ЭЁП ларнинг қандай турларини биласиз?
Билвосита ва бевосита ишловчи ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципи қандай?
ЭЁП электр таъминотининг бош занжири ва унинг улаш схемасини тушунтиринг.
ЭЁП лари қайси соҳаларда ишлатиш учун белгиланган?
Пўлат эритиш ёй печларида технологик жараён қандай амалга оширилади?
ЭЁП электр таъминотига кирувчи бирламчи ва иккиламчи занжирлари ўзларидан нимани ифодалайди?
ЭЁП лари электр таъминоти тизимига қандай талаблар қўйилади?
Эксплуатацион қисқа туташув деганда нимани тушунасиз?
ЭЁП лари қандай кучланишларга мўлжалланган?
ЭЁП ларининг номинал қувватлари миқдорини айтинг.
30 – Маъруза. Пўлат эритиш ёй печлари. Электр ёй печларининг электр ускуналари
Режа:
1. Электр ёй печларининг турлари ва ишлаш принципи.
2. Электр ёй печларининг электр жиҳозлари ва уланиш схемалари.
Таянч сўзлар: Билвосита ишловчи ЭЁП лар; бевосита ишловчи ЭЁП лар; қаршилик ЭЁП лари; вакуум ёй печлари; плазмали печлар ва плазмали-ёй эритиш қурилмалари; ЭЁП ларнинг электр таъминоти бош занжири ва унинг схемаси; билвосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; бевосита ишловчи ЭЁП нинг тузилиши; электродлар; қисқа тармоқ эксплуатацион қисқа туташув.
Электр ёй печлари катта қувват талаб қилувчи ва иккинчи тоифали электр истеъмолчиси ҳисобланади. Электр ёй печларининг электр схемаси асосий ва ёрдамчи ток занжирларидан иборат (10.2-расм). Асосий ток занжири асосий электр ускунаси ва печь электр ёйини ўз ичига олади. Ҳар битта печь ростланадиган электр печь трансформатори 5 билан таъминланади. Трансформатор пасайтирувчи бўлиб, юқори томондаги кучланиш UВН=610кВ, баъзи ҳолларда 35 ёки 110 кВ бўлади.1 0.2.-расм. Электр ёй печининг электр схемаси.
1-юқори вольтли шиналар, 2 - ажратгич,3 - ўчиргич (выключатель), 4-реактор, 5- печь трансформатори, 6 - ўлчов трансформаторлари, 7- қисқа тармоқ, 8- қувват ростлагич; 9-назорат асбоблари.
Трансформатор печга максимал яқинлаштирилади. Электр ёй печи учун қисқа туташув нормал эксплуатация қилиш режими ҳисобланиб, эритиш вақтида минутига 510 мартагача етади. Қисқа туташув токи карралиги номинал токдан 34 марта ошиб кетмаслиги учун қўшимча индуктивлик уланади. Йирик печларда юқори кучланиш томонидан трансформаторга кетма-кет равишда қўшимча индуктивлик – реактор улашга тўғри келади.
Эритиш даврида қисқа туташув токини чеклаш зарур, шунинг учун реакторга параллель равишда у керак бўлмаганда занжирдан чиқариб қўювчи контактлар уланади. Ёй печлари электр ускуналари оддий саноат қурилмаларига қараганда анча қийин шароитларда бўлади, чунки улар (трансформатор, реактор ва бошқалар) 23 мартали ток ошишига бардош бериши керак бўлади.
Коммутация қилувчи аппаратура энг қийин шароитларда бўлади ва барча коммутация қилувчи аппаратура юқори кучланиш томонида ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |