Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Тўртламчи давр музликларнинг вужудга келиши сабаблари



Download 62,78 Mb.
bet166/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Тўртламчи давр музликларнинг вужудга келиши сабаблари. Европа материгида тўртламчи даврда иқлимнинг бир неча марта ўзгарганлиги олимларимиз томонидан аниқланган. Тадқиқот натижаларига қараганда, музликларнинг вужудга келишига сайёрамиз миқёсида иқлимнинг ўзгариши, вулканларнинг кўпроқ ҳаракатга келиши, атмосферадаги кимёвий элементлар таркибининг ўзгариши, қутбларнинг ўзгариши ва бошқалар сабабчи экан. Неогеннинг охири - тўртламчи давр бошларида Европа иқлими ниҳоятда совиб кетади. Альп ва Кавказ тоғлари муз билан қопланади. Муз фақат баланд тоғли ўлкаларнигина эмас, балки текисликларни ҳам эгаллайди. Ўсимлик қолдиқларининг топилиши бу муз босиш даврлари орасида узоқ вақт илиқ иқлим давом этга­нини кўрсатади.
Абадий музлоқ ерлар. Континентлардаги муз ҳақида гапирар эканмиз, доимий музлоқлик ҳодисаси ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтиш зарур. Ер шарининг деярли 1/4 қисмида ўртача йиллик ҳарорат манфий (0°дан паст) бўлагани учун ер юзасининг тупроқ қоплами ўн, юз ва ҳатто минг йиллар давомида музлаб (тўнглаб) ётади. Ер пўстининг бундай тўнглаб ётган қисмлари доимий музлоқлар ёки кўп йиллик музлаб ётган ерлар дейилади. Уларнинг қалинлиги Шимолий Сибир пасттекислигида 1,5 км гача боради. Шунинг учун ҳам бу ҳудудда қурилиш иншоотлари, темир йўллар, бинолар қуришда кенг кўламли мураккаб мухандислик геология ишларни бажаришга тўғри келади.


17.3. Музликларнинг геологик иши

Музликларнинг тоғ жинсларини емириш ҳодисаси экзарация (лотинча - ҳайдайман) деб аталади. Экзарацияни муз эрозияси деб ҳам аташади. Тоғ водийларидан ёки материк қиялигидан пастга томон ҳаракатланганда музликнинг қандай емириш кучига эга эканлигини тушуниш қийин эмас, албатта.


Музлик атрофидаги ҳароратнинг кескин ўзгариши, чунончи, кундузи исиб, кечаси совиб кетиши натижасида тоғ жинслари емирилади. Бу жараён совуқдан нураш деб аталади. Муз устидаги сув муз ёриқларидан ўтиб, унинг ичига тушиб музлайди. Муз ҳажми кенгаяди ва муз остидаги туб жинслар емирилади. Бу муз­ости нураши деб аталади. Музлик массасининг босими (1 куб.м.муз - 920 кг) ҳам жуда катта емириш ишларини бажаради. У ҳудди омочга ухшаб ерни ҳайдагандек ўйиб кетади. Тоғ жинсларини тегирмондан чиққан ундек майдалаб юборади. Муз ҳосил қилган водий трог деб аталади. Трогларнинг силлиқ, қаттиқ, қавариқ шакли ригел деб, ботик, шакли эса ҳайдаш ваннаси деб юритилади. Уларда кўпинча кўллар вужудга келади (156-расм).



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish