Нечипоренко усулида 1 мл янги олинган сийдикда қанча лейкоцит ва эритроцит борлиги аниқланади.Нормада лейкоцитлар 4000,эритроцитлар 1000та бўлади.
Амбурже ва Аддис Каковский усулларида хам сийдикдаги қон элементлари яъни лейкоцит ва эритроцитларни миқдори аниқланади. Амбурже усулида сийдик йиғиш 3 соат ичида ўтказилади, Аддис-Каковский усулида эса бир кун ичида пешоб йиғилади. Бунда сийдик алоҳида тоза идишга олинади.Сийдикда қон зарраларини эриб кетмаслиги учун идишга 3-5 томчи формальдегид эритмаси қуйилади, ёки пешоб совуқлиги 3-6 С бўлган жойда сақланиши лозим. Шуни таъкидлаш керакки, кичик ёшли болаларда Амбурже усули Аддис- Каковский ва Нечипоренкога қараганда аниқроқ .
Бактериурия учун анализ пешоб жинсий аъзолар дезинфекцияловчи эритма ( фурацилин билан)ювилгандан сўнг олинади. Шундан сўнг сийдикнинг ўрта порцияси тозаланган идишга олинади, усти ёпилади. Шубхали натижаларда эса сийдик катетерда олинади.
Сийдикдаги қандни миқдорини текшириш учун сийдик бир сутка давомида бир идишга йиғилади. Лабараторияга юборишдан олдин шиша таёқчада яхшилаб аралаштириб, 200 мл бошқа идишга қўйиб берилади.
Буйрак функциясини Зимницкий усулида текширилганда, бир кун давомида 8 марта алоҳида банкаларга хар 3 соатда йиғилади. Бунда бемор шифохона шароитига ўрганиб бўлгандан кейин текширилади ва хар доимгидек овқатланиш шароитида амалга оширилади. Бемордан эрталаб 6:00 да сийдик олинади ва умумий анализ учун юборилади, соат 9.00 дан бошлаб ҳар 3 соат ичида олинган сийдиклар алохида идишларга йиғилади. Кечаси беморни уйғотилади, эртаси куни эрталаб соат 6.00 да охирги сийдик олинади, хамма порциялар лабараторияга юборилади, бу ерда хар бир порциянинг микдори ва зичлиги аниқланади.
Дармонсиз ва оғир беморларга резинали тувак ёки сийдикдон( шишали, эмалли) берилади. Тувак ва сийдикдонлар иссиқ сувда ювилиб, хлорамин билан чайилиб, махсус хоналарда жавонларда сақланади.Сийдикдонлар деворида қуйқалар пайдо бўлмаслиги учун уларни сирка кислотасида ювиб сувда чайилади.Махсус юмшоқ сийдикдонлар бўлиб, улар тасмалар ёрдамида сонга боғланади.Бу сийдикдонларни хар куни совун билан ювиб, сийдик хиди келмаслиги учун калий перманганат эритмаси билан чайиш лозим.
Буйрак касалликлари пайтида сийдик ажралишини бузилиши мумкин. Ёки сийдик ажралиши тўхташи мумкин. Бундай пайтда иссиқ грелкани қорни остига қўйиб, ташқи жинсий аъзоларни ювиш керак. Айрим холларда қуйилаётган сув овози хам яхши натижа беради, натижага эришилмаса сунъий чиқариш усули катетерлардан фойдаланилади.
Катетерлар юмшоқ( резинали) ва қаттиқ ( металли) бўлади. Юмшоқ катетер 25-30 см бўлади. Катетерни ички учи думалоқ шаклда. Охирги учида бир ёки иккита юмалоқ тешиги бор. Катетер диаметрлари турли хилда.( 1/3 мм дан 1 см гача). 30 номерли, диаметри 1/3 ли катетер ажратилади.
Сийдик чиқарув каналига инфекция тушмаслиги учун катетерни 10-15 дақиқа қайнатилади. Катетер қўйишдан аввал ҳамшира қўлини совун билан ювиб, кейин бармоқларини спирт ёки йод билан артади ва қўлига қўлқоп кияди. Катетер қўйиш пайтида бемор чалқанча ётади, оёқлари букилган,ораси очиқ.Чап қўлннинг 1 ва 2 бармоқлари билан катта ва кичик жинсий лабларни очиб,сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги очилади.Антисептик эритмада ҳўлланган пахтали тампон билан сийдик чиқариш каналининг ташқи тешигини тозалаш керак.Учи глицерин билан мойланган катетерни қисқич билан ён тешикдан 5 6 см масофада ушлаб.катетернинг иккинчи учини шу қулнинг 4 ва 5 бармоқлари билан ушланади.Катетерни эҳтиётлик билан сийдик чиқариш каналига 5 7 см чуқурликка киритилади.Катетерни 2 учини сийдик йиғгичга қўйилади.Сийдик чиқарилгандан сўнг катетер олиб ташланади ва стерилизация қилинади.
Ўғил болаларга катетерни фақат шифокор қўйади.Чап қўлнинг 3 ва 4 бармоқлари билан жинсий олатнинг бошчасини очиб,1 ва 2 бармоқлар билан сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги очилади.Антисептик эритмада хўлланган пахтали тампон билан сийдик чиқариш канали атрофи тозаланади.Учи глицерин билан артилган катетерни ён тешикдан 5- 6 см масофада қисқич биллан махкам ушлаб,катетернинг иккинчи учини шу қўлнинг 4 ва 5 бармоқлари билан ушланади.Катетерни сийдик чиқариш каналига эҳтиётлтк билан киритилади.Агар катетер кирган пайтида бемор ноҳушлик сезса беморга тичланишни ва бўш ётишни сўралади.Сийдик пайдо бўлгандан кейин катетерни ташқи учини лотокка тушириш керак.Сийдик чиқарилгандан кейин катетерни каналдан чиқариб олиш керак.
Сийдик йиғиладиган идиш олдиндан тайёрланган бўлиши керак. Агар сийдик чиқиши тўхтаса қорин деворини аста босилади ва қовуқда қолган сийдик чиқариб олинади.. Болаларга катетер ёшига қараб танланади.
Сийдик чиқарув канали жарохатланганда катетер қўйиш ман этилади. Катетер қўйилгандан сўнг уни совун билан яхшилаб ювиб, юмшоқ сочиқ билан артилади. Катетерларни усти ёпиқ, ичига 2% ли бор ёки карбол кислота солинган, эмалли ёки шишали идишларда сақланади. Эластик катетерларни сақлаш ва тозалаш учун махсус стерилизаторлар чиқарилади. Улар турли катталикда ва шаклда бўлиб, устида ёпиб қўйувчи қопкоғи бор.
Ичида катетер жойлаштириладиган таёқчалар бор. Унинг тубига формалин таблеткалари солиб қўйилади,уларнинг буғлари катетер сақланишини ва стерил туришини таъминлайди.