ЭНҚ конструкцияси. Электрон нур қурилмаси электронлар тупламини олиш қурилмаси, сарф бўладиган электрод ва кристаллизаторли ишчи камераси ва хаво суриш системасидан иборат.
Ҳалқа катодли ЭНК схемаси.Халқа катодли ЭНК схемаси 13.4-расмда кўрсатилган.Катод (К) ўзидан ўтаётган ток орқали 2500 К ҳароратгача қиздирилган вольфрам спиралдан иборат. Анод (А) вазифасини эса эрийдиган электрод ва суюқ металли ванна ўтайди. Катод молибден экран билан ўралган. Катоддан чиқаётган электронлар экранга тегиб халкасимон тўплам (булут) шаклида қайтади ва электрод ва суюқ металли ваннага йўналади. Электрод халкаси эрийди.
Электродни кўтариб ва тушириб, унга тушаётган электронлар хиссасини ростлаш ин ва шу йул билан технологик процессни ростлаш мумкин.
13.4.-расм Ҳалқа катодли
электрон нур курилмаси.
Ҳалқа катодли печлар 515кВ кучланишда ишлайди.
Афзаллиги:Конструкцияси содда.
Камчилиги :Катод эритиш камерасида жойлашган.
39 – Маъруза. Электр пайвандлаш қурилмалари (Электр ёй билан пайвандаш қурилмалари)
Режа:
1. Пайвандлаш турлари.
2. Пайвандлаш жараёнларининг классификацияси ва ривожланиши.
3. Пайвандлаш қурилмаларининг манбаларига талаблар ва пайвандлаш жихозларининг иш режимлари.
Таянч сўзлар ва иборалар: Пайвандлаш турлари; ионизациялаш потенциали; пайвандлаш қурилмаларининг ташқи характеристикаси; пайвандлаш қурилмаларининг статик характеристикаси; ток манбаларига талаблар; ишлаш режимлари; пластик пайвандлаш; электр пайвандлаш; контактли (қаршилик) усулида пайвандлаш; пайвандлаш қурилмаларининг иш режимлари; такрорланувчан қисқа муддатли режим; уланиш давомийлиги (ПР ёки ПВ).
Пайвандлаш деб, бевосита таркибан бирликни ҳосил қилишни таъминловчи ажралмас туташтириш усулига айтилади. Пайванлашда туташтирилаётган юзалар эриш ҳароратигача қиздирилади. Бунда “хамирсимон” даражагача келтирилган металл атомлари катта харакатланувчанликка келиб I ва II металл юзалари туташтириш орқали ҳосил қилинган нуқталар А, В, ва С ларда умумий кристаллар ҳосил қилади (расмга қаранг). Агар ушбу юзаларга ташқи Р куч билан таoсир этилса, бундай нуқталар сони кўпаяди. Бундай усулда металлар юзалари туташтириш усули пластик пайвандлаш деб юритилади. Бундай усулда ҳосил қилинган туташманинг мустаҳкамлиги жуда кичик бўлиб, қатор камчиликка эга, шунинг учун XX - аср бошларигача металл юзаларини “заклёпкалаш” усулида туташтириб келинган.
Техника ривожи борган сари мустаҳкам туташмалар ҳосил қилишни талаб этиши оқибатида пайвандлашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган. Бундайлардан бири 1882 йилда рус физик - муҳандиси В.В. Бенардос томонидан ишлаб чиқилган эритиш билан пайвандлаш усулидир. Бунда ишлатилаётган энергия турига кўра пайвандлаш усуллари асосан икки гурухга, яoни кимёвий ва электр пайвандлаш усулларига бўлинади.
Электр пайвандлаш эса ўз навбатида қуйидагича клссификация қилинади:
Электр пайвандлаш усулларидан электр ёй пайвандлаш ва контактли (қаршилик) усулида пайвандлаш энг кенг тарқалгандир.
Металл электрод ёрдамида пайвандлаш 1888 йилда Н.Г. Славянов томонидан таклиф этилган бўлиб, у пайвандлаш жараёни учун махсус пайвандлаш генератори ва ёрдамчи жиҳозларни ишлаб чиққан.
XIX асрнинг охирларига бутун дунёда 100 га яқин пайвандлаш қурилмалари бўлиб, улардан таҳминан 10 таси Россияга тўғри келган. 1924 йилга келиб, Санкт-Петербург “Электрик “ заводида пайвандлаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. 1940 йилда собиқ Иттифоқда 65 мингга яқин пайвандлаш машиналари ишлаб чиқилган, металл электродлар сарфи 100000 тоннани ташкил қилган, пайвандлаш орқали бунёд этилган конструкциялар 4 млн. тоннани ташкил қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |