Билвосита ишловчи ЭЁП лари.
Билвосита ЭЁП нинг схемаси 12 - расмда келтирилган. Бир фазали билвосита ЭЁП ларнинг асосий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1- ички қисми юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материал билан футе-ровкаланган горизонтал ванна; 2-горизонтал ваннанинг қарама-қарши деворларигаўрнатилган электродлар. Электродлар сарф бўлиб бориши мобайнида махсус механизм ёрдамида бир-бирига қараб силжитиб борилади; 3 - эритилаётган материал. Ушбу материал ваннага печь корпуси 5 нинг ён дарчаси орқали юкланади; 4 - электр ёйи.
12 – расм
Электродлар кучланиш манбасига улангандан сўнг махсус механизм ёрдамида учлари бир-бирига туташтирилади ва бунинг оқибатида электродлар занжирида ток ҳосил бўлгач, бир-биридан узоқлаштирилади ва натижада ёй ҳосил бўлади. Ёйда ҳосил бўлган иссиқлик энергияси ўзлаштирилиши ҳисобига металларга иссиқлик ишлови берилади ёки эритилади. Металл эритиб бўлингач, оғдириш механизми ёрдамида печғ оғдирилади ва эритма махсус идишларга тўкилади. Печғ қуввати манба токини ва электродларни яқинлаштириш ёки узоқлаштириш натижасида ёй узунлигини ўзгартириш ҳисобига бошқарилади.
Печнинг асосий электр жиҳозларини печғ трансформатори, бошқариш реактори ва электродларни узатиш механизмининг электр юритмаси ташкил этади.
Билвосита ЭЁП лари 0.25 т ва 0.5 т сиғимига эга. Улар мос равишда қуввати 175 - 250 ва 250 - 400 кВА га тенг трансформаторлар билан таҳминланган бўлиб, бундай печларда графитлаштирилган электродлар қўлланилади.
Бевосита ишловчи ЭЁП лар.
Бевосита ЭЁП лар асосан кейинчалик прокат цехларида қуйма ёмби олиш учун мўлжалланган пўлат эритиш учун белгиланган. Шунингдек, олинган пўлат маҳсулоти машинасозлик заводларида фасонли қуйиш орқали металлургик хом ашё олиш учун ишлатилади.
Бевосита ЭЁП ларининг тузилиши ва ишлаш принципини пўлат эритиш ёй печлари мисолида кўрамиз. Пўлат эритиш ёй печи (ПЭЁП)нинг схемаси 13-расмда келтирилган.
Печнинг тузилиши :
1 - пўлат кожух; 2 - юқори ҳароратга
( ўтга) чидамли футеровка;
электродлар - 4 ўтадиган печнинг свод қисми - 3 ;
5-электродларни кўтариш механизми;
6 - электр ёйи.
ПЭЁПлари, шунингдек, металлни кимёвий таркибини ростлашга мўлжалланган электромагнит усулда қориштириш қурилмаси, эритмани тўкиш учун мўл-жалланган печни оғдириш механизми, печғ своди (қопқоғи )ни кўтариш ва буриш ҳамда элек-тродларни узатиш ва кўтариш механизмлари билан таъминланган.
Электротехник пўлатни эритиш жараёни қуйидаги жараёнлар кетма - кетлигидан иборат:
- металлом (руда, скрап) ни эритиш;
- қоришмани турли қўшилма ва газлардан тозалаш;
- металл раскислениеси;
- қоришмага легирловчи компонентлар қўшиш;
- рафинация жараёни;
- эритмани аввал махсус чўмичга ( ковшга ) ва ундан тегишли фор-маларга қуйиш.
Катта хажмдаги печларда эритиш жараёни 4-6 соат давом этиб, ундан 1,5 - 2,5 соати эритишга, 2-4 соати металлни оксидлаш ва рафинация қилиш учун сарфланади.
ПЭЁП нинг электр таъминоти бош занжирининг схемаси қуйида 14-расмда келтирилган. Ушбу схема бош занжир ва ёрдамчи занжирлардан (бошқариш, ўлчов асбоблари, ҳимоя қилиш ва автоматика занжири ) иборат.
Бош занжир бирламчи ва иккиламчи занжирлардан ибо-рат бўлиб, бирламчи занжирни ўз-аро кетма-кет уланган ўтказ-гичлар, юқори кучланиш аппаратлари, дроссель ва печь трансформаторларининг бирламчи чўлғами ташкил қилади.
Иккиламчи занжирни эса ўзаро кетма-кет уланган печь трансформаторининг иккиламчи чўлғами, қисқа тармоқ ўтказгичлари, электродлар ва электр ёйи ташкил этади.
Бунда печь трансформаторининг иккиламчи чўлғамидан электродларгача бўлган ўтказгич-лар қисқа тармоқни ташкил этади.
14 - расмда келтирилган белгиланишлар, булар: 1 - юқори кучланиш шиналари;
2 - разъединитель (ажратгич) ; 3 - выключательлар ; 4 - реактор ; 5 - печь трансформатори
( кучланиши 6,10,35 кВ ва қуввати катта печлар учун 110 кВ ); 6 - қисқа тармоқ ( ток қиймати 110 кА ва ундан юқори ) ; 7 - ПЭЁП.
ПЭЁП га, жумладан унинг электр таъминоти тизимига қуйидаги талаблар қўйилади:
- печь қувватини равон бошқариш имконияти;
- печь сиғимида тикланувчи мухитни ҳосил қилиш имконияти;
- печь электр жиҳозларининг печда тез - тез такрорланувчан эксплуатацион қисқа туташувларини тез ва аниқ бартараф этиш имкониятига эга бўлиш кабилардир.
ПЕЁП ларининг асосий кўрсаткичларини қуйидаги мисолда кўрамиз:
- печни типи - ДС - 0.5……...ДСП- 200
- номинал қуввати - 400 ....……….45000[кв.А]
- бирламчи кучланиш - 6;10 .......……...35[кВ]
- иккиламчи кучланишни - ростлаш чегараси - 213-110……… 591,5- 164,1[В]
- иккиламчи чўлғамдаги ток - 1,085 ......43.9[кА]
-электр энергиясининг солиштирма сарфи- 650……………..400 [квт.соат/т].
Do'stlaringiz bilan baham: |