330
ландликка кўтарилган майда заррачалар айниқса жуда узоқларга олиб
кетилиши мумкин. Масалан, Кракатау вулканидан (Индонезия) отилган
қизил кул бутун ер шарини айланиб ўтган ва атмосфера ҳавосида уч
йилгача мавжуд бўлган.
Афғонистондаги
Дашти-Марго,
Дашти-Арбу
саҳроларидан
кўтарилган чанг Қорақумгача етиб боради. Ғарбий Хитойдан кўтарилган
чанг Афғонистонгача ва Ўрта Осиёгача
етиб келиб, чўкмага ўтади.
А.Аллисоннинг маълумотларига кўра Саҳрои Қабирдан учирилган қум
заррачалари 160 км масофани босиб ўтиб тўпланиши мумкин экан. Чанг
ва майда қум заррачалари 2500 - 3000 км узоқликкача етаб боради.
Саҳрои Кабирнинг қуми Милан шаҳари кўчаларига ҳам етиб келганлиги
ҳақида маълумотлар бор.
Эол ётқизиқлари.
Шамол ташийдиган материалларнинг таркиби
турли-туман бўлади. Қум-чангли тўзонларда
кварц ва дала шпати
кўпчиликни ташкил этади, кам миқдорда гипс, туз, гил ва оҳак
зарралари, тупроқ ва бошқалар бўлиши мумкин. Уларнинг кўп қисми ер
юзасида очилиб қолган жинсларнинг нураш маҳсулотлари ҳисобланади.
Чангларнинг бир қисми вулканик, яна бир қисми фазовий генезисга эга
бўлади. Шамол учириб кетадиган чангларнинг катта қисми
денгиз ва
океанлар юзасига тушиб, уларнинг ётқизиқлари билан аралашиб кетади;
қолган қисми эса қуруқлик юзасига чўкиб, эол ётқизиқларини ташкил
этади.
Шамол ташийдиган бўлакли материал ташилиш жараёнида са-
раланади. Йирикроқ бўлган қум доналари гил зарраларига қараганда
олдинроқ чўкмага ўтади. Шу туфайли қумли, лёссли ва гилли ётқизиқлар
алоҳида чўкмага ўтиб, тўпланади. Эол ётқизиқлари амалда ер юзасининг
барча жойларида кузатилиши мумкин. Аммо катта қалинликдаги ва кенг
ҳудудларни эгаллаганлари эол жараёнлари ривожланиши учун қулай
331
бўлган арид иқлимли минтақаларда вужудга келади. Эол ётқизиқлари
орасида қумлар жуда кенг майдонларни эгаллаб ётади.
Шамолнинг геологик иши саҳроларда ва яримсаҳроларда жуда
яққол ифода-ланган бўлади. Бунда катта майдонларни эгаллаган қумли
барханлар ҳосил бўлади (118-расм). Саҳролар Антрактикадан ташқари
барча континентларнинг қуруқ ва ўта қуруқ иқлимли
вилоятларида
тарқалган. Улар иккита минтақани ташкил этиб,
шимолий ва жанубий
яримшарларда 10 ва 45°кенгликлар орсида жойлашган.
Саҳроларда жуда кам ёмғир ва қор ёғади (йилига 200 мм дан кам).
Қуруқ ҳаво ёғин-сочинлар миқдоридан 10-15 марта ортиқ бўлган
намликни буғлантириши мумкин. Бундай кучли буғланиш сабабли
капилляр бўшлиқлар орқали доимо сизот сувларининг ер юзасига қараб
вертикал ҳаракати содир бўлади. Бу сувлар тупроқдан
темир ва
Do'stlaringiz bilan baham: