Умумий ер фонди



Download 23,23 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi23,23 Kb.
#547782
Bog'liq
Она замин


Она замин
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 2009 йил 22 апрелда бўлиб ўтган йиғилишда мазкур санани Бутунжаҳон Ер куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Шу боис мана тўрт йилдан буён 22 апрель санаси жаҳоннинг барча мамлакатларида Бутунжаҳон Ер куни сифатида нишонланиб келинмоқда.
Айтиш жоизки, Бутунжаҳон Ер кунида дунёнинг турли мамлакатларида Тинчлик қўнғироқлари жаранглаб, инсонларни сайёрамиз ягоналигини ҳис этиш, халқаро тинчликни сақлаш ва барча инсонларнинг ягона уйи ҳисобланган ерни ҳимоя қилишга чорлайди. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ер юзасининг умумий майдони 510,2 миллион километр квадратга тенг бўлиб, 29,2 фоизи қуруқлик қолган 70,8 фоизи эса денгиз ва океанлар ҳиссасига тўғри келади.
Умумий ер фонди
Турли баҳоларга кўра, жаҳоннинг умумий ер фонди майдони Антарктида ва Арктика музликларини ҳисобга олмаган ҳолда 13,1 миллиард гектардан 14,9 миллиард гектаргача чўзилган. Ер фонди тузилишида ишлов бериладиган ер майдонлари бор йўғи 11 фоизни, яйлов ва ўтлоқлар 23 фоиздан 25 фоизгача, ўрмон ва бутазорлар 31 фоизни, аҳоли яшайдиган ерлар эса бор йўғи 2 фоизни ташкил этади. Қолган барча ер майдонлари кам маҳсулдорли ва умуман маҳсулдорсиз тоғлар, доимий музликдаги тоғ жинсли майдонлар, чўллар, музликлар ва ботқоқликлардан иборат. Ер майдонларининг ўта тақчиллигига қарамасдан, ишлов бериладиган ерлар инсон учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг 88 фоизини етиштириб беради. Жаҳондаги мавжуд ишлов бериладиган ерларнинг асосий қисми Шимолий ярим шарда - ғарбий ва шарқий Европада, жанубий Сибирда, шарқий, жанубий-шарқий ва жанубий Осиёда, Канада ва АҚШ текисликларида жойлашган. Бу майдонлар асосан Ер шарининг ўрмонлар, ўрмон-даштлар ва даштли минтақаларида жамланган. Шунингдек, жамият ҳаётида яйловлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, истеъмол қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг 10 фоизга яқини айнан яйловларга тегишли. Бундан ташқари, сайёрамизнинг «ўпкаси» ҳисобланган ўрмонлар билан қопланган майдонлар кислород ва ноёб ёғоч маҳсулотларини етиштириб бериш манбаи ҳисобланади.
Аммо, дунёда кечаётган бир-бирига қарама-қарши бўлган жараёнлар ер фонди тузилмасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги 50 йил давомида дунёдаги аҳоли сони салкам 3 баробарга ортиб, дон етиштириш 4, нефт маҳсулотлари 7, табиий газ 15, тошкўмир 3,6, ёғоч истеъмоли 14 ҳамда электростанцияларнинг қуввати 21 мартага ошган. Ачинарлиси ҳар йили Ер юзасидан 13 миллион гектар ўрмонлар турли эҳтиёжлар туфайли йўқ қилинмоқда. Янги ерларни ўзлаштириш мақсадида ўрмонларнинг кесилиши, нафақат алоҳида минтақаларда, балки бутун сайёрамизда экологик барқарорликнинг, жумладан, сув режимининг бузилиши ва бошқа кўпгина экологик офатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Катта ер майдонлари мавжуд бўлмаган аммо аҳолиси зич жойлашган мамлакатлар денгизлар ҳисобига қирғоқ бўйиларини ўзлаштириш орқали экин майдонини ҳосил қилишга уринмоқда. Масалан, Нидерландия ўзининг хозирги кундаги 40 фоиз ер майдонини канал ва тўғон тизимларини барпо этиш натижасида Шимолий денгиз ҳисобидан ўзлаштирган. Ерларнинг эррозияга учраши натижасида ҳар йили 6-7 миллион гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ёроқсиз ҳолга келмоқда. Шунингдек, саноат ва транспорт соҳасидаги қурилишлар, фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнида пайдо бўлган карерлар ва чиқинди уюмлари ҳам қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларга катта хавф туғдирмоқда. Бундан ташқари, барпо этилаётган сув омборлари ҳисобига ҳайдаладиган кўплаб ер майдонлари сув остида қолиб кетмоқда.
Антропоген таъсирлар
Дунёнинг қурғоқчил ҳудудларида чўлланиш жараёнлари катта майдонлардаги ерларни босиб, ҳозирги кунда 900 миллион гектар майдонни эгаллаган. Ўнлаб мамлакатларнинг ҳудудидаги тахминан 3 миллиард гектар ер майдонига эса чўлланиш жараёнлари хавф солмоқда. Экин майдонларига нотўғри ишлов берилиши, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳаддан зиёд кўп экилиши, ўрмонларнинг кесиб юборилиши ҳамда яйловларда чорва молларининг меъёридан ортиқ боқилиши чўлланиш жараёнларининг тезлашувига сабаб бўлмоқда. Экин майдонларининг антропоген ландшафтларга айлантирилиши эса уларни таназзулга учрашига олиб келаяпти.
Атроф-муҳит ва табиий бойликларга нисбатан антропоген таъсирларнинг ортиши, шубҳасиз, атмосфера, океанлар, денгиз ва дарёлар, тупроқ, ўрмон ва бошқа тизимларда глобал ўзгаришларни содир бўлишига ва натижада иқлим ўзгаришларига олиб келмоқда.Иқлим ўзгаришлари Ернинг қутбларида яққол сезилиб, кейинги 40 йил давомида у ердаги музликларнинг жадал эриб бориши қайд этилган. Мутахассисларнинг қайд этишича, сўнгги 15 йил давомида Ер юзасидаги ўртача ҳарорат энг юқори кўрсаткичга етган. Оксфорд унверситети олимларининг фикрига кўра, карбонат ангидрид гази ташламалари миқдори ҳозирги даражада сақланса, 2055 йилга бориб ер юзидаги ўртача ҳарорат 4 даражага кўтарилиши мумкин. Агарда ушбу ҳолат юз берадиган бўлса абадий музликлар эриб, Океан сувлари ўзидан буғ газларини чиқара бошлайди ва бу жараённи назорат қилиш имкони йўқолади. Бундан ташқари, ер юзида ўртача ҳароратнинг 4 даражага кўтарилиши шимолий қутбда ҳароратнинг 15 даражага ортиши, Океан сувлари сатҳининг 140 сантиметрга кўтарилишига олиб келади.
«ХХИ аср кун тартиби»
Халқаро экологик ҳамкорлик тамойиллари илк бор 1972 йилда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф-муҳит муаммоларига бағишланган Стокгольм конференцияси Декларациясида умумлаштирилди. Ушбу ҳужжатда глобал экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва моҳияти ҳақида фикрлар билдирилиб, халқаро ҳамкорликнинг янги - атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши ҳамда инсоннинг ҳаётга ва атроф-муҳитга бўлган асосий ҳуқуқини еътироф этувчи бир қатор принциплар белгилаб қўйилди. Конференция якунида Атроф-муҳит ва ривожланиш тўғрисидаги Декларация, шунингдек, «ХХИ аср кун тартиби» номли харакат Дастури қабул қилинди. Бундан ташқари, БМТнинг барқарор ривожлантириш бўйича 2002 йилда Ёханнесбургда ўтказилган Бутунжаҳон конференцияси иштирокчилари томонидан барча мамлакатларнинг манфаатларини ва тинчликни кўзлаган ҳолда иш олиб боришга чақирувчи, қашшоқликка қарши кураш ва Ер экологиясини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастури бўйича сиёсий декларация қабул қилинди. Ушбу ҳужжат миллионлаб кишиларини тоза ичимлик сувига, электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда 2015 йилга бориб қашшоқлик даражасини 50 фоизга камайтириш каби бир қатор тадбирларни ўтказишни кўзда тутади.
Декларация ва Ўзбекистон
Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг институтсионал ва ҳуқуқий базаси яратилди. Жумладан, атроф-муҳит муҳофазасининг халқаро принципларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилига асосланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳатларни тизимли ва босқичма-босқич татбиқ этиш жараёнида ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда. Ушбу соҳада қонунчилик базаси яратилиб, уни такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2010 йилнинг центябр ойида Ню-Ёрк шаҳрида ўтказилган БМТ Саммитининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек, «Екологияни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни асраб-авайлаш, айниқса, хозирга аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишда катта аҳамият касб этади». Дарҳақиқат, Мингйиллик декларациясининг долзарблигини тан олган ва имзолаган томон сифатида Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш борасида ўз мажбуриятларини бажариб бормоқда. Экологик муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бир қатор муҳим старатегик, шу жумладан, «Атроф-муҳит гигиенаси бўйича миллий ҳаракатлар дастури», «Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар Дастури», «Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури», «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури», «Қайта тикланувчан энергия бўйича Миллий стратегия», «Ерларнинг мелироратив ҳолатини яхшилаш бўйича давлат дастури»лари ишлаб чиқилиб амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда экологик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ижтимоий, иқтисодий ва экологик соҳаларда барқарор ривожланишни таъминлаб, ҳар бир фуқаронинг мусаффо атроф-муҳитга бўлган асосий ҳуқуқий принципларининг мустахкамланиши ҳамда она замин бойликларидан хозирги авлод эҳтиёжлари учун келгуси авлодларнинг манфаатларига зиён етказмаган ҳолда самарали фойдаланиш имконини беради.
Бугун табиат - бу инсониятнинг бойлиги эмаслиги, балки инсон унинг таркибий бир бўлаги ва уни ўраб турган табиий муҳит эканлиги ҳамда инсоният ривожланиши оддий табиий ресурслардан фойдаланишдангина иборат эмаслигини барча англаб етмоқда. Табиат давлат ва маъмурий чегараларни тан олмайди ҳамда экологик тангликни битта ёки бир неча давлатларнинг уринишлари билан бартараф этиб бўлмайди. Буларнинг барчаси атроф-муҳитнинг ҳолати ва унда кечаётган ўзгаришлар жараёнлари ҳамда табиатнинг глобал қонунларини бошқараётган асосий таркибий механизмларни тушуниб етишни тақозо этади.
Download 23,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish