Машғулот №1


Ошқозон ичак касалликлари билан оғриган беморларни парвариш қилиш



Download 0,59 Mb.
bet47/61
Sana21.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#59299
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
BKP uzb

Ошқозон ичак касалликлари билан оғриган беморларни парвариш қилиш.
Бу касалликларда овқатлантириш режимини билиш катта аҳамиятга эга. Токсикоинфексия, элементар бузилишлар( овқат режимини бузилиши, меъёрдан ортиқ овқатланиш, сифатсиз маҳсулотлар истеъмол қилиш) оқибатида ошқозонда ўткир яллиғланиши пайдо бўлади, биринчи ўринда ошқозонни қолдиқ моддалардан бўшатиш керак. Бунинг учун чой содасини 5% ли эритмасида, натрий хлориднинг изотоник эритмасида, минерал ёки оддий илиқ сувда ошқозонни тозалаш зарур.Сўнг совутилган қайнаган чой ёки сув, глюкозанинг 5% ли эритмаси, Рингер эритмаси ва шиповник настойи берилади. Кейинги 12 соатга ўткинчи стол буюрилади, болага тез ҳазм бўладиган, енгил, ёғ ва клетчаткаси чекланган овқатлар, сабзавот, мевалар, шарбатлар буюрилади. Овқатни кичик порцияларда кунига 7-10 марта қабул қилинади. 12-24 соатдан сўнг хар хил суюқ овқатлар, ёғсиз шўрвалар, бир неча мевали кисел берилади. 3-4 кун гўштли , буғда пиширилган овқатлар берилади. 4-5 кундан бошлаб №1 пархези буюрилади.
Доимий овқатланишга ўтиш 1-2 хафтадан кейин бошланади.
Сурункали ошқазон ичак касаллигида беморнинг овқат таркиби асосан ошқозон ичакни термик, механик ва химик аяш асосида тузилади. Касаллик авжига олганида 1а пархез таоми, кейин беморни 1б пархез таомига ўтқазилади, уни 2 хафта давомида қабул қилади. Кейин беморга 1 пархез таом 6 ойгача берилади. Касалликнинг барча белгилари ўтиб кетганидан кейин беморга 5а пархез таоми ва кўрсатмага биноан 1 йилгача 5 пархез таоми берилади. Умумий пархез бутунлай тузалгандан кейин берилади.овқат витаминлар билан бойитилган бўлиши керак. Айниқса витамин В га.
Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларида кунига 5-6 марта 1а, 1б, 1 пархез таомларни берилади. Ошқозон ва ичакдан қон кетганида беморнинг овқати суюқ, илиқ. оқсил моддаларига, витаминларга, каьций ва калий тузларига бой бўлиши керак. Кўп қон кетганида фақат сливка ва сут илиқ холда берилади.


Машғулот № 13


МАВЗУ: Сийдик чиқариш йўллари касалликларида бемор болаларни назорат қилиш ва парваришлаш. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликларида бемор болани парвариш қилиш. Овқатланиш, сув ва туз қабул қилиш тартиби. Сув қабул қилиш ва чиқаришни назорат қилиш қоидалари. Лаборатор текширув учун сийдикни йиғиш техникаси. Эрта ёшдаги болалардан сийдик йиғиш хусусиятлари. Беморни ультратовуш ва рентгенологик текширувга тайёрлаш тартиби ва қоидалари.

Пешоб ҳосил қилиш ва ажратиш органларига 2 буйрак, 2 сийдик найи, қовуқ ва сийдик чиқариш канали киради. Буйрак қонни фильтрлайди ва уни шлаклардан тозалайди. Буйракнинг асосий вазифаси сийдик ҳосил қилишдир. Бир кеча кундузда одам томонидан ажратиладиган сийдикнинг умумий миқдори ўртача 1,5 л ташкил этади. Сийдик миқдори атроф муҳитнинг температурасига, ичилган сув миқдорига боғлиқ бўлади.


Ьуйрак касалликлари ички органларнинг энг оғир касалликлари қаторига киради ва кўпинча оғир асоратларга олиб келади.Шунинг учун тиббиёт ҳамшираси касалликларнинг асосий белгиларини уларнинг асоратларини билиши керак ва шифокоргача бўлган ёрдамни кўрсата олиши керак.Буйрак касалликлариниг асосий симптомлари шиш пайдо бўлиши, артериал босимнинг ошиши, сийдик рангини ўзгариши,пешоб ажратаёиган пайтда оғриқ ва ачишиш хисини билиши, бел соҳасидаги оғриклар ҳисобланади.Ўз вақтида ва зарур ёрдам кўрсатиш ҳамширанинг мана шу касалликларни клиник белгиларини тўлик ўрганиб олганлигига боғлиқ. Буйрак ва сийдик чиқарув йўллари касалликларининг асосий белгилари қуйидагилар:

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish