Ўткир нафас етишмаслиги
Асосий белгилари бўғилиш, бурун қанотларини кенгайиши, тахикардия, бурун-лаб учбурчагиниг цианози. Бўғилиш – бу нафас ритмини, бир хиллигини, чуқурлигини ўзгариши. Бўғилишда хаво етишмасли сезилади, бунинг оқибатида эса тез -тез ва чуқурроқ нафас олишга харакат қилинади. Бемор бўғилади, оғзини очиб тез - тез нафас олади.
Биринчи ёрдам кўрсатиш қуйидагилардан иборат.
Нафас йўлларини шиллиқдан тозалаш (резинали баллон ёрдамида)
Беморни бошини юқори қилиб ётқизиш керак, бу ўпкага ҳаво киришини ва нафас йўлларини ўтқазувчанлигини оширади.
Тез-тез холатни ўзгартириш, болани кўпроқ қўлга олиш.
Тоза ҳаво киришини таъминлаш, кислород беришни ташкил қилиш.
Шифокор томонидан белгиланган чалғитувчи чоралар ( горчичниклар ) қўллаш.
Болаларга кислород бериш усулари.
Оксигенотерапия-кислородни даво мақсадида қўллашдир.
Кучли гипоксияга қарши асосий чора бу ингаляция оксигенотерапия ҳисобланади. Болага кислород беришнинг бир қанча усуллари мавжуд:
-Кислород юборишни ингаляцион усули
-Махсус ниқоблар орқали ,
-Бурун катетерлари орқали
- Кислород палаткаси ДКП-1 орқали
-Кислородли баллонлар орқали.
Ингаляцион усулда кислород беришдан олдин нафас йўлларининг яхши ўтказувчанлигига, уларда балғам ёки қусуқ массалари йиғилиб қолмаганлигига ишонч хосил қилиш керак.Энг самарали усул бу кислород палаткаси орқали беришдир. Бу усул кислородни дозалаш имкониятига эга ва болани харакатини чегаралаб қўймайди.
Кислородни бурун катетири ёки варонка ёрдамида бериш ўз ўрнини йўқотмаган, лекин бу усулларда ўпкага кислороднинг фақат бир қисмигина ўтади.
Кислородни кўп миқдорда ўтиши эса нафас йўларининг шиллиқ қаватини қуришига ва қичишига олиб келади.
Кислородли баллонлар сақланадиган жойда чекиш қатъиян ман қилинади.
Нафас системаси билан оғриган беморларни овқат ва сув ичиш режими
Оғир касаллик вақтида бир кунлик овқат таркибини ва бир марта овқатлантириш таркибини беморнинг холатига қараб камайтирилади. Енгил ва ўртача кечадиган зотилжам пайтида пархез ўзгартирилмайди. Лекин зотилжамнинг оғир холларида эса икки уч кунча овқат режими 25-30 % камайтирилади. Зотилжамнинг энг оғир босқичида катта ёшли болаларга енгил овқатлар шўрвалар, қайнатмалар, киселлар, 10 % бўтқа берилади. Овқат рационига асосан витамин тутувчи махсулотларни киритилади (мевали шарбатлар янги узилган мевалар, шиповник настойкаси).
Бола зотилжам касаллигида кўп сув йўқотади / тер билан, тез нафас олиш билан/. Шунинг учун бу касалликда сув балансини тўғри йўлга қўйиш керак. Бир ёшгача бўлган болаларга хар бир кг. оғирлигига 150 мл, катта ёшдагиларга эса 100-120мл хар бир кг. оғирлигига суюқлик истеъмол қилишлари лозим.
Нафас тўхтаганда шифокор келгунга қадар биринчи ёрдам бериш.
Авваламбор, бемор бошини тўғрилаб ётқизиш керак, яъни бошини орқага ташлаш суъий нафас олдиришда самарадорликка эришишни асосий шартидир.Тил илдизи ва ҳиқилдоқ қопқоғи олдинга силжийди ва ҳиқилдоққа ҳаво кириши учун йўл очилади. Дока, дастурмолча ёки беморнинг кўйлагини ёқасини олиб кўрсатиш бармоғига ўраб , оғиз ва бурунни шиллиқ моддадан тозалаб шундан кейингина сунъий нафас олдириш бошланади.Сунъий нафас олдириш фақат мустақил нафас тўхтаганда эмас,балки унинг оғир бузилишларида , айниқса предагонал ва агонал холатларда хам қўлланилади.
Сунъий нафас олдиришни икки хил усули бор.Оғиздан –оғизга ва оғиздан -бурунга.
Do'stlaringiz bilan baham: |