Таянч тушунча ва ибораларга изоҳ беринг
Экзоген жараёнлар, элювий, делювий, коллювий, денудация, аккумуляция,
нураш, нураш қобиғи, зирҳли сирт, гипергенез, кимёвий нураш, физик
нураш, иссиқликдан нураш, механик нураш, оксидланиш, гидролиз, эриш,
ион алмашиш, гидратация.
Назорат саволлари
Гипергенез нима?
Асосий нураш омилларининг моҳиятини кўрсатиб беринг.
Кимёвий нурашда етакчи муҳитлар нималардан иборат?
Водород диссоциацияси нима?
321
Кимёвий нураш жараёнларида қандай турлар ажратилади?
Гидролиз билан гидратация орасида кандай фарқ бор?
Ион алмашув жараёни қандай кечади?
Оксидланиш жараёнини тушунтириб беринг.
Силикатларнинг ўзгаришидаги кетма-кетликни кўрсатиб беринг.
Карбонатларнинг эриши нимага боғлиқ?
Нураш жараёнида минералларнинг беқарорлиги нима билан боғлиқ?
Бирламчи жинслар таркиби ва нураш маҳсулотлари орасида қандай
боғлиқлик бор?
Биологик нураш қандай кечади?
322
14 боб. ШАМОЛНИНГ ГЕОЛОГИК ИШИ
14.1. Умумий маълумотлар
Атмосферадаги ҳаво массаларининг ер юзасига нисбатан ҳаракати
шамол
деб аталади. Шамоллар ҳавонинг нотекис қизишидан ҳосил
бўлади. Шамоллар ўз йўналишини фасл ва сутка давомида ўзгартириб
туради. Йирик фаслий ҳаво оқимларига муссон ва пассат шамолларини
кўрсатиш мумкин. Фасллар алмашинишида ўз йўналишини ўзгартириб
турувчи шамоллар материк ичкарисида ҳам мавжуд бўлади. Бундай
шамолларга Фарғона водийсидан Мирзачўлга ва қарама-қарши
йўналишда эсадиган Бекобод шамолини мисол келтирса бўлади.
Шамоллар жуда кўп миқдорда чўкинди материалларни кўчиради.
Уларнинг бундай хусусияти, биринчи навбатда, тезлигига боғлиқ.
Шамолнинг тезлиги секундига 0,5 дан 30 м гача бориши ва кучли
довулларда ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин. Шамоллар эса майда
зарраларни муаллақ, қум ва гравий доналарини қисман муаллақ ва
асосан думалатиб бир жойдан иккинчи жойга кўчиради. Шамолларнинг
323
терриген материалларни кўчириши қуруқ ва иссиқ иқлимли ўлкаларда
амалга ошади. Чунки бундай минтақаларда тупроқ эрозиясидан сақловчи
ўсимлик қопламаси яхши ривожланмаган бўлади. Фаол шамол
ҳаракатлари Ўрта Осиёнинг Қизилқум ва Қорақум чўлларида, Тарим
ўлкасида ва Саҳрои Қабирда кузатилади.
Шамол ёрдамида қум доналарининг кўчирилиши алеврит ва гил
зарраларининг кўчирилишидан фарқ қилади. Қум доналари ер юзасига
яқин тор ҳаво қатламида ҳаракатланади, алеврит ва гил зарралари эса
ҳавонинг баланд қатламларида ҳам муаллақ ҳолда узоқ масофаларга
кўчириб кетилади.
Шамолнинг эсиши қуруқ ва юмшоқ қум қатлами устида критик
тезликка етганда унинг юзасидаги доналар тезланиш билан думалай
бошлайди ва бир неча сантиметр йўл босгандан сўнг сакраб, ҳавода
диаметридан кўп марта ортиқ бўлган масофага учади. Учган бундай
доналар ер юзасига параболик траектория билан қайтиб тушади ва яна
сакрайди. Қум доналарининг бундай сакраб ҳаракат қилиши
сальтация
дейилади. Алеврит ва гил зарраларининг кўчирилишидан фарқли ўлароқ,
қум доналарининг сальтацияси аниқ юқори чегарага эга бўлади. У
одатда 1 м га яқин баландликни ташкил этади. Сальтация баландлиги
ётқизиқлар юзасининг ҳолатига боғлиқ. Юза қанча қаттиқ бўлса, қум
доналари шунча юқори сакрайди ва, аксинча, қанча юмшоқ бўлса,
сальтация баландлиги шунча кичик бўлади. Қуруқ қум доналарини
кўчириш учун лозим бўлган минимал шамол тезлиги 53,7 см/сек деб
қабул қилинган. Қум доналари ер юзасига қайтиб тушгандан сўнг
уларнинг импульси бошқа доналарга ўтиши ёки ўзлари думалашни
давом эттириши мумкин. Йирик доналар шамол йўналиши бўйича
думалаб кўчиши мумкин. Марказий Қизилқумда асфальтланган
324
автомобиль йўли юзасида терриген доналарнинг сальтацияси ва думалаб
кўчишини яққол кўзатиш мумкин.
Салътация ва думалаш орқали қум доналари ҳавода ҳам, сувда ҳам
кўчирилсада, у шамол ёрдамида кўчирилишга кўпроқ хос бўлади.
Сувдаги сальтацион сакраш баландлиги ҳаводагига қараганда тахминан
300 марта кам бўлади. Бундай катта фарқ сувнинг ва ҳавонинг
зичликлари орасидаги фарқдан келиб чиқади. Ҳавонинг зичлиги
сувникидан 869 марта кичикдир.
Муҳитларнинг бир хил ташиш кучида ҳаводаги тезлик сувдагига
нисбатан 29,3 марта катта бўлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, бир хил
массали доналарнинг ҳаводаги ҳаракатида импульси сувдагига нисбатан
29,3 марта катта бўлади дейиш мумкин. Демак, ҳавода ҳаракатланаётган
донанинг кинетик энергияси (29,3)² М/2 сувдагига нисбатан 430 марта
ортиқ бўлади. Бундай катта фарқ шамол ёрдамида кўчириладиган
қумларнинг кучли абразия фаолиятини белгилайди. Ҳавонинг зичлиги
сувникига қараганда жуда паст бўлиши қумнинг юзага урилишидаги
амортизациясини кескин камайтиради.
Эол қумларнинг юқори даражада думалоқлигини ҳавода саль-
тацион кўчирилишдаги катта кинетик энергияси белгилайди. Катта
кинетик энергияга эга бўлган сальтацион ҳаракат пайтидаги урилишда
бошқа қум доналарига бериладиган импульс уларни ҳаракатга
келтиришга ва шамол ёрдамида кўчиришга қодир бўлади.
Ер юзаси рельефини ўзгартирадиган ҳамда алоҳида хусусиятга эга
бўлган ётқизиқлар ҳосил қиладиган муҳим экзоген омиллардан бири
шамолдир. Шамоллар ҳаво босимининг барча жойда бир хил
бўлмаслигидан пайдо бўлади. Чўл ва саҳро зоналарида шамол ниҳоят
даражада катта геологик - геоморфологик иш бажаради. Осиё, Африка ва
325
Австралиянинг кенг текисликларидаги чўл майдонлари шамол ҳаракати
ва унинг геологик иши учун энг қулай шароитдир.
Пинакли саҳроси
– Австралиянинг энг машҳур ва ғаройиб
пейзажларини ташкил этади. Пинакли саҳроси Намбунг (Nambung)
миллий боғида жойлашган бўлиб, у ерда қумли барханлар орасида
минглаб оҳактошли устунлар (минорачалар) кўкка бўй чўзишган (114-
расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |