163-расм. Дунё океани тубининг топографик харитаси.
Дунё океанининг таркибига: 1) Атлантика, Тинч, Ҳинд ва Шимолий муз океанлари; 2) океанлар билан бевосита алоқада бўлган ва улардан ороллар, яримороллар ёки сувости тизмалари билан ажралган ташқи денгизлар (Баренцев, Беринг, Охота, Япон, Кариб ва б.); 3) қуруқлик ичига анча кириб борган ва океан ёки унга туташган денгиз билан бўғоз орқали қўшилган континентичи денгизлари (Ўрта ер денгизи, Қора, Болтиқ, Оқ ва б.) киради. Каспий ва Орол денгизларини қолдиқ денгизлар сифатида шартли равишда шу қаторга қўшиш мумкин. Бу денгизларнинг океанлар билан сув алмашиниши қийинлиги туфайли уларнинг гидродинамикаси, газ режими ва шўрлиги ўзгача бўлади.
Океанлар рельефида учта йирик геоморфологик бирликлар: материкларнинг сувости чеккаси, Дунё океани ложаси ва ўртаокеан тизмалари (ЎОТ) ажратилади (164-расм). Океанларнинг ўртача чуқурлиги - 3,8 км, максимал чуқурлиги эса - 11,034 км (Челленжер нови -Мариана новининг бир қисми).
164-расм. Ер сиртининг умумлаштирилган профили.
| Энг йирик ҳавза бўлиб Тинч оке-ани ҳисоблана-ди, у Ер сирти-нинг 1/3 ни қоплаб олган.
18.1. Материкларнинг сувости четлари
Материкларнинг сувости четлари ёки континентал четлар континентлар ва океанлар орасидаги зоналар ҳисобланади ва уч турга бўлинади. Булар пассив (атлантик), фаол (тинчокеани) ва трансформали турлардир.
Тинчокеани туридаги фаол континентал четлар пассив атлантика туридан ёш вулканизм, зилзилалар, тектоник деформациялар, оролли ёйлар ва чуқурсув новлари туфайли рельефининг кескин парчаланганлигада ифодаланган юқори тектоник фаоллиги билан фарқ қилади.
Трансформали континентал четлар кам тарқалган бўлиб, материк ёки ороллар соҳили бўйлаб чўзилган ер ёриқлари билан боғлиқ.
Атлантика туридаги пассив континентал четлар учун Шимолий Муз океани, Атлантика, Ҳинд (зонд ёйидан ташқари) океанлари, Тинч океанининг антрактика чаккаси хос. Бундай континентал четларда шельф, материк ёнбағри ва материк этаги ажратилади (165-расм).
165-расм. Пассив континент чет элементлари.
| Шельф бевосита қуруқликка туташган ва денгизнинг саёз қисмидан иборат бўлади. Кўп ҳолларда тубининг нишаблиги 1° дан ошмайди. Шельфнинг океан томонидаги чеккасида континент ёнбағрига ўтишида рельеф нишаблигининг кескин ошган жойини шельф увати дейилади. Тадқиқотлар шельф уватининг ўртача 200 м чўқурликда жойлашганлигини кўрсатади. Шельф кенглиги бир неча ўн километрдан 800-1000 км гача ўзгаради.
Материк ёнбағри денгиз тубини океан томондан ажратиб турувчи ва 2000-2500, баъзи жойларда 3000 м чуқур-ликкача борадиган унча кенг бўлмаган зонани ташкил этади. Унинг нишаблиги 3 дан 6-7º гача, баъзан 10-15º гача боради.
Материк ёнбағри юзаси кўп сонли сувости каньонлари билан мурак-каблашган. Кўпчилик каньонлар ҳозирги дарёларнинг (Гудзон, Конго, Амазонка, Ҳинд ва б.) қуюлишидан бошланади, шельф ва континентал ёнбағирни кесиб ўтиб, континент этагида тугайди.
Бундай каньонларнинг чуқурлиги 1000 м гача боради. Уларнинг туби ясси, бортлари катта нишабликка эга, деярли тик бўлади (166-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |