Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


Инсон капиталининг қиймати ва унинг миллий бойликдаги салмоғи



Download 387,12 Kb.
bet48/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Bog'liq
Maruza

Инсон капиталининг қиймати ва унинг миллий бойликдаги салмоғи



Мамлакатлар

Инсон капиталининг қиймати, млрд.АҚШ доллари

Инсон капиталининг миллий бойликдаги салмоғи, %

Миллий инсон капиталининг жаҳон инсон капиталидаги улуши, %

АҚШ

99,0

77,0

26,0

Россия

30,0

50,0

8,0

Хитой

25,0

77,0

7,0

Бразилия

9,0

74,0

2,0

Ҳиндистон

7,0

58,0

1,8

Ўзбек мутафаккирлари ҳам илм–фаннинг аҳамиятига юксак баҳо берганлар. Абу Райҳон Берунийнинг “Минералогия” асарида таъкидланишича, мамлакат фаровонлиги ундаги илм-фаннинг аҳволи, тараққий этишига ҳам боғлиқ. Унинг фикрича, инсоннинг энг катта бахти билимга эгалигидир, чунки унга ақл берилган. Бахтни ана шундай тушунишгина жамиятда тинчлик ва фаровонликка олиб келади: «Инсон ҳақиқий роҳат-фароғатга етгани сари унга етишга бўлган интилиши кучайиб боргандагина ўша фароғатни чин дилдан ҳис қилади. Инсон руҳи ўзи билмаган нарсани англаганида ҳам ана шундай ҳолат рўй беради»33, инсоннинг энг олий бурчи эса бошқалар, айниқса, камбағалларга ғамхўрлик қилишидир.


Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб илм–фанга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. 1992 йил 8 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фаннинг ривожланишини давлат томонидан қўллаб–қувватлаш тадбирлари ва инновация фаолияти ҳақида”ги қарори ҳудди шундан далолат беради.
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш ва ресурсларни етказиб беришга йўналтирилган ўсиш стратегиясидан талаб омилларига ва юқори қўшимча қийматни шакллантиришга йўналтирилган стратегияга ўтиш, фойдали инновацияларни жорий этиш ва билимлардан самаралироқ фойдаланиш учун зарур ўзгартиришларни амалга ошириш талаб қилинади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу чоралар мамлакатнинг ХХI асрда барқарор юқори иқтисодий ўсишга эришишни таъминлайди34.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини ошириш стратегиясида мазкур муаммо ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Хусусан, ушбу стратегияда 2015 йилгача бўлган даврда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг асосий саккиз омилидан учтаси бевосита билимларга асосланган иқтисодиёт принциплари билан боғлиқдир:
1. Таълим ва кадрларни тайёрлаш. Мўлжалланган даврда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури асосида аҳоли саводхонлигини 99,3-100,0% даражасида сақлаб туриш кўзда тутилади. Стратегияда илмий-техникавий ривожланиш эҳтиёжларини қондириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кадрларни иқтисодиёт турли тармоқларида талаб этилаётган ихтисосликларга тайёрлаш даражасини ошириш режаланган. Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш мақсадида янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, уларни энг замонавий ўқув қуроллари билан жихозлаш ҳам кўзда тутилган.
2. Фан, техника ва инновацион тизимлар. Бу йўналишда, биринчи навбатда, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари соҳасида устуворликларни аниқлаш тизимини шакллантириш, инновацияларни тижорат принципи асосида жорий этиш кўзда тутилмоқда. Илмий-тадқиқот институтлари, олий-ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш ўртасида шериклик алоқаларни мустахкамлаш, инновацион инвестия лойиҳаларини молиялаштириш мақсадларида венчур фондлари ва инвестиция компанияларини ташкил этиш ҳамда уларни бошқаришда кўмаклашиш, интеллектуал мулкни ишонарли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
3. Ахборот ва коммуникация технологиялари. Ахборот-коммуникация технологиялари секторини устувор ривожлантириш билимларга асосланган иқтисодиёт шаклланишини таъминлайдиган энг муҳим сектор сифатида кўрилмоқда Интернетдан давлат бошқарувини такомиллаштириш (электрон ҳукумат), логистика, бизнес хизмати қўрсатиш соҳаларида фойдаланиш жиддий равишда кенгаяди. Иқтисодиёт, шунингдек давлат бошқаруви тизими умумий самарадорлигини оширишда Интернет технологияларидан қўлланиш чора- тадбирлари ишлаб чиқилади.
Билимларга асосланган иқтисодётни шакллантиришда таълимнинг анъанавий функцияларини қайта кўриб чиқиш ҳам талаб этилади. Таълимни янги сифат даражасига кўтариш учун унинг янги функцияларини белгилаб олиш жуда муҳимдир. Улар қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин:
• инновацион-венчур, яъни таълим тизими томонидан яратилган инновацион маҳсулотларни хўжалик амалиётига жорий этиш;
тадбиркорлик, яъни таълимнинг ўз илмий ва ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини бозорларда рақобатбардошлигини таъминлашга эришиш;
• карьерани таълим билан боғлаш, яъни узлуксиз таълим тизимини ривожлантирган ҳолда касб таълими даражасини ҳам ошириш.
Билимларга асосланган иқтисодиёт миллий инновацион тизимни шакллантириш ва ривожлантиришни ҳам назарда тутади. Х. Фриманнинг фикрича, миллий инновацион тизим – бу “фаолияти янги технологияларни яратиш, модификация қилиш ва тарқатишга йўналтирилган давлат ва хусусий секторлардаги институтлар тармоғидир”35.
Миллий инновацион тизимда унсурларнинг биринчи гуруҳи инсон капитали, ахборот-коммуникация технологиялари сектори, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тизими, шунингдек умумий тадбиркорлик муҳитини қамраб олади. Миллий инновацион тизим учун ушбу унсурлар зарур, лекин етарли эмас, шунинг учун уларни қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш талаб қилинади.
Унсурларнинг иккинчи гуруҳига инновацияларни молиявий қўллаб- қувватлаш воситалари (грантлар, имтиёзли ёки кафолатли крэдитлаш) ташкилий воситалар (илмий-техникавий бизнес-инкубаторлари, технология боғлари, технологияни ўзлаштириш бўйича ташкилотлар) ҳамда янги маҳсулотлар, хизматлар, технологиялар, ноу-хаулар, патентлар киради.
Инновацион фаолиятнинг натижалари меҳнат унумдорлигининг ва миллий ишлаб чиқарувчиларнинг ички ҳамда ташқи бозорлардаги рақобатбардошликлари ортишида, ресурсларнинг тежалишида, умуман иқтисодиётнинг барқарор ўсишида ўз ифодасини топади .


Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish