа ва кўндаланг диаметрлари – кичик циркул ёрдамида
ўлчанади. Бошнинг орка олди диаметри ўлчанаётганда болага нисбатан чап
томонда турилади, чап қўл билан циркулнинг бир оёқчасини глабеллага қўяди.
Глабелла (р. glabella) сагитал чизиқ билан қошлар ёйи юқори қисмини
туташтирувчи чизиқ кесишган нуқтада жойлашган кўзнинг пастки қирғоғи
билан қулоқнинг юқори қирғоғи бир горизонтал текисликда ётган ҳолатда
энсанинг энг баланд нуқтаси аниқлаб олинади (р. opisthokranion). Шундан кейин
аниқлаб олинган икки антропометрик нуқталар (глабелла ва энса нуқтаси) аро
масофа бошнинг орқа олди диаметрига тенг бўлади.
Бошнинг
кундаланг
диаметри
ўлчанаётганда
текширувчи
текширилувчининг орқа томонидан туриб циркулнинг оёқчаларини
симметрик
равишда қулоқ супрасидан 1,5-2 см баландликда қўйиб, катталиги аниқланади.
Кўкрак диаметрлари – олди, орқа ва кўндалангига ўлчанаётганда
текширувчи боланинг ёнидан туриб йўғон циркул ёрдамида ўлчанади.
Бунда
циркулнинг бир оёқчаси кўкракнинг ўрта нуқтасига кўйилади, иккинчи оёқчаси
эса умуртқа поғонасининг худди ўша баландликда жойлашган нуқтасига
қўйилади. Кўкракнинг ўрта нуқтаси тўшнинг ўрта чизиғининг IV қовурға
баландлигида жойлашган (р. mesosternale).
Кўндаланг кўкрак диаметри ўлчанганда циркулнинг оёқчалари ўрта қўлтиқ
ости чизиғининг ўрта кўкрак нуқтаси баландлигига қўйилиб, катталиги
аниқланади. Елка диаметри катта йўғон циркул ёрдамида ўлчанади. Бунда
текширувчи боланинг олд томонида туриб циркул оёқчаларини елка
нуқталарига қўяди ва катталигини ўлчайди.
Вертел диаметри ҳам йўғон циркул ёрдамида ўлчанади, бунда циркул
оёқчалари вертел нуқталарига кўйилади ва катталиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: