Созданиеформы в режиме конструктора танланиб Создать тугмаси босилади. Шундан сўнг Новая форма номли мулоқот дарчаси очилади. У ерда аввал мулоқот дарчасининг пастки қисмида форма
тузилувчи жадвал ѐки запрос номи қисқартирилган рўйхат майдонидан танланади, сўнгра Конструктор режими танланади ва ОК тугмаси босилади.
Натижада форма яратиш учун махсус Форма1 : форма деб номланган дарча ва унга объектларни
жойлаштиришга ѐрдам берадиган Панель элементов деб номланган бошқарув элементлари жойлашган
панель хамда танланган жадвал ѐки запроснинг майдонлари рўйхати жойлашган панель очилади.
Форма тузилмаси асосан 3 қисмдан
- Заголовок формы (форма сарлавҳаси),
- Область данных (маълумотлар сохаси),
- Примечание формы (эслатмалар сатри)
иборат бўлади. Лекин Конструктор режимида биринчи марта форма яратилаѐтганда одатда фақат
маълумотлар сохасигина кўриниб туради. Қолган бўлимларини хам кўринадиган қилиб қўйиш учун дастур
тавсияномасининг Вид бўлимидаги Заголовок/примечание формы буйруғи танланади. Бу бўлимларга
бошқарув элементлари жойлаш орқали уни янада мазмунини бойитиш мумкин.
Бошқарув элементлари Панель элементовда бошқарув элементлари жойлашган бўлиб қуйида биз шу элементлар ва уларни
ишлатиш билан танишиб оламиз:
- Аа – надпись (ѐзув) элементи бошқа элементлар билан боғланмаган эркин элемент бўлиб, у одатда
формага сарлавҳа, изоҳ ѐки эслатма каби маълумотлар жойлашда ишлатилади.
Формага сарлавҳа жойлаш учун бошқарув панелидан Аа (надпись) белгисини сичқонча ѐрдамида танлаш
керак. Сўнгра Форма дарчасидаги форма сарлавҳаси қисми бошроғига сичқонча кўрсаткичини келтириб чап
тугмасини босган холда сарлавҳа сиғадиган масофага ўнгга жилдириш керак. Хосил бўлган матн майдонига
сарлавҳа ѐзиш мумкин.
Сарлавҳа ажратилган жойга сиғмаса хам уни охиригача ѐзиш ва сўнгра матн ѐзиш режимидан чиқиш
керак, яъни дарчанинг бирор бошқа ерини сичқонча билан танлаш керак. Шундан сўнггина матн учун
ажратилган жойни кенгайтириш ѐки кичрайтириш, шрифтларини ѐки уларнинг ўлчамларини ўзгартириш ва
шу каби бошқа амалларни бажариш мумкин. Бунинг учун яна шу матн ѐзилган майдон сичқонча ѐрдамида
танланади. Матн ѐзилган майдон атрофида 8 та нуқта белгилари пайдо бўлади, шулар ѐрдамида майдон
ҳажмини ўзгартириш мумкин. Шу нуқталардан биттаси каттароқ бўлиб у ѐрдамида сарлавҳани майдоннинг
хохлаган ерига кўчириш мумкин. Шунингдек шрифтларни танлаш ва ўлчамини ўзгартириш имкониятлари
хам пайдо бўлади. Танланган майдонда бошқа амалларни (майдон фонини бўяш, майдонни сояли ѐки ботиқ
кўринишда тасвирлаш ва бошқалар) бажариш учун контекст тавсияномани очиш тавсия этилади.
Агар керак бўлса, формага, худди шу усулда эслатмалар хам жойлаш мумкин. Масалан, сана ѐки вақтни
кўринадиган қилиб қўйиш ѐки айрим майдонлар бўйича қийматлар йиғиндиси, ўрта қиймати, энг каттаси ва
энг кичиги кабиларни аниқлаш натижаларини жойлаб қўйиш хам мумкин.
- ab
– поле (майдон) элементи одатда иккита ўзаро боғланган майдонлардан иборат бўлиб, уларнинг
биринчисида (надпись) жадвал ѐки запросдаги майдон номи ѐки имзоси (уни кейинчалик хохлаганча
ўзгартириш мумкин), иккинчисида эса жадвал ѐки запросдаги майдон номи (уни ўзгартириб бўлмайди,
чунки у жадвалдаги майдон номи билан боғлиқ) ифодаланади. Бундай элементни жадвал билан боғланган
бўлгани учун боғланган майдон деб аталади.
Энди маълумотлар сохасига жадвал ѐки запросдаги бирор майдонни жойлашни ўрганамиз. Бунинг учун
жадвал ѐки запросдаги майдон номлари рўйхатидан бирор майдон номини сичқонча ѐрдамида судраб
маълумотлар сохасига олиб келамиз жойлаймиз. Маълумотлар сохасига жадвал ѐки запросдаги бошқа
майдонларни хам шу тариқа жойлаб олгач, уларни натижавий формада тўғри жойланишини ташкил
қилишга киришамиз. Бунинг учун барча маълумотлар сохасидаги ўтказилган майдонлар танланади ва