Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet163/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

153-расм. Водий музлиги. http://www.segodnya.ua

Тоғ музликлари материк музликларига қараганда анча кичик бўлиб, шакли ҳам хилма - хилдир. Тоғларда музликларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб бўлиб юқорига кўтарилган сари ёғин - сочин миқдори ортиб, ҳарорат эса пасая боришидир. Тоғ музликларининг шакли - асосан тоғлардаги рельеф шаклларига боғлиқдир. Улар кўпинча тоғ водийлари ва чўкмаларнинг юқори қисмини эгаллайди.


Йил бўйи баланд тоғларга ёққан қор тобора тўплана боради ва ўз оғирлик кучи таъсири остида зичлашиб фирнга айланади. Фирн сиқилиб, унинг кристаллари бир - бирига ёпишади ва натижада ғовакли муз вужудга келади. Бора - бора ғоваклар йўқолиб, зич ҳаворанг муз ҳосил бўлади. Музлик ҳосил бўладиган ва тўйинадиган жой фирн ҳавзаси деб аталиб, у баланд тоғлар вилоятида цирк шаклига эга бўлади (154-расм).
Тоғ музлиги сертармоқ мураккаб шаклга эга бўлган бутун бир тизимни ташкил этиши мумкин (155-расм).


154-расм. Фирн ҳавзаси ва тоғ музлиги.


155-расм. Ғарбий Помирда музликларнинг тарқалиши.

Муз тоғ рельефининг текис, ясси, қор кўп ёғадиган жойларида тўплана боради. Альп - Кавказ - Помир тоғлари минтақасида Ўрта денгиз типидаги нам иқлим ўлкалардан шарққа қараб Ўрта Осиё чўлларига томон қор чизиғининг кўтарила боришини яққол кўриш мумкин. Ёғин миқдори ҳам шу йўналишда камайиб боради.


Музликдаги муз юқори пластикликка - эгилиш, чўзилиш билан бирга синиш хусусиятига эгадир. Мўртлик хусусияти пластиклик хоссасига қарама - қаршидир. Пластиклик ҳолати қанча кучли бўлса, мўртлик шунча паст бўлади. Музнинг пластиклик хусусияти уларнинг ўзларига хос бўлган донадор кристаллик структурасидан келиб чиқади.
Музлик танасида дарзликлар кўплаб учрайди. Дазликларнинг баъзилари муз ҳаракати давомида водий ёнбағрига қадалиб қолганлиги сабабли пайдо бўлади.
Кўндаланг ва бўйлама дарзликлар кўпинча водийнинг қиялиги кескин ошган жойларда ҳосил бўлади. Бундай жойларда музнинг эгилувчанлиги ҳам бардош бераолмайди. Музлик алоҳида бўлакларга бўлиниб кетади. Музликдаги бундай жойларни «муз шаршараси» дейилади. «Шаршарадан» пастда нишаблик камайган жойда муз бўлаклари яна бир-бири билан пайвандланиб кетади. Музликдаги дарзларнинг кенглиги 1-2 м, чуқурлиги 200 м гача боради.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish