Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

13.2. Нураш жараёнлари 
Чўкинди ҳосил бўлиш муҳити кўп омилли бўлиб, унда ҳудуднинг 
иқлими, рельефи ва геотектоник режими муҳим аҳамиятга эга. Улардан 
ҳар бирининг ўзгариши чўкинди ҳосил бўлиш жараёни хусусиятларига 
кескин таъсир этади. Демак, турли иқлим, рельеф ва геотектоник 
режимда нураш жараёни турлича кечади. 


304 
Ер юзасида очилиб ётган бирламчи тоғ жинсларининг ҳаво, сув ва 
музлик, ҳароратнинг ўзгариши ва бошқа табиий-кимёвий ҳодисалар 
ҳамда организмлар таъсирида парчаланишига 
нураш 
дейилади. У нураш 
омилларига қараб физик, кимёвий ва биологик нурашга бўлинади. 
Физик нураш
ҳароратнинг кескин ўзгариши, сув ва ҳаво 
оқимлари, музларнинг ҳаракати натижасида тоғ жинсларининг механик 
парчаланиши орқали амалга ошади. 
Тоғ жинсларини ташкил этувчи минералларнинг иссиқликдан 
кенгайиш хусусиятлари турлича бўлганлиги туфайли улар ҳароратнинг 
кескин суткалик ўзгаришида турли миқдорда кенгаяди ва тораяди. Бу 
тоғ жинсларида дастлаб жуда майда дарзликлар ривожланишига олиб 
келади. Дарзликларга сув сингиб, музлайди. Натижада дарзликлар янада 
кенгаяди. Йирик кристалл донали жинсларда минералларнинг 
дезинтеграцияси – доналарнинг бир-биридан ажралиб кетиши содир 
бўлади.
Тоғ жинсларининг генетик тури, моддий таркиби, структура-
текстуравий хусусиятларига боғлиқ ҳолда нураш турлича кечади. 
Масалан, интрузив таналар устида физик нураш туфайли йирик 
ҳарсанглар тўплами ҳосил бўлиши мумкин (109-расм). 
Сув ва ҳаво оқимлари, уринма тўлқинлар ҳам катта емириш кучига 
эга бўлади. Сув оқимларининг емирувчи кучи рельеф нишаблигига 
бевосита боғлиқ бўлса, уринма тўлқинларники эса шамол энергияси 
билан белгиланади. Қуруқликда шамол қояли жинсларни емириб, 
дефлация ва корразияга учратади.Физик нураш натижасида тоғ 
жинслари ва минералларнинг турли ўлчамдаги механик бўлаклари 
ҳосил бўлади.
Ўз навбатида физик нураш иккига: ҳароратли ва механик нурашга 
бўлинади.


305 
Ҳароратли нураш.
Тоғ жинсларининг бир хилда иситилмаслиги 
сабабидан содир бўлади. Бунда асосан, ҳароратнинг суткалик 
тебраниши катта аҳамиятга эга бўлади. Мономинерал тоғ жинсларининг 
юза қисми билан пастки қисми ўртасида, полиминерал тоғ жинсларида 
турли қаттиқлик ва рангдаги минераллар ўртасида ҳарорат 
амплитудасининг таъсиридан сиқилиш ва кенгайиш кузатилади. 
Натижада тоғ жинсида дарзлар пайдо бўлиб, аста-секин парчалана 
боради. 
Ҳароратли нураш кескин континентал арид иқлимли ўлкаларда ва 
арктикада кучли кечади. 
Механик нураш сув ва ҳаво оқимларининг кучи, гравитацион 
жараёнлар, тоғ жинсларининг музлаши ва ўсимликлар томири 
таъсирида емирилишидан намоён бўлади. 
Шамоллар таъсирида емирилган тоғ жинсларида турли-туман 
ғаройиб шакллар вужудга келади. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish