Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф


- расм. Африканинг шимолий қисмидаги Саҳрои Қабир эгаллаган



Download 22,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/277
Sana02.03.2022
Hajmi22,52 Mb.
#478427
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   277
Bog'liq
Umumiy Geologiya

120
-
расм. Африканинг шимолий қисмидаги Саҳрои Қабир эгаллаган 
майдон.


334 
Ўрта Осиёда Қорақум ва Қизилқум саҳролари асосан барханли 
қумлар билан қопланган. 
Барханли саҳролар одатда дефляция ва корразия минтақаларига 
яқин жойларда ҳосил бўлади. Барханли саҳродаги қумлар юқори 
даражада сараланганлиги ва яхши думалоқланганлиги билан бошқа 
генезисдаги қумлардан фарқ қилади. Шунингдек уларнинг юзасида 
тирнаш излари кузатилади ва хира бўлади. Қум заррачаларининг ўлчами 
одатда 0,25 - 0,1 мм дан ошмайди. Уларда кварц минерали кўп, камроқ 
дала шпати учрайди. Эол қумларининг ранги оқиш, сарғиш ва баъзан 
қўнғир бўлади. Эол қумларида параллел эмас, балки қия ва тўлқинсимон 
қатламланиш кузатилади. Қия серияларнинг оғиш томони бўйича шамол 
эсган йўналишни аниқлаш мумкин. 
 
121-расм. Саҳродаги барханлар. 
 
122-расм. Денгиз соҳилидаги 
дюналар. 
Барханлар майда тепаликлар, ғовлар ва қаторлар, яримой 
шаклидаги қум уюмларидан иборат бўлади. Планда шамолнинг 
йўналишига мўлжалланган яримой шаклини эслатади. Барханларнинг 
баландлиги 20 - 30 м гача боради. Шамол эсувчи томонининг қиялиги 
10-15°, шамол йўналишидаги қиялиги эса тикроқ, 30-35° бўлади. 
Барханларнинг ўркачи одатда ўткир бурчакли бўлади. Шамол йўналиши 


335 
тет-тез ўзгарувчи жойларда рельеф юзаси жим-жима шаклларга эга 
бўлади (121-расм). 
Денгиз ва дарё бўйларида пайдо бўладиган қум тепалари 
дюналар 
дейилади. Бархан ва дюналарнинг қумлари қатламсиз, яхлит бўлади. 
Дюналарнинг баландлиги 20 - 25 м гача баъзан 50 м гача боради (122-
расм). 
Бархан тепаликлари юзасида эол ряблари ривожланган бўлади. 
Улар ўзига хос микрорельеф ҳосил қилади ва бархан-ларнинг шамол 
эсувчи томонидаги юзасида ривожланган бўлади. Бархан ряблари сув 
оқимлариникига ўхшаш асимметрик тузилишга эга ва бархан юзасида 
тўлқинсимон параллел жойлашган бўлади. Ряб ўркачлари орасидаги 
масофа 3-4 см, амплитудаси (баландлиги) эса ундан камроқ бўлади (123-
расм). 
Барханлар 
ва 
дюналар кўчиб юрадиган 
қум тепаларидир. Баъзан 
барханлар бир кунда 5-10 
м гача кўчиб, бошқа 
жойда тепаликлар ҳосил 
қилиши мумкин. Дюналар 
ҳам бир йилда 100 - 200 м 
гача кўча олади. Ҳозирги 
кунда 
ҳаракатдаги 
барханлар Қизилқумнинг айрим қисмларида (Бухоро вилоятининг 
Ромитан тумани) кузатилади. Бархан қумларнинг аксарият қисми 
ҳозирги кунда кам ҳаракатли. 

Download 22,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish