Машғулот №1



Download 0,59 Mb.
bet54/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Пульсни аниқлаш:
Пульс деб томир уриши юрак қисқариши натижасида қон томирларнинг ритмик тебранишларига айтилади.Чап қоринча томонидан аортага ритмик хайдаладиган қон артериал оқим ичида тебранишлар ҳосил қилади ва артериялар деворининг чўзилишига ва кучайишига олиб келади. Бу қон томирларининг юракдан хайдаладиган қон харакатига мос тебранишидир.
Пульс нормада минутига 60- 80 гача ўзгариб туради.Пульни тезлиги ёшга, жинсга, тана ва ташқи мухит хароратига, жисмоний харакатларга боғлиқ бўлади.Энг катта пульс бола хаётининг дастлабки йилларида кузатилади.Болани ёшига қараб пульс сонини ўзгариши:
-Чақалоқ бола 120- 140 та
-Кўкрак ёшидаги бола 120та
-5 ёш 100та
-10 ёш 85та
-12 ёш 80та
-15 ёш 70-75та
Пульснинг артериялар юза жойлашган ва бевосита пальпация қилиш қулай жойларда текширилади.Бу соҳаларга билак артерияси,чакка артерияси,уйқу , сон ,тақим артериялари киради. Энг кўп аниқланадиган соҳа билак артерияси хисобланади. Пульс одатда билакни кафт юзасида, биринчи бармоқ асосида аниқланади.Мускуллар ва пайлар халақит бермаслиги учун бемор қўлини бўш қўйиши керак. Дастлаб пульсни иккала қўлда аниқлаш керак, фақат бир биридан фарқ қилмагандагина кейинчалик битта қўлда аниқланади.Боланинг қўлини елка суягидан ушлаб, 2-3 бармоқлар билакка қўйилиб, секин босилади, ёстиқча билан сиқилиб бармоқлар билан эса томирнинг уриши яъни пульс топилади. Пульсни тезлигини бир дақиқа давомида аниқлаш керак.
Агар пульс уриши маълум бир вақт ичида, бир хил тезликда урса бу пульс ритмик /тўғри/ дейилади. Аксинча бўлса у нотўғри ёки аритмик пульс дейилади. Ҳамшира аритмик ва сони ўзгарган пульсни сезиб қолса дарҳол шифокорга хабар бериши керак. Пульсни тезлашиши тахикардия,секинлашиши брадикардия дейилади. Пульс маълумотлари харорат варағига ёзилади,график чизилади, бунда хар бир текширилган пульс сонини нуқта билан белгиланиб, уларни хаммаси тўғри чизиқ билан бирлаштирилади ва беморнинг стационарда ётган пайтидаги пульсининг сони графиги аниқланади.
Артериал босим.
Артериал босим систола ва диастола вақтида томирлар деворига тушадиган қон босимдир. Артериал босим юракдан отилиб чиқадиган қон миқдорига, қон оқимига, умумий переферик томирларнинг қаршилик кўрсатишига, томирлар девориинг эластиклигига боғлиқ.Систолик (максимал), диастолик (минимал) ва пульс артериал босим фарқланади. Систолик босим артериал системада чап қоринча систоласидан кейин пайдо бўладиган, пульс тўлқини максимал кўтарилган вақтдаги босимдир.Диастолик босим эса юрак диастоласи охирида пульс тўлқини тушган вақтда юзага келади. Артериал қон босимини нормал микдори доимий бўлмай у касалнинг ёшига, ахволига, асаб тизимининг холатига боғлиқ.
Артериал қон босимини ўлчаш учун манометр ёки танометрлар қўлланилади. Энг кўп тарқалган усул Коротков усули билан ўлчанади. Артериал босим маълум соатларда яхшиси эрталаб, муайяан тана вазиятида , имкон борича бир хил ҳаво шароитида , бемор ётган ёки ўтиргандан сўнг 5 дақиқа ўтгач ўлчанади. Бунинг учун касалнинг елкаси ечилиб , тирсакдан юқори қисмига манжетка ўралади.Манжетка билан тери орасида битта бармоқ сиқадиган жой қолиши керак.Кафт юқорига томонга қараб туриши керак ва тирсакдан елка артерияси топилади, қон томири ураётган жойга фонендоскоп қўйилиб, баллон орқали то фанендоскопда томир уруши тўхтагунча хаво юборилади,сўнг аста секин улагич резинадаги вентилни очиб ҳаво чиқарилади ва биринчи томир уруши пайдо бўлишидаги шкала кўрсаткичи , кейин томир уруши йўқолган охирги шкала кўрсаткичлари хисобга олинади. Бу икки кўрсаткич артериал босимнинг максимал ва минимал даражаларига тўғри келади. Касалликларнинг турига қараб артериал босим ўзгариб нормадан ошиб кетиши (гипертония),пастга тушиб кетиши (гипотония) дейилади.
Кундалик артериал қон босими кўрсаткичлари касаллик тарихига ёзиб қўйилади ёки харорат варақасига график тарзда чизиб борилади.
Обморок.
Обморок- бош мияга қон олиб келишнинг кескин камайиши натижасида эс- хушни тўсатдан қиска вақтга йўқолишидир.Хушдан кетиш кўпроқ асаб системаси бўш, астеник конститутцияли, оғир жисмоний зўриқишдан, оғриқ натижсида, хавони исиб кетиши оқибатида келиб чиқади. Қон томирлардаги босимнинг кескин тушиб кетиши натижасида хушдан кетиш кузатилади. Бунинг оқибатида бош мияда қон айланишининг бузилиши, холсизлик, совуқ тер чиқиши, бош айланиши, қусиш, тери рангини оқариши, оёқ қўлларнинг музлаши, нафас олишнинг секинлашуви, артериал босимнинг тушиши, ипсимон пульс кузатилади. Обморокда тезлик билан шифокорни чақириш керак.
Шифокор келгунга қадар беморни бош мияда қон айланишини яхшиланиши учун оёғини юқорига кўтариб ётқизиш керак.
Қисиб турган кийимларини ечиш, юзига сув сепиш керак,бурнига нашатир спирти, одеколон ёки уксусда намланган пахтани хидлатш , хўлланган қўл ёки сочиқ билан юзига уриш керак.Бемор ўзига келганда оёк қўлларига грелкалар қўйиш ва адёл билан ўраш, иссиқ чой ёки кофе бериш, тоза ҳаво киришини таъминлаш лозим.Бу тадбирлар ёрдамида кўпгина холларда беморни хушига келтириш мумкин.
Коллапс.
Қон томирлар фаолиятининг бузилиши оқибатида бош миянинг қон билан таъминланмай қолиши натижасида келиб чиқиб, узоқ хушдан кетиш, артериал қон босимини хамда пульсни камайиши, оёқ қўлларнинг музлаши, совуқ тер босиши, тана терисини оқариб кетиши билан изоҳланади. Коллапс оғриқ ва интокцикациялар билан ўтадиган касалликлар(тифлар,зотилжам,овқат токсикоинфекцияси,ўткир панреатит, перитонитдан) кейин учрайдиган асоратдир.Шунингдек оғир шокда,кўп қон йўқотишда хам кузатилади.
Коллапсда тезлик билан шифокорни чақириш керак. У келгунга қадар беморни оёғини кўтариб ётқизиш керак, чунки бош мияга хаво келиши фаоллашади, тоза ҳаво киришини таъминлаш , оёқларига иссик грелкалар қўйиш, болан ўраб қуйиш керак.Зарурат бўлганда кислород бериш, норадреналин, гидрокортизон ёки преднизолон тайёрлаш, юрак гликозиди ва вена ичи инъекцияси учун система тайёрлаш керак
Юрак тўхтаб қолганда биринчи ёрдам.
Юрак тўхтаб колганда асосан юракни билвосита массаж қилинади.Билвосита масаж қилишни асосий мохияти юракни тўш ва умуртқа поғонаси орасида ритмик сиқишдан иборат бўлиб,бунда қон чап қоринчадан аортага хайдаб берилади. Натижада бу қон бош мияга боради, ўнг қоринчадаги қон эса ўпкага тушиб кислородга тўйинади.Тўшга босим бериш тўхтатилса, юрак бўшлиқлари яна қонга тўлади. Юрак тўхтаб қолишни асосий белгилари қуйидагилар: катта артерияларда пульсни, юрак тонусини пасайиши ва йўқолиши, қон босимининг пасайиши, хушдан кетиш ва кўз қорачигининг катталашуви. Шуни эсда тутиш керакки юрак тўхтагандан сўнг мия хужайралари хаёт фаолиятини 3-5 дақиқа ўтгунча давом эттиради.Шунинг учун болаларни жуда қисқа вақт ичида даволашга эришишга умид килиб , шифокор келгунга қадар юракни ёпик массаж қилиш керак. Ёпиқ массаж қилиш учун беморни қаттиқ жойга чалқанча холида ётқизиб қўлларини биқинига қўйиш керак. Ҳамшира беморни чап томонида туриб ўнг қўлини кафтини тўш суягини пастки учдан бир қисмига қўйиб, чап қўлини уни устига қўйиши керак ва тўшни умуртқа поғонаси томон босиш керак. Катта ёшдаги болаларга массаж бот-бот хар дақиқада 70-80 мартага етказиб ўртача кучли харакат билан босилади( болаларда ёшига қараб).Қўллар тўнинг учдан бир пастки қисмида .яъни ханжарсимон ўсимтадан 2 бармоқ юқорида туриши керак. Бунда тўш суяги билан умуртқа поғонаси ўртасидаги масофа 3-4 см қисқариш керак, тўш суяги умуртқа поғонасига яқинлашиши керак. Бола қанча ёш бўлса кукрак қафаси хам шунча секин босилади. Кичик ёшдаги болалар 2 та бармоқ билан массаж қилинади, бунда кўкрак қафаси икки қўл билан ушланади, катта бармоқни кўкрак қафасига теказиб 100-110 мартага етқазиб массаж қилинади.Умуртқа поғонаси билан тўш суяги ўртасидаги масофа 1-1,5 см қисқариши керак.
Бир вақтни ўзида массаж билан бирга “оғиздан-оғизга” сунъий нафас олдириш ўтқазилади. Бунда икки марта нафас берилганда кўкрак қафасини 15 марта босиш лозим, агар массажни бир киши қилаётган бўлса хар 5 марта массаждан кейин 1 марта оғиздан-оғизга ёки оғиздан-бурунга нафас берилади.
Бу муолажалар натижасида катта қон томирларда пульс хосил бўлади, артериал босим кўтарилади, юрак тонуси ошади. Тери ранги ўзгариб цианозлар йўқолади, кўз қорачиғи торайиб ва уларнинг ёруғликка жавоб бера бошлаши,беморда мустақил нафас тикланиши кузатилади.



Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish