1. Сиденко В. М., Грушко И. М. Основы научных исследований.-Харьков, «Высшая школа», 1977.
2. Добров Г. М., Коренной А. А. Наука: информация и управление.— М.: «Сов. радио», 1977.
3. Закин Я. X., Рашидов Н. Р. Основы научного исследования. -Ташкент, Уқитувчи», 1981.
4. Математическая теория планирования эксперимента. Под ред. С. М.Ермакова. — М.: Наука, 1983.
5. Налимов В. В. Теория эксперимента. — М.: Наука, 1971.
6. Математические методы планирования эксперимента.Под ред. В. В. Пененко.— Новосибирск: Наука, 1981.
7. Маркинт Н. С. Основы теории обработки результатовэксперимента.— М.: Изд. стандартов, 1991.
Мавзугадоирсаволлар:
1. Қиёслаш методи ҳақида фикрингизни баён этинг?
2. Билишнингқандайусулларинибиласиз?
3. Таҳлил (анализ)ва синтез усулинима?
4. Тадқиқотобъектлариниўрганишда дедукция ва индукция ниманианглатади?
5.Педагогик эксперементни изоҳланг.
6.Эмпирик ва назарий тадқиқотларга қайси усуллар киради?
Мавзу 5.Лингвистика ва методикафанларигаоидтадқиқот методологияси
Фан-билимлартўпламива у узлуксизбойиб, кенгайиб, тараққийэтибборади. Бирорбирфансоҳасимустақилйўналишбўлишиучунўзтадқиқметодларимажмуасигаэгабўлмоғилозим. Тилшунослик ва методикафанлари ҳамбунданмустасноэмас.
Методика ва тил тизимига оид ҳодисаларнинг у ёки бу томони, маълум хусусиятларини ўрганиш имкониятларини берадиган усуллар (методлар) мажмуаси лисоний ва методик таҳлилнинг асоси, тилшунослик ва методиканинг фан сифатида шаклланиши учун хизмат қиладиган воситалар тўпламидир. Бироқ методлар турли-туманлиги сабабли уларни қўллашда маълум тамойилларга таянмоқ даркор. Аксинча, таҳлил объектига қандай нуқтаи назардан, қайси дунёқараш асосида ва қай йўсинда ёндашиш аниқ бўлмаган ҳолда тадқиқот натижаси ноаниқ, самарасиз бўлиши табиий.
«Метод» ва «методология» тушунчалари умумий ўзакка эга: юнонча methodos «бирор нарсага йўл». Дарҳақиқат, бирор ҳаракат, амалий ва ақлий фаолият маълум усулда бажарилади. Аммо бундай ҳаракат воситасида бирор нарса, ҳодисанинг туб моҳиятини билиш учун аввал нимани излаш ва қандай излашни белгилаб олиш талаб қилинади. Шу сабабли methods «бирор нарсага йўл» logos «таълимот, назария» сўзи билан бойитилган. Лингвистик таҳлил методологияси – лисоний ҳодисани (воқеликни) билишнинг асосий йўллари, усулларини белгилаб берувчи таълимот, назариядир.
Кўп асрлар давомида тараққий этиб келаётган тилшунослик фанида кенг миқёсдаги методлар мажмуаси шаклланган. Масалан тил қурилиши таҳлили ҳам турли нуқтаи назардан, турли мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда бажарилиб келинмоқда. Бу эса методологик ёндашувлардаги ҳар хиллик, ноаниқликларга ва илмий хулосалардаги қатор қарама-қаршиликларга сабаб бўлмоқда. Ана шу нохуш ҳолатлар, сўзсиз, ёш тилшунос – тадқиқотчилар фаолиятида катта тўсқинликлар туғдиради. Энг ачинарлиси, лисоний таҳлил методологиясига оид адабиётлар ҳануз етарли эмас ва тил ҳодисаларини билиш, унинг мукаммал хусусиятларини ўрганиш ҳамда чексиз муаммолар ечимини излашга бел боғлаган ёш тадқиқотчилар кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Ҳатто баъзан уларда бирор бир муаммонинг ечимига доир иккиланиш ҳолатлари ҳам пайдо бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |