Вируслардан ҳимояланишнинг асосий воситалари
Энг яхши ҳимоя тури - вирусларни қай тарзда таъсир этишини билишдир. Вируслар оддий дастурлар
бўлиб, бирор ғаройиб кучга эга эмаслар.
Компьютер вируслар билан зарарланиши учун ундаги бирор-бир зарарланган дастурнинг ишлаши талаб
қилинади. Шунинг учун компьютернинг бирламчи зарарланиши қуйидаги ҳолларда рўй беради:
-
компьютердаги вирус билан зарарланган дастурлар юкланиши (COM, BAT ѐки EXE файллар) ѐки
модули зарарланган дастурнинг ишлатилиши;
-
компьютерга вирусли дискетнинг юкланиши;
-
компьютерга зарарланган АТ ѐки қурилмаларнинг зарарланган драйверларининг ўрнатилиши.
-
Вируслардан қуйидаги усуллар билан ҳимояланиш мумкин:
-
дискета ўқишда албатта вирус борлигига текшириш;
-
ахборот нусхаларини кўчириш, шунингдек дисклар ва ахборотни сақлаш учун ишлатиладиган
умумий қоидалардан фойдаланиш, дискларни жисмоний зарарланишдан, дастурларни эса бузилишдан
сақлаш;
-
ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш учун дастурлардан фойдаланишни чеклаш,
хусусан, дастур ва маълумотларнинг вируслар таъсирида ўзгаришидан, нотўғри ишлаѐтган дастурлар ва
фойдаланувчиларнинг нотўғри ҳаракатларидан ҳимоя қилиш;
-
вируслар билан зарарланиш эҳтимолини камайтирувчи чора-тадбирлар;
-
вируслар билан курашувчи махсус дастурлардан фойдаланиш.
Вируслар билан курашувчи баъзи дастурлар (антивируслар)
Антивирусларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
- детектор ва доктор-вируслар билан зарарланган файллар ва зарарлантирувчи вирус турини
аниқлайдиган дастурлар (Aids, доктор Web, Virus Scan, NU VS, Касперский, Нортон). Бу турдаги
антивируслар файлларда вирусларнинг байт комбинациялари мавжудлигини текшириб, мос бўлган
ахборотни экранга чиқариб беради. Баъзи детектор дастурлар вирусларнинг янги турларига мослаша
олади, бунинг учун шу вирусларга мос бўлган байтлар комбинациясини белгилаб бериш керак.
Докторнинг вазифаси зарарланган файллар ва диск соҳаларини текшириб, уларни дастлабки ҳолатига
қайтаришдир. Тикланмаган файллар, одатда, ишлатиб бўлмайдиган ҳолга тушади ѐки йўқ қилиб
юборилади. Бундай антивирус дастурларнинг хозиргача аниқланган вируслар номлари ва байт
комбинацияларидан иборат базаси мавжуд бўлиб, компьютерни вируслардан тозалаш учун, уларни
доимо янгилаб туриш керак.
- вакцина дастурлар ѐки иммунизаторлар диск ѐки дастурларни шундай ўзгартирадики, бу нарса
дастурларнинг ишида намоѐн бўлмайди, лекин вакцинация ишлатилганда вирус дастур ва дискларни
зарарлаган деб ҳисоблаб уларга ўрнашиб олишга харакат қилмайди.
- ревизор дастурлар аввало дастурлар ва дискларнинг система соҳалари холатлари хақидаги
маълумотларни эслаб қолади (бунда компьютерга хали вирус тушмаган деб фараз қилинади) ва
кейинчалик ихтиѐрий вақтда уларни янги холатлари билан солиштиради. Агар холатларда фарқ пайдо
бўлган бўлса, у холда комьпютерга вирус хужуми хавфи борлиги хақида хабар беради.
- фильтр дастурлар тезкор хотирада резидент сифатида жойлашиб олади ва вирусларнинг кўпайиши
ѐки зарар келтиришни бошлаши хақидаги операцион тизимга мурожаатларини ушлаб олади ва бу
хақда фойдаланувчига хабар етказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |