Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

Гидролизда 
кимёвий бирикмалар сув билан реакцияга киришиб, 
кучсиз кислоталар (масалан, H
2
CO
3
) ёки кучсиз асослар (масалан, 
NH
4
OH) ҳосил қилади. Силикатли минералларнинг нураши гидролиз 
реакциясининг шу турига боғлиқ бўлади. 
Гидролиз реакцияси кечишида ажралиб чиққан кремнезёмнинг 
бир қисми H
4
SiO
4
маҳсулотлари ҳолида эмас, балки коллоидлар 
шаклида эритмага ўтади. Кремнезёмнинг қолган қисми нураш қобиғида 
майда аморф заррачалар каби чўкмага ўтади. Юқорида келтирилган 
карбонат ангидрид қатнашуви реакциясидан кўриниб турибдики, 
уларнинг одатдаги маҳсулоти бикарбонат-ион (НСО
3
-
) бўлади. Шунинг 
учун ҳам чучук сувларда бикарбонат-ион кўп бўлади. 
Ион алмашув
реакциялари гил минералларида қатламлараро ва 
сиртқи ионларининг (катионлар ва анионлар) эритма ионлари билан 
фаол алмашинишида содир бўлади. Аммо ион алмашув силикатлар 
нурашининг дастлабки босқичида ҳам кечиши мумкин. Бунга юқорида 
келтирилган реакция тенгламасида кремний кислота ҳосил қилувчи 
силикатлар структурасидаги метал катионларининг водород ионлари 
билан ўрин алмашинишини мисол қилиб кўрсатса бўлади. Ҳудди 
шундай биотитдан гил минералларининг ҳосил бўлишида ҳам кечади. 
Ион алмашув реакциясида гил минералларидан ташқари органик 
моддалар ва коллоидлар ҳам қатнашиши мумкин. 
Оксидланиш 
- бу кимёвий реакция жараёнида электрон беришдир. 
Фақатгина бирдан ортиқ оксидланиш даражасига эга бўлган беш 


311 
элемент 
юза 
шароитида 
кечадиган 
оксидланиш-тикланиш 
реакцияларида фаолдир. Улардан биринчиси – кислород кўплаб 
оксидланиш жараёнларида қатнашади. Бошқа элемент – темир нураш 
маҳсулотларига ранг берувчи бирикмалар ҳосил қилади. 
Сульфидларга бой бўлган чўкинди жинсларда темир ва олтин-
гугуртнинг оксидланиши ва гидратацияси кузатилади. Темир, шу-
нингдек бошқа металларнинг сувли ва сувсиз сульфатларга ўтиши 
амалга ошади. Икки валентли металларнинг сульфатлари кислород, сув 
ва сульфат кислотали муҳитда оксидланади ва уч валентли метал 
сульфатларига айланади. Бунда бир қатор минераллар ҳосил бўлади.
Сульфатли бирикмалар ҳосил бўлиш жараёнида сульфат кислота 
ҳам пайдо бўлади. Унинг бир қисми икки валентли метал 
сульфатларининг уч валентли сульфатларгача оксидланишига сарф 
бўлади. Кўп ҳолларда сульфатлар осон эрийдиган бирикмалар бўлиб, 
грунт сувлари билан эритмалар шаклида олиб кетилади. Фақат саҳро ва 
яримсаҳродаги қуруқ иқлим шароитидагина метал сульфатлари нураш 
қобиғида сақланиб қолади ва тўпланади.
Уч валентли темир сульфатлари юқори эрувчанликка эга 
бўлишидан ташқари турғун бўлмаган (беқарор) бирикмалардир. Улар 
асосан гидролизланади ва эритмалардан темир гидрооксидлари тарзида 
чўкмага ўтади.
Сульфидларнинг оксидланишидан ҳосил бўлган сульфат кислота 
бошқа бирикмалар, хусусан карбонатлар ҳамда калий, кальций, натрий, 
магний, алюминий ва темирли эритмалар билан реакцияга киришиб, 
камроқ эрувчанликка эга бўлган сульфатлар: гипс, аччиқтошлар, ярозит, 
алунит, алюминит ва бошқалар ҳосил бўлади. 
Шундай қилиб, сульфидли тоғ жинсларининг нураш жараёнида 
қуйидаги минераллар: темир гидрооксидлари, мелантерит, гипс, 


312 
аччиқтошлар, ярозит, алунит ва бошқа оғир металларнинг сульфатлари 
вужудга келади.
Сульфатларнинг ҳосил бўлиши нордон муҳитда (рН < 7) кечади. 
Бунда карбонатлар ва фосфатлар тўла эриш даражасигача парчаланади 
ва сульфатлар, баъзан кремнезём билан ўрин алмашиниши кузатилади. 
Оксидланиш реакциясида қатнашувчи бешинчи элемент – углерод 
органик моддалар ҳисобига вужудга келади ва карбонат ангидрид ҳосил 
қилади: 
С
6
Н
12
О
6
+ 6О
2
=6СО
2
+ 6Н
2
О 
Ушбу реакция натижасида ҳосил бўлган СО
2
кейинчалик эриш ва 
гидролиз жараёнларида қатнашади. 
Органик углероднинг оксидланиши микроорганизмлар (бакте-
риялар) таъсирида кечади ва реакция натижасида ажралиб чиққан 
энергиядан фойдаланади. Микроорганизмлар темир, марганец ва 
олтингугуртнинг оксидланишида қатнашади. Улар нураш билан боғлиқ 
бўлган бошқа реакцияларнинг кўпчилигида ҳам бевосита ёки билвосита 
иштирок этади. Лишайниклар, сувўтлари ва мохлар нурашнинг фаол 
омиллари ҳисобланадилар. Улар силикатли минераллардан катионларни 
ўзлаштириб олиши мумкин ҳамда эриган ва аморф кремнезёмни сиқиб 
чиқаради. Минералларнинг парчаланиши қисман ўсимлик илдизларида 
ҳосил бўладиган органик кислоталар таъсирида кечади. Органик 
кислоталар чириётган органик материалларда бактериялар фаолияти 
туфайли ҳосил бўлади. 
Нураш муҳитининг нордон шароити дала шпатлари, слюдалар ва 
гидрослюданинг каолинитлашишига ва баъзи ҳолларда эркин 
кремнезём гидратларининг ҳосил бўлишига олиб келади. 


313 
Хусусий ҳолда гидратация жараёни ангидриднинг гипсга ай-
ланишида кузатилади. Темир минералларининг (гематит, гётит, ле-
пидокрокит ва б.) гидратациясида темир гидрооксидлари вужудга 
келади. 
Гипергенез зонасида моддаларнинг эриши ва эритма тарзида юза 
ва ерости сувлари билан олиб чиқиб кетилиши ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Галогенлар, сульфатлар, нитратлар осон эрувчи, карбонатлар ва 
фосфатлар кам эрувчи бирикмалар саналади. Бунга органик ва 
анорганик кислотали сувлар айниқса фаол таъсир кўрсатади. 
Кимёвий нураш бўшоқ вулкан туфларида жадал кечади. Бунда 
уларнинг орасига агресссив сув кириб бориши учун юқори даражадаги 
ғоваклиги ва киритувчанлиги муҳим аҳамиятга эга (112-расм). 
Кимёвий нураш маҳсулотларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин: 1) 
нураш қобиғидан чиқиб кетадиган эрувчи компонентлар (Na
+
Ca²
+
, K
+


Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish