Матбабаев М. М. “Электр техникаси, электр механикаси ва электр технолгиялари” кафедраси


– Маъруза. Электр ёй печь қувватини автоматик ростлаш



Download 1,54 Mb.
bet52/111
Sana27.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#512475
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111
Bog'liq
ETQ maruza toplami

32 – Маъруза. Электр ёй печь қувватини автоматик ростлаш.
Режа:
1. Электр ёйининг асосий кўрсатгичлари.
2. Электр ёй қувватини бошқариш усуллари.


Таянч сўзлар ва иборалар: Ёйнинг барқарор ёниш нуқтаси, ёйнинг барқарор ёнишини ёй узунлигини ўзгартириш, актив қаршиликни ўзгартириш ва манба кучланишини ўзгартириш орқали бошқариш, балласт қаршилик, ўзгарувчан ток электр ёйининг хусусиятлари, ўзгарувчан ток электр ёйи занжирида, индуктивлик, ёйнинг барқарор ёнишига таъсир қилувчи бошқа факторлар.

Маълумки, электр ёйи электр токининг газ, пар ва вакуумдан ўтиши оқибатида намоён бўлувчи ҳолатларнинг биридир. Электр ёйнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир;


1) ёй разряди электр токининг нисбатан катта қимматларида намоён бўлади, масалан металлар учун бу кўрсатгич 0,5 А ни ташкил қилади;
2) ёй марказий қисмнинг ҳарорати 6000 - 18000 К ни ташкил қилади;
3) катоддаги токнинг зичлиги катта бўлиб, 102 - 103 А/мм2 га тенг;
4) ёйнинг катод олди қисмидаги кучланишнинг тушиши 10 - 20 В га тенг бўлиб, амалда токка боғлиқ эмас.
Электр ёй разряди уч бўлакка бўлинади деб қабул қилинган бўлиб, булар - ёйнинг катод олди бўлаги, анодолди бўлаги ва ёй устуни бўлаги деб юритилади.
Ёйнинг катодолди бўлаги бор йўғи 10-6 мни ташкил этади, ундаги кучланиш тушиши 10-20 В ни ташкил этади, катодолди электр майдон кучланганлиги 107 В/м ни ташкил этади. Катодолди бўлакдаги ўтказучанлик асосан электрон ўтказувчанликга эгадир.
Ионизация жараёнини ҳосил қилиш учун электронлар томонидан маълум энергияни олиш учун етарли ҳисобланган, “хайдаш” кучланиши Ui ионизациялаш потенциали деб аталади. Газлар учун унинг катталиги, жумладан, гелий учун Ui = 24,58 В; водород учун Ui = 13,3 В; металлар учун ундан ҳам кичик қимматга, масалан мис парлари учун Ui = 7,7 В га тенгдир.
Электр ёйининг уччала бўлагида ҳам ёй разряди шу муҳитни ионизациялаш ва деионизациялаш жараёнлари оқибатида намоён бўлади.
Агар электр ёйининг катодолди бўлагида ионизациялаш электронлар эмиссияси оқибатида амалга ошса, ёй устунида эса зарядланган заррачалар энергияси жуда кичиклиги оқибатида ионлар ва электронларнинг харакатланиши асосан иссиқлик ионизацияси таҳсирида амалга оширилади. Бунда кўплаб икки атомли газлар ионизацияси ҳароратининг 6*103 К миқдорида бошланса, металлар парлари нисбатан кичикроқ, яҳни 3000 - 4000 К га тенг ҳароратларда бошланади.
Ёйнинг анодолди бўлаги ўзидаги кичик кучланиш тушиши ( 5 - 10 В ) билан характерланиб, кучланиш токка боғлиқ холда ўзгаради.
Ёй ҳосил бўлаётган электродларнинг учидаги ёй таянган нуқталари катод ва анод доғи деб юритилиб, ушбу нуқталар юқори миқдордаги ҳароратга ва ток зичлигига эга.
Электр ёйининг қувватини бир неча усул билан бошқариш мумкин. Қуйидаги расмда ёй қувватини манба кучланишини ўзгартириш орқали (а) ва балласт қаршиликни ўзгартириш орқали бошқариш оқибатида олинган в.а.х. лар келтирилган (10-расм)



Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish