10.4. Иқтисодиётда Интеллектуал капитал
Бу бойлик яратишда фойдаланиш мумкин бўлган билимлар, тажриба,- ташкилий имкониятлар, информация, информацион каналлардир.
Интеллектуал капитал — бу қийматга айлантирилиши мумкин бўлган билимлар, бошкача сўз билан айтганда, бу ишчи ва хизматчиларнинг эга бўлган билим ва кўникмалари йиғиндиси ва ташкилотнинг рақобат-бардошлигини шакллантирадиган билимлар мажмуасидир.
Интеллектуал капитал
Билимлар иқтисодиёти - бу шундай иқтисодиётки, унда корхона стратегик ривожланишининг асосий ресурси бўлиб интеллектуал капитал, ишчи ва хизматчиларнинг имкониятлари, корхонага тегишли уникал ташкилий билимлар, товар яратишда уни ишлаб чикарувчидан истеъмолчига етиб боргунгача бўлган барча босқичларидаги инновациялар хизмат қилади41.
Юртимизда мустақиллик йилларида маҳаллий, табиий доривор ўсимликларни кўпайтириш ва маҳсулдорлигини оширишга йўналтирилган тадқиқотларга эътибор берилиши билан бирга доривор ўтлар ва ўсимликлар, синтетик хом ашё асосида янги доривор воситаларни ишлаб чиқаришнинг самарадор технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилишга устуворлик берилди.
Бугунги кунгача республикамизда 40 та номдаги оргинал дори воситалари, 1400 дан ортиқ савдо номдаги 200 та генерик дори воситалари ишлаб чиқилган. Умуман ҳозирги кунда мамлакатимизда 149 та фармацевтика корхоналари фаолият кўрсатмоқда ва улар томонидан 1482 номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда. Ваҳоланки, мустақилликкача республикамизда фақатгина 2 та фармацевтика корхонаси фаолият кўрсатган бўлиб, улар томонидан 30 га яқин номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилган.
Шу ўринда фракциямиз аъзолари давлат инновацион дастурлари доирасида фармацевтика соҳасида 16 номдаги янги доривор воситаларни (аюстан, олигвон, апикапсалвин, целагрип, мегосин в.б.) маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқариш ташкиллаштирилганлигини алоҳида эътироф этдилар.
Биргина Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари томонидан «Ўзфармсаноат» ДАК билан ҳамкорликда амалга оширган лойиҳалар асосида 12 номдаги дори воситаларни ишлаб чиқариш бўйича инновацион технологиялар жорий этилиб, жами 1,5 млрд.сўмлик янги дори воситалари ишлаб чиқарилган. Жумладан, Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан ишлаб чиқилган «Аллапинин», «Медамин», «Галантамин», «Альбендазол» ва «Тефестрол» дори воситалари «Ўзкимёфарм» акциядорлик жамиятида жорий этилди. Шунингдек, бутун дунёда оғир ижтимоий касаллик дея тан олинган ОИТС касаллигини профилактикасида қўллаш учун маҳаллий Иммун-5 воситасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ВИЧ 1-2 ва р24 антигенни аниқлаш учун тўртинчи авлод иммунофермент тест-тизимларни, ошқозон ярасини даволашда қўлланиладиган Гастрофит воситасини ишлаб чиқаришга тайёрлаш жараёни якунланди.
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришга устуворлик берилиши ва бу устуворлик амалиётини таъминлаш учун фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурлари доирасида илмий ишлар олиб борилиши республикада бу соҳада олиб борилаётган тадқиқотларни янада чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу йўналишда инновация жараёнини ривожлантириш имконини бермоқда.
Кимё технологиялари ва нанотехнологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар мамлакатда кимё саноатини ривожлантириш, саноат ва қурилиш учун замонавий материаллар яратиш ва ишлаб чиқариш борасида ўз самарасини кўрсатмоқда. Масалан, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий ва олий таълим муассасалари «Ўзкимёсаноат» ДАК билан ҳамкорликда бир қатор янги инновацион технологияларни кимё саноатига жорий этди. Жумладан, Марказий Қизилқум фосфоритидан «азотфосфорли ўғит» олиш технологияси «Навоийазот» акциядорлик жамиятида, янги нитрокальцийфосфатли ўғит ишлаб чиқариш технологияси – Самарқанд кимё заводида жорий этилди. Тажрибаларнинг кўрсатишича, ўғитнинг озуқалик даражаси суперфосфатникидан икки баравар кўп бўлиб, у айниқса, шўрланиши юқори бўлган майдонларда яхши самара беради.
Бундай мисолларни иқтисодиётимизнинг бошқа барча соҳаларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар борасида ҳам келтириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |