13.1-расм. Cарф қилинадиган электродли ВЁП конструкцияси.
ВЁП ларнинг қўлланиш соҳаси кенг. Уларда пўлат эритишдан ташқари, қийин эрийдиган ва химик жиҳатдан актив металлар (титан, молибден, вольфрам, цирконий ва унинг қотишмалари, хамда тантал, ниобий, бериллий ва бошқалар)ни эритишда хам қўлланилади. Вакуум ҳимоя мухити хамда газни ҳайдашни таъминловчи технологик фактор ҳисобланади.
ВЁП конструкцияси – бу қурилмалар ЭШПларига қараганда анча мураккаб ва қиммат. Улар ўзгармас токда ишлаганликлари учун ўзгартириш қурилмалари зарур бўлади. ВЁПда эритиш сарфланмайдиган электрод билан катализатордаги қотишмага эритиш кўринишида амалга оширилади (13.1-расм). Вольфрам (графит) учли (7) электрод (6) печь камераси(4), махкамлашлар (2) орқали ўтувчи ва ток келтиргичга эга бўлган штокка (5) пайванд қилинган. Бу шток айланганда унинг учи катализаторда айлана чизади. Электроднинг учи (7) ва металл ванна (8) орасида ёй пайдо бўлади. Бункердан (3) таъминлагич орқали камерага шихта узатилади. Эриётган шихта кристаллизаторда куйма (9) ҳосил қилади. Металл қуйма электрод материали (вольфрам, графит) билан ифлосланади. Шунинг учун бундай печлар кам ишлатилади.
ВЁП ларининг электр жиҳозлари. ВЁП ларнинг (куч) бош занжири таркибига қуйидагилар киради. Электр энергия манбаси, манбадан печгача ток тармоғи, печь конструкциясидаги ток тармоқлари, ток узатувчи шток, электродушлагич, сарфланувчан электрод, қуйма ёмби, кристаллизатор, вакуум камераси.
ВЁП ларнинг принципиал электр схемаси ва унинг алмаштириш схемаси 18 - расмда келтирилган.
18 - расм.
18 - расмда:
1 - шинали ток ўтказгич, rш; 2 - выключатель; 3 - балласт қаршилик, rб; 4 - эгилувчан кабель, rгк ; 5 - вакуум ёй печи, rд; 6 - кристаллизаторга уланувчи шинали ток ўтказгич, rт;
Печь куч занжирининг тўла қаршилиги :
r=rш+rгк+rк+rт
ЭЁП ларининг электр манбалари қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Зарур бўлган иссиқлик қувватини таъминловчи, ўнлаб килоампер токнинг катталигини белгиловчи ёйнинг кичик қийматдаги қаршилиги.
2. Қувватни кенг диапозонда (1 : 8) бошқариш имконияти.
3. Печь қувватини белгиланган даражада ва юқори сталибллик билан ушлаб туриш имконияти (2 фоиздан оғмаган ҳолда).
4. Юқори ишончлиликга эга бўлишнинг муҳимлиги, чунки печнинг кутилмаганда манбадан узилиши эритилаётган маҳсулотдан маҳрум бўлишга олиб келади.
Бугунги кунда ЭЁП ларининг манбаси сифатида ГПН - 550 типидаги машинали ўзгартиргичлар қўлланилиб келинмокда. Унинг қуввати 645-675 кВт , номинал токи 6500 ва 14000 А, салт юриш кучланиши 85 - 40 В.
Янги чиқарилаётган қурилмалар таркибига қуйидаги типдаги агрегатлардан бири киради: бошқарилмайдиган вентиллардан тузилган тўғрилагич; тиристорлар асосидаги тўғрилагичлар; параметрик ток манбалари.
Агрегатларнинг биринчи тури, бошқарилмайдиган вентиллар асосидаги тўғрилагичлар (мисол тариқасида ВАКП сериядаги) ишлаш принципи вентилларга кетма-кет уланган дросселлар ёрдамида токни бошқарган ҳолда стабиллаштириш принципига асосланган. Бундай агрегатлар 12,5; 25.0; 37,5 кА токларда, 75 В кучланишда ишлашга мўлжалланган бўлиб, ёйдаги кучланиш 25 - 35 В ва қуввати 940-2800 кВт га тенг.
Тиристорлар асосидаги тўғрилагичлар 6,0 ёки 10,0 кВ кучланишдаги манбага уланиб, трансформаторнинг бирламчи чўлғами РПН билан жиҳозланган. Номинал ток қиймати 12,5 - 50 кА ва қувват коэфициенти 0,6 га, иккиламчи кучланиш 75 - 115 В га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |