Асинхрон машинанинг иш режимлари
Режа:
1.Асинхрон машинанинг мотор, генератор ва электромагнит тормоз режимлари.
2.Асинхрон машинанинг қисқа туташув ва салт ишлаш режимлари.
Иш режимлари. Статор магнит майдонининг айланиш частотаси n1 ва роторининг айланиш частотаси n2 ларнинг қийматларига боғлиқ ҳолда асинхрон машина мотор, генератор ва электромагнит тормоз режимларида ишлаши мумкин. Булардан ташқари қисқа туташув ва салт ишлаш режимлари ҳам мавжуддир.
Асинхрон машина мотор режимида (11.3,а-расм) ишлаганида роторнинг айланиш частотаси статор айланма магнит майдони частотасидан кичик (n1>n2) бўлиб, сирпаниш эса 0 < s < 1 оралиқда бўлади. Бу ҳолда статор чулғами тармоқдан электр энергия билан таъминланади ва роторнинг вали қандайдир механизмга механик моментни беради. Машинада электр энергия механик энергияга айлантирилади.
Асинхрон машинанинг ротори тормозланиб (n2 = 0), статор чулғами тармоққа уланган ҳолатни қисқа туташув режими дейилади (бунда сирпаниш s = 1 бўлади). Агар роторнинг айланиш частотасини статор чулғами айланма магнит майдони частотаси (синхрон частотаси) билан тенг (n2 = n1) қилинса (бунинг учун бирламчи мотор ёрдамида роторнинг айланиш частотасини бир оз ошириш зарур), сирпаниш s = 0 бўлади. Бунда айлантирувчи момент ҳосил бўлмайди, чунки айланма майдон ротор чулғамини кесиб ўтмайди. Бундай режимни асинхрон машинанинг идеал салт ишлаш режими дейилади.
Агар асинхрон машинанинг роторини бирорта механизм ёрдамида статор магнит майдони айланиш частотасидан катта (n2 > n1) бўлган частотада айлантирилса ротор чулғами ўтказгичларидаги ЭЮК, токнинг актив ташкил этувчиси ва сирпанишлар ўз йўналишини ўзгартирадилар. Бунда электромагнит момент М ҳам ўз йўналишини ўзгартириб тормозловчи бўлади (11.3,b-расм), яъни асинхрон машина генератор режимига ўтади. Асинхрон машина генератор режимда бирламчи мотордан механик энергия олиб, уни электр энергияга айлантириб тармоққа беради. Бунда сирпаниш 0>s> – оралиқда ўзгаради («–» – назарий нуқтаи назардан; амалда эса олиб бўлмайди).
Агар асинхрон машинанинг роторини бошқа мотор билан статор магнит майдони айланишига тескари йўналишда айлантирилса, ротор чулғами ўтказгичларидаги ЭЮК ва токнинг актив ташкил этувчиси мотор режимидаги сингари йўналган бўлади, яъни машина тармоқдан энергия олади. Лекин бу режимда электромагнит момент ротор айланишига тескари йўналиб, тормозловчи бўлади (11.3,с-расм). Бу режим – асинхрон машинанинг электромагнит тормоз режими дейилади. Бу режимда роторнинг айланиш йўналиши айланма майдонникига нисбатан тескари бўлгани учун ротор айланиш частотаси n<0, сирпаниши эса 1< s < оралиқда ўзгаради. Бу режимда асинхрон машина ротор томонидан механик энергия, статор томонидан эса электр энергия олади.
Асинхрон машинанинг электромагнит тормоз режими амалиётда кранларда ва кўтаргич механизмларда юкни тушириш жараёнида унинг тезлигини камайтириш ёки зарур бўлганда уларни тезда тўхтатиш учун қўлланилади. Бу мақсадда статор чулғамига тармоқдан уланган хоҳлаган иккита симнинг ўрнини алмаштириб улаш керак бўлади. Бу ҳолда статорнинг айланма магнит майдони ўз йўналишини ўзгартиради ва тормоз моментини ҳосил қилади. Бу режимда сирпаниш катта (s > 1) бўлганлигидан, ротор чулғамидаги ЭЮК, демак, ток ҳам катта бўлади. Бу токни камайтириш учун фаза роторли моторда ротор чулғамини актив қаршиликка – тормозловчи реостатга улайдилир.
Умумий мақсадли асинхрон моторлар номинал юклама билан ишлаётгандаги сирпаниш sN 35 % ни, махсус асинхрон моторларнинг айримларида эса sN 1215% ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |