Матн муҳаррирлари ва процессорлари



Download 3,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/95
Sana22.02.2022
Hajmi3,62 Mb.
#116950
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   95
Bog'liq
informatika va axborot texnologiyalari

выровненный кўринишлардан иборат бўлиб, улардан бирини танлаш керак. Саҳифа шаклини хам 
книжный ѐки альбомный кўринишларидан бирини танланади. Навбатдаги босқичга ўтиш учун Далее > 
тугмаси босилади. 
5 босқичда маълумотни чоп этиш услуби танланади. Услублар қуйидагилардан бири бўлиши мумкин: 
Деловой, Обычный, Полужирный, Сжатый, Спокойный, Строгый. Навбатдаги босқичга ўтиш учун 
Далее > тугмаси босилади. 
6 босқичда ҳисоботга ном берилади. Ишни тугатиш ва хосил бўлган ҳисоботни кўриш учун учун Готово 
тугмаси босилади. 
8 МАВЗУ. Файлларни архивлаш 
Архивланган файл-бу файлнинг ихчамланган, сиқилган ҳолати. Амалда файллар билан ишлашда, яъни 
файлларни бир компьютердан иккинчи компьютерга кўчиришда, дискка жойлашда, сақлаб қўйишда, 
электрон почта орқали ахборот юборишда бундай файллар билан ишлаш зарурати туғилади.
Файлларни архивлаш - файлларни архивлаш жараѐни орқали сиқилган, ихчамланган ҳолатда дискда 
сақлаш демакдир. Архивлаш қаттиқ диск ишдан чиқиши ѐки файлнинг тасодифан ўчирилиши содир бўлган 
ҳолларда жорий файлни қайта тиклаш учун ѐрдам берувчи восита сифатида ҳам қўлланилади.
Умуман архивлаш - бу узоқ муддат сақланувчи файллар, кам қўлланиладиган, эски ҳужжатлар, ҳар хил 
материаллар, адабий ва илмий мақолалар, расм ва бошқаларни сақлаш учун қўлланилади. Архив бир қанча 
қисмлардан иборат бўлиши ва унда ҳар бир файл алоҳида кўринишда сақланиши мумкин. Бундай архив 
файллари кўп томли деб аталади. Шундай архивлардан катта ҳажмли маълумотларини қисмларга бўлиб 
дискеталарга сиғадиган, қулай кўринишга келтириш учун фойдаланиш мумкин. Бунда ҳар бир қисм файл 
ҳам архив файли деб аталади. 
Архив ҳосил қилиш жараѐни архивлаш (архивация) дейилади. Сиқилган файлни эски ҳолига қайтариш 
архивларни очиш (разархивация) дейилади. Архивлашни файллар гуруҳи, тўлиқ файллар структураси 
бўйича ѐки папкалар бўйича ҳам қилиш мумкин. Архивланувчи файлларда папкалар кўп бўлса, уларни 
олдин битта папкага йиғиб олиш ишни осонлаштиради. Электрон почта ва Internet муҳитида архивланган 
ҳолдаги маълумотларни алмашиш бир қатор қулайликлар яратади. 
Архивлаш жараѐнида айрим файллар жуда яхши ихчамланиши, баъзи ҳолларда архивлаш натижасида 
бошланғич файл 10-20 баравар сиқилиши ҳам мумкин. Масалан, дастур файлларига нисбатан текст ва расм 
файллари анча яхши ихчамланади. 
Ҳозирги кунда ҳар хил архиваторлар бир-биридан сиқиш даражаси, тезлиги, фойдаланишда 
қулайликлари, имконият даражаси бўйича фарқ қилади. Фойдаланувчи ҳар хил турдаги архив файлларини 
кенгайтмаси бўйича фарқлайди. Сиқиш тури шу архивнинг формати дейилади. 
Архивланган файл архивда қайси файллар борлигини билдирувчи сарлавҳага эга бўлади. Архив 
сарлавҳасида унда сақланувчи ҳар бир файл учун қуйидаги маълумотлар сақланади: 

файл номи; 

файл сақланувчи каталог ҳақида маълумот;

файлнинг охирги марта қайта ишланган санаси ва вақти; 

файлнинг дискдаги ва архивдаги ўлчами; 

архивнинг тўлиқлигини текширишда ишлатиладиган ҳар бир файлнинг циклик текшириш коди. 
Архив файллари оддий файллар каби номланади. Қуйида биз Windows муҳитида файлларни архивлаш 
учун яратган WinRar дастури билан танишиб чиқамиз. 

Download 3,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish