61
ўзини-ўзи очадиган кўринишларда бўлиши мумкин. Яратилган томларни ўзгартириш, яъни унга бирор
файлни қўшиш, янгилаш ѐки ундан бирор файлни ўчириш мумкин эмас.
Файл ва папкаларни узулуксиз архивлаш деганда, уларни фақат
RAR форматида, махсус усулда битта
маълумотлар кетма-кетлиги сифатида қаралиб зичлаштиришга айтилади. Бу билан зичлаш самарадорлиги
анча юқори бўлишига эришилади. Аммо бундай архивлашнинг
камчиликлари хам бор, масалан:
-
уларни янгилаш, яъни орасидаги бирор файлни янгиси билан алмаштириш, оддий архивлашдан кўра
секинроқ амалга оширилади;
-
бирор файлни архивдан чиқариш учун барча олдинроқда турганлари текшириб чиқилади, агар
улардан бирортаси бузилган бўлса, у холда архивдан умуман чиқариб бўлмайди;
Бундай архивлаш усулидан қуйидаги холларда фойдаланган мақсадга мувофиқ:
-
архивни камдан-кам янгиланса;
-
архивдаги файллардан бир ѐки бир нечтасини тез-тез чиқариб туриш зарурати бўлмаса;
-
зичлаш самарадорлиги зичлаш тезлигидан муҳимроқ бўлса.
Бу архивловчи дастур хар иккала форматда хам, компьютерда
WinRar архиватори бўлмаса хам ўзини-
ўзи оча оладиган
SFX кўринишидаги .exe кенгайтмали архив файллари яратиш имконини беради. Шунинг
учун уни тўғридан-тўғри ишга тушириш орқали очиш мумкин. Бу холда барча файллар архивдан чиқади.
Бундан ташқари архивланган файлларни пароль билан ҳимоялаб қўйиш, физик бузилган файлларни
қайта тиклаш ва бошқа кўпгина амалларни бажариш имконини яратиб беради.
WinRar ни ишга тушириш учун бир неча усуллар мавжуд бўлиб, улардан бири бош меню орқали
иккинчиси контекст менюси орқалидир. Уларни хар бирини алохида кўриб чиқамиз.
Бош меню орқали:
―Пуск‖га кириб ―Все программы (ѐки Программы)‖ бўлимини танлаймиз,
очилган ост менюдан
―
WinRar” бўлимини танлаймиз сўнгра
WinRar ни танлаш орқали дастурни ишга туширамиз.
Очилган ойнада архивланиши керак бўлган файллар жойлашган хотира қурилмаси номи ва папка
танланади. Шундан сўнг папкадаги файллар рўйхатидан архивланиши керак бўлган файллар ажратилади ва
―Команды‖ менюсидан ѐки контекст менюдан ―Добавить файлы в архив‖ буйруғи танланади ѐки
Alt+A
тугмачалар комбинацияси босилади ѐки ускуналар панелидаги ―Добавить‖ тугмаси босилиши хам мумкин.
Натижада навбатдаги ―Имя и параметры архива‖ номли ойна очилиб унда архивланаѐтган файллар учун
умумий ном ва архивлашнинг стандарт катталиклари тавсия этилади.
Контекст меню орқали:
Архивланиши керак бўлган файллар жойлашган папка очилади ва ундан архивланиши керак бўлган
файллар ажратилади. Ажратилган файллар устида контекст меню очилса, унда архив файли номини тавсия
этилган ва номни киритиш ўзингизга хавола қилинган кўринишларидаги буйруқлар акс этади.
Керагини
танласангиз
WinRar нинг ―Имя и параметры архива‖ номли ойнаси очилади ва унда архивлашнинг
стандарт катталиклари тавсия этилади.
―Имя и параметры архива‖ номли ойнадаги катталикларнинг айримлари билан танишиб оламиз.
―Умумий‖ (―Общие‖) варақчасида:
―Обзор…‖ тугмачаси ѐрдамида, агар керак бўлса, аввалдан мавжуд бўлган архив файлини номини
танлашимиз ва у ерга ажратилган файлларни архивлаб қўшиб қўйишимиз мумкин ѐки ―Имя архива:‖ номли
62
қисқартирилган рўйхат майдонида бор бўлган номлардан бирини танлашимиз ѐки
янги ном киритишимиз
мумкин.
―Янгилаш усули‖ (―Метод обновления:‖) номли қисқартирилган рўйхат майдонидан ―Файлларни
алмаштириш орқали қўшиш‖ (―Добавить с заменой файлов‖), ―Файлларни янгилаш орқали қўшиш‖
(―Добавить с обновлением файлов‖) ѐки ―Мавжуд файлларни янгилаш‖ (―Обновить существующие файлы‖)
усулларидан бирини танлаймиз.
―Архив формати‖ (―Формат архива‖)
RAR ѐки
ZIP ни танлаймиз.
―Зичлаш усули‖ (―Метод сжатия:‖) номли қисқартирилган рўйхат майдонидан Зичламасдан(Без сжатия),
Катта тезликда(Скоростной), Тезда(Быстрый), Оддий(Обычный), Яхши(Хороший) ва Максимал зичлаш
усулларидан бирини танлаймиз.
Агар архивни томларга бўлаклаш керак бўлса, у холда ―(байтларда) Ўлчамдаги томларга бўлаклаш‖
(―Разделить на тома размером(в байтах):‖) номли қисқартирилган рўйхат майдонида келтирилган
катталиклардан бирини танлаймиз.
―Архивлаш параметрлари‖(―Параметры архивации‖) номли майдондан керакли параметрлар танланлаш
орқали қуйидаги кўринишдаги архивларни яратиш мумкин.
1.
Зичлаштирилгандан сўнг шу файлларни аслини жойидан ўчириб ташлаш керак бўлса ―Удалить
файлы после упаковки‖ танланади.
2.
Ўзи очиладиган .exe кенгайтмали SFX – архиви яратиш керак бўлса ―Создать SFX – архив‖
танланади.
3.
Узулуксиз архивларни яратиш учун ―Создать непрерывный архив‖ танланади.
4. Агар архивни парол билан ҳимоялаб қўйиш керак бўлса, у холда
―Қўшимча‖ (―Дополнительно‖) варақчасида:
―Пароль ўрнатиш‖ (―Установить пароль‖) тугмачаси ѐрдамида ҳосил бўлган
архив файлини
ҳимоя қилиб қўйиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: