Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари



Download 387,12 Kb.
bet34/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
Maruza

Ихтиролар учунунинг янгилиги, ихтиро даражаси ва саноатда қўлланиши;
Фойдали модел учун – унинг янгилиги ва саноатда қўлланилиши;
Саноат намунаси учун – унинг янгилиги, ўзига хослиги ва саноатда қўлланилиши.
Патент экспертизасини ўтказиш вақтида фойдаланиладиган энг муҳим тушунча техника даражаси тушунчасидир. Техника даражаси ўз ичига ихтиронинг устуворлик санасигача жаҳонда барча учун маълум бўлган ва барча фойдаланадиган маълумотларни олади.
Дастлабки экспертизанинг моҳият жиҳатидан экспертизадан фарқи энг аввало шундаки, дастлабки экспертиза вақтида талабнома берилган объектнинг (ихтиро, фойдали модел) маҳаллий янгилик талабларига мувофиқлиги текширилади, яъни патент экспертлари фақат Ўзбекистондаги мавжуд патент ҳужжатларини текширадилар, моҳият жиҳатидан экспертизада эса объектнинг жаҳон техника даражасига мувофиқлиги текширилади. Патент идораси маълумотлар расмий равишда чоп этилгандан сўнг уч ой ўтгач патент эгасига (ёки товар белгиси эгасига) муҳофаза ҳужжати, тегишлича патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома беради. Патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси номидан берилади ва Патент идораси раҳбари томонидан имзоланади. Шуни қайд этиб ўтиш керакки, ҳамма вақт битта объектга фақат битта муҳофаза ҳужжати (патент, дастлабки патент ёки гувоҳнома) берилади. Агар патент эгаси бир нечта бўлса (масалан, икки фирма ёки икки ҳаммуаллиф) улар битта патент оладилар.
Қайд этиб ўтамизки, кейинчалик патент эгаси патент ёки дастлабки патентни кучда сақлаб туриш учун мунтазам равишда бож тўлаб туришлари шарт, бож тўламаслик муҳофаза ҳужжатининг амал қилиши тўхташига олиб келиши мумкин. Патент, дастлабки патент қуйидаги ҳолларда ҳам амал қилишдан тўхталиши мумкин:
– патентнинг амал қилиш муддати тугагач;
– патент, дастлабки патент ёки товар белгисининг ҳақиқий эмаслиги учинчи томоннинг даво аризаси билан суд орқали тасдиқланганда;
– патент эгасининг Патент идорасига берган аризаси асосида.
Агар патент, дастлабки патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан илгари тўхтатилса, бу ҳақидаги маълумот Патент идорасининг “Расмий ахборотнома” бюллетенида чоп этилади. Ўзбекистон қонунчилиги бўйича хориж фуқаролари ва юридик шахслари бевосита талабнома бериш ҳуқуқига эга эмас. Улар патент олиш ва уни кучда сақлаб туриш учун ишларини Ўзбекистоннинг патент бўйича ишончли вакиллари орқали юритишлари мумкин.
Патент эгасининг ҳуқуқларидан истиснолар.
Ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан:
Шахсий ва нотижорат мақсадларида фойдаланиш;
синов-тажриба мақсадларида фойдаланиш;
бошқа навлар ёки зотлар яратиш учун дастлабки нав ёки зот сифатида фойдаланиш;
корхона, хўжалик патент эгасидан олган навли уруғлик ва насл материалдан икки-уч йил давомида такрор етиштириш учун ана шу корхона, хўжалик ҳудудида фойдаланиш патент эгасининг ҳуқуқларини бузилди деб эътироф этилмайди.
6.5. Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти.

Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг тарихи 1883 ва 1886-йиллардан Саноат мулкини муҳофаза қилиш Париж конвенцияси ва адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш Берн конвенцияси қабул қилингандан бошланган. Бу Конвенциялар "Халқаро бюролар" деб номланган ўз котибиятларини ташкил этишни кўзда тутган эди. 1893-йилда бу икки котибят "Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бўйича бирлашган халқаро бю­ролар" ёки француз тилида қисқартирилган БИРПИ номи остида ягона котибиятга бирлаштирилди.


Ҳозирги Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (қисқартирилган шаклда "БМТ", инглиз тилида - "WИПО", француз ва испан тилларида — "ОМРИ") 1967-йил 14-июлда имзоланган "Бутун жаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиш Конвенсияси"га мувофиқ тузилган. Бу Конвенсия 1970-йилда кучга кирган18.
Ҳозирда БМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизими таркибига (1974-йил декабридан) кирувчи ихтисослашган муассасадан иборат.
2001-йил 1-январига келиб ташкилот 175 давлатни бирлаштирди.
БМТнинг фаолияти кўп қирралидир. У миллий қонунчиликларни замонавийлаштириш бўйича янги халқаро битимлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади, ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам кўрсатади, патент маълумотларини йиғади ва тарқатади, ойлик журналлар (хусусан, "Саноат мулки" ва "Муаллифлик ҳуқуқи” журналларини) чиқаради, интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тартибларнинг бажарилишини таъминлайди, БМТга аъзо давлатлар орасида бошқа кўринишдаги маъмурий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
БМТ ўз фаолиятида қуйидаги асосий мақсадларни кўзда тутади:
1. Давлатлар ўртасида ҳамкорлик, шунингдек, бошқа ихтиёрий халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқа йўли билан бутун жаҳонда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга кўмаклашиш.
Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида Иттифоқлар ўртасида маъмурий ҳамкорликни таъминлаш. Париж Иттифоқи, Берлин Иттифоқи, Мадрид Иттифоқи, РСТ Иттифоқи ва ҳоказо.
Шундай қилиб, БМТ таркибига кирувчи иттифоқларни маъмурий бошқаради ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳозирги кунда саноат мулки ва муаллифлик ҳуқуқи соҳасида 20 дан ортиқ халқаро конвенсия, шартнома ва битимларнинг бажарилиши БМТ назоратида турибди.

Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish