Конвенцияни яратиш сабаблари:
1. Аксарият жамиятларда махсус болалар ҳуқуқларига доир юридик ёки ижтимоий тузилмалар мавжуд эмас.
2. Ҳар қандай жамиятнинг келажаги болаларнинг соғлом ривожланиши билан таъминланади.
3. Катталарга нисбатан болалар хаёт шароитларига кўпрок заиф бўлишади.
4. Аҳолининг бошқа ёшдаги гурухларига нисбатан болалар хукумат харакати ёки фаолиятсизлиги таъсирига кўпрок учрайди.
5. Болалар овоз беришмайди ва сиёсий таъсирга эга эмас, шунингдек иктисодий қудратдан (хокимликдан) махрум.
6. Болалар кўпрок эксплуатация ва ёмон муаммоларга дуч келишади.
7. Кўпгина жамиятларда болалар ўз ота-оналарининг мулки ва улар ўсиш даврида бўлганликлари сабабли жамиятга ўз хиссаларини қўшишга хали тайёр эмас деган фикр тарқалган.
Конвенция тамойиллари (принциплари):
Конвенция 4 асосий принципларга асосланади. Биринчи икки тамойил барча инсонларга тегишли бўлиб, конвенция уларнинг болаларга муносабатини таъкидлайди. Иккинчи икки тамойил эса айнан болаларга тегишлидир.
1.Болалар ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа бир эътиқодлари, миллий, этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, моддий ахволи, саломатлиги ёки туғилиш холатларига қараб, ота-онаси ёки қонуний васийлари ёки бирон-бир бошқа шароитлар, холатлар бўйича камситилиши мумкин эмас.
2.Болалар яшашга ва баркамол ривожланишга, яъни жисмоний, руҳий-ижтимоий, эмоционал ақлий, ижтимоий ва маданий ривожланиш ҳуқуқларига эга.
3. Бола ёки болалар, шу жумладан гурухга дахлдор барча қарорлар ёки харакатларда биринчи навбатда боланинг манфаатларини хисобга олиш лозим. Бу қарор хукумат, маъмурият ёки суд органлари, ёхуд оила томонидан қабул қилинишидан қатъий назар одилона хисобланади.
4. Болаларга ўзларининг хаётига тегишли барча масалалар ечимида иштирок этиш имкониятини бериш ва ўз фикрларини ифодалаш эркинлигини таъминлаш зарур. Болалар ўзларининг фикрларини эшитишларини ва жиддий тарзда инобатга олиниши ҳуқуқига эгадирлар.
Конвенцияни қабул қилинган давлатлар барча болаларга нисбатан инсон ҳуқуқларини амалга оширишилини таъминлашга маъсулдирлар. БМТнинг бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси болалар ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти бўйича 10та мустақил экспертлар таркибидан иборат сайланма халқаро орган конвенциянинг амал қилинишини кузатиб боради. Конвенция ратификациялангандан 2 йил кейин давлатлар кўмитага доклад такдим этишади, сўнгра бундай докладлар хар беш йилда тақдим этилади. Докладларни тайёрлашда давлатларга тегишли миллий ассоциациялар билан маслахатлашиш таклиф этилади. Кўмита йилига 3 марта Женевада докладларни хамма олдида кўриб чиқиш учун йиғилади. Кўмитанинг фикр-мулохазалари ва тавсиялари жамоатчилик ўртасида кенг тарқатиш учун мўлжалланган бўлиб, давлатларда болалар хаётини мунтазам яхшилаш борасида мухокама ва мунозаралар учун асос бўлади.
Болалар ҳуқуқлари бўлинади:
Тиббий санитария хизмати ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи. Ҳар бир бола:
Яшаш ва ривожланиш ҳуқуқига
Мос хаёт тарзини кечириш ҳуқуқига
Максимал соғлиқ даражаси ва самарали тиббий – санитария хизмати ҳуқуқига
Ногирон бўлиб қолиш эхтимолида мустақилликка ёрдамлашувчи ва инсоний қадр-қимматни таъминловчи, шунингдек жамият хаётидаги иштирокини енгиллаштирувчи махсус парвариш ҳуқуқига
Ижтимоий таъминланиш, шунингдек болаларни парваришлаш муассасалари хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Болалар ва уларнинг оилаларининг ҳуқуқлари:
1. Ўз ота-оналари билан бирга яшаш ёки улардан ажралганда улар билан контактда бўлиш ҳуқуқи
2. Ота-онаси билан бирга бўлиш учун миллий чегараланишларни кесиб ўтиш ҳуқуқи
3. Оилавий мухитни сақлаб қолиш мумкин бўлмаганда бошқа шахс ёки муассасанинг четлашиши.
4. Ўғил қилиб (қиз қилиб) олишнинг ишончли тизими
5. Ўғирлашдан ҳимояланиш ҳуқуқига
6. Ота-оналарнинг ёмон муомаласи ёки ғамхўрлик кўрсатмаслигидан ҳимояланиш ҳуқуқи
7. Болани парваришлаш, ҳимоялаш ёки даволаш учун зарур бўлган васийликни доимий бахолаш ҳуқуқига эга.
Ота-оналар ва уларнинг оилалари ҳуқуқлари
1. Ўзининг боласини тарбиялаш
2. Болаларни тарбиялаш учун ёрдам олиш
3. Иккала ота-она ўртасида масъулиятнинг тенг таксимланиши
4. Болаларни овқатлантириш, кийим-кечак ва уй-жой билан таъминлаш учун моддий ёрдам олиш ва қўллаб-қувватланиш
5. Болалар билан бирга бўлиш учун миллий чегараларни кесиб ўтиш
Болаларнинг таълим олиш, дам олиш ва маданий хаёт кечириш ҳуқуқлари
1. Бепул бошланғич маълумот.
2. Ўрта таълим ва касбий таълим олиш имкони.
3. Боланинг шахс сифатида ривожланиши, иқтидори, ақлий ва жисмоний қобилиятларини тўла-тўкис ривожланишини таъминловчи таълимга .
4. Эркин жамиятда фаол хаётга тайёрловчи таълим ҳуқуқи.
5. Ўз оиласига хурмат, маданий ўзига хослик, ўз ватанини, табиатга бўлган хурматни шакллантирувчи таълим ҳуқуқига эга.
6. Хамжихатлик, иноқлик, бардошлилик ва тенглик руҳида тарбияланиш ҳуқуқига эга.
7. Бўш вақт, ўйин, маданий ва ижодий хаётда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
8. Ўз маданиятидан фойдаланиш, ўз динига эътиқод қилиш ва ўз тилидан фойдаланиш имконига эга
V. Болаларнинг махсус химояга бўлган ҳуқуқлари:
1.Фавқуллоддаги холатларда (масалан қуролланган конфликтларда)
2. Бола қонун билан конфликтда бўлганда
3. Бола иктисодий ёки сексуал эксплуатацияга, наркотиклар истеъмол қилиш, контрабанда, ўғирликка дучор бўлганда
4. Хар қандай тахқирланиш, камситишлардан ҳимояланиш ҳуқуқига.
Болаларнинг фуқоролик ҳуқуқлари ва эркинликлари
1. Боланинг исм ва фуқаролик олиш ҳуқуқи
2. Индивидуалликдан махрум бўлишдан ҳимояланиш
3. Ўз фикрини ифодалаш эркинлиги
4. Фикр, виждон ва дин эркинлиги
5. Ассоциациялар ва тинч йиғинлар эркинлиги
6. Турли манбалардан информация олиш
7. Шахсий хаёт ҳуқуқи
8. Қийноклар, шафқатсиз ғайриинсоний муомала ёки жазолардан ҳимояланиши
9. Ноқонуний қамоқ ва асосланмаган озодликдан махрум бўлишдан ҳимояланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |