Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet169/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

160-расм. Охирги морена. http://www.segodnya.ua

Фирн ҳавзасидаги эски қор қатламлари кетма-кет ҳосил бўлиб турган янги қор қатламларининг сиқиши остида фирнга айланади ва зичлашиб юпқалашади. Қатламланган фирн қатламли музга айланади. Музнинг катламли тузилиши кўпинча унинг ёриқлари орасидан кўриниб туради.
Агар музликнинг сиртида устки мореналар мўл бўлса, унинг «тили», яъни пастки қисми шу мореналар тагида кўмилиб қолади. Бундай вактда чекка ва ўрта мореналарнинг қушилувидан ҳосил бўлган, майда ва йирик тошларнинг бетартиб тўдаларини кўрган киши уларнинг остида муз борлигини ҳаёлига ҳам келтирмайди. Фақат водийнинг юқорироғига боргандан кейингина унда-мунда тошлар тагидаги музни кўриб қолади.
Агарда муз қалин, устки мореналар сийрак бўлса, муз жарлигини ва унинг этагида ёрилиб парчаланган муз бўлакларини кўрамиз; жарликнинг тагида каттагина сув оқими, баъзан эса бутун бир дарё оқиб туради. Музликнинг устидан эриган сувлар ёриқлар бўйлаб унинг ичига оқиб тушади (161-расм).


161-расм. Муз ёриғи бўйича шаклланган ўзан. http://www.segodnya.ua

Улардан вужудга келган дарёча чиройликкина муз ўнғуридан катта тезликда шарқираб оқиб чиқади. Ҳудди шу ернинг ўзида, яъни ўнғурнинг олдида эриган муздан чиққан ва юқоридан тушган мореналар тудалашиб ётади.
Музлик остидан оқиб чиқадиган дарёчанинг суви одатда лойқа бўлади, чунки у ўзи билан музнинг эришидан ҳосил бўлган майда қум-чанг ва гилларни ташқарига олиб чиқади. Ундан ташқари, сув ички ва туб мореналардан бўшаган катта-катта ғўлатошларни ҳам юмалатиб чиқади. Музликнинг ичидан ташқарига чиқиб олган сув оқими тўпланиб ётган охирги мореналарни ҳам ювиб, ундан ҳам кўп нарсаларни кучи етганча оқизиб кетади.
Дарёчанинг кучи кескин ўзгариб туради. Қишда муз эримайди, сув ҳам оз, куз ва баҳор пайтларида эриш озгина кучайиб, дарёчада сув анча кўпаяди; ёзда муз эриши авж олган пайтларда эса, суви кўпайиб кетади. Музлик охиридан маълум масофагача, баъзан бирнеча километргача, анча жой сув олиб келиб ётқизган қум, шағал ва ғўлатошлар билан қопланган бўлади. Бундай ётқизиқлар флювиогляциал ётқизиқлар деб аталади. Муз эришидан ҳосил бўлган сув оқимлари ён, устки ва ички мореналарни ювиб, кўчириб ётқизади. Бунда турли ўлчамдаги аралашган материаллар ҳосил бўлади ва улар тиллитлар деб аталади (162-расм).



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish