Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet162/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Музлик турлари. Ер шаридаги барча музликларнииг 99,5% қутбларга ва қутб яқинидаги ўлкаларга (материк қоплама музлиги), фақат 0,5% ўртача ва тропик минтақалардаги баланд тоғли ҳудудларга тўғри келади. Ер юзасидаги барча музликлар шаклига ва ҳаракатнинг характерига кўра учта гуруҳга бўлинади. Булар - материк музликлари ёки қоплама музликлар, тоғ музликлари ҳамда водий музликларидир.
Материк музликлари - қутб ўлкаларида тарқалган бўлиб, улар тоғларни ҳам, текислик ва пасттекисликларни ҳам ёппасига қоплаб ётади. Бунга сабаб қутбларда ва қутб атрофидаги жойларда ҳароратнинг йил бўйи жуда паст бўлишидир. Антарктикани ва Гренландияни қоплаб ётган муз қалқони бунга мисолдир (152-расм).


152-расм. Материк музлиги. http://www.segodnya.ua

Водий музликлари – тоғ тизмалари оролиғидаги водийларни эгаллаб, тоғлардаги энг катта музликларни вужудга келтиради. Улар дарё водийларининг юқори қисмларида жойлашади. Водий музликлари оддий (альп типида) ва мураккаб ёки сертармоқ, (Ҳимолай типида) бўлади. Оддий водий музликлари битта яхлит музлик оқимидан иборатдир (153-расм). Баъзан бир қанча музликлар бир - бирига қўшилиб сертармоқ ёки дарахтсимон музликларни ташкил этади. Бунда иккита тоғ тизмаси орасидаги асосий музликка ҳар икки ёндан кичик музликлар келиб қўшилади. Сертармоқ тоғ музликларига дунёдаги энг катта водий музликларидан Қорақар тоғлигидаги Сиачен музлиги (узунлиги 75 км), Помир тоғидаги Федченко музлиги (98 км), Тиён-Шон тоғларидаги Инилчик музлиги (узунлиги - 80 км) мисол бўлаолади. Баъзан водий музликларининг бир қисми пастга тушиб келади.
Тоғ музликлари Ер юзида муз билан қопланган барча ҳудуднинг салкам 2% ни эгаллайди. Тоғ тепаларининг яссиланиб қолган жойларида пайдо бўладиган музликлар ўзига хос тоғ музлигини ташкил этади.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish