Никтурия тунги сийдик миқдорининг кўпайиб кетиши.Нормада кундузги ва кечкурунги сийдик нисбати 2:1.Буйрак ва сийдик чиқарув касалликларида
( фимоз, вульвит) учрайди.
Сийдикни кечаю кундуз ушлаб тура олмаслик энурез дейилади.Шуни таъкидлаш керакки хар доим сийдикни ушлаб тура олмаслик марказий нерв системасидаги туғма нуқсон бўлиши мумкин.
Буйрак касалликларининг асосий белгиларидан бири артериал босимнинг кўтарилишидир, бунда бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, уйқу ва кўзни хиралашуви бўлади. Ҳамшира буйрак ва сийдик чиқарув йўллари касалликларининг асосий белгиларини билиши, вақтида шифокорга маълум қилиши, ёрдам кўрсатиши керак.
Масалан ,буйрак санчиғида спазмолитик ва оғриксизлантирувчи инъекциялар қилиш, иссиқ муолажалар қўллаш( умумий иссик ванналар, буйракка грелкалар қўйиш) яхши наф беради. Шунингдек овқатлантиришга ҳам катта ахамият берилади. Агар сийдик билан кўп миқдорда сийдик кислотасини тузи ажралса, ( уратурия) уни келтириб чиқарувчи овқатлар( мия, буйрак, гўштли қайнатмалар, қўзиқорин, кофе, какао, ўткир чой) ман қилинади, Фосфат тузлари бўлган маҳалда таркибида калъций бўладиган маҳсулотлар(сут маҳсулотлари, тухум,ош кўкатлар)тавсия этилмайди.Гўшт,балиқ,хамир таомларини аксинча исътемол қилса бўлади.Ҳар қандай дудланган,тузланган ,зираворланган масаллиқлар тақиқ қилинади.
Сийдик концентрациясини камайтириш мақсадида ва диурезни кўпайтириш учун суюқлик кўп ичилади.( ёшга караб 1-1,5-2 литр).
Буйрак ва сийдик йўлларининг касалликларини даволашнинг асосий усули бу сув- туз режимга риоя қилишдир. Нефритнинг биринчи кунида, шишлар пайдо бўлганида, гипертонияда боланинг овқат таркибидан туз умуман олиб ташланади, натрийга бой махсулотлар истемол қилиш чекланади, фақат хайвон оқсили берилади.( гўшт, балиқ, творог).
Сувли режимни тузганда буйракдан ва экстраренал ажралган суюқликлар хисобга олинади.Шиш пайтида суюқлик истеъмол қилиш чекланади, Сийдик йўллари касалликларида эса аксинча сув кўп ичилади, овқат таркибидан аччиқ, тузли, қовурилган, дудланган махсулотлар ман килинади.Аналогик пархез сувни чеклаган холда нефрит касаллиги бўлган беморларга кулланилади. Нефропатияда метоболик бузилишларининг хусусиятига қараб айрим махсулотлар чекланади.
Тиббиёт ҳамшираси доимо беморнинг диурезини кузатиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |