27-модда. Бегона асарни шахсий мақсадларида такрорлаш. Чоп этилган бегона асардан муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўламаган ҳолда шахсий мақсадларга фойдаланишга, башарти, бунда асардан нормал фойдаланишга зиён етмайдиган ва муаллифнинг қонуний манфаатларига путур етмайдиган бўлса йўл қўйилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
– бинолар ва шунга ўхшаш иншоотлар шаклидаги архитектура асарларидан фойдаланиш;
– маълумот базалари ёки уларнинг муҳим қисмларидан фойдаланиш;
– қонунда назарда тутилган ҳолларини истисно қилганда, ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланиш;
– китобларни (тўлиқ)ва нотаниш матнларни репродукция қилиш.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганидан истисно тарзда, қонунда аудио ва видео ёзувлардан шахсий мақсадларда фойдаланилган тақдирда, тегишли ёзувнинг муаллифи, ижрочиси ва ишлаб чиқарувчиси тегишли ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилиши мумкин.
Асарни такрорлаганлик учун ҳақ ишлаб чиқарувчилар ёки асарни такрорлаш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар (аудио аппаратлар, видеомагнитофонлар ва шу кабилар) ҳамда асар моддий жисмининг(аудио ва (ёки)видео плёнкалар, кассеталар, лазер дисклар, компакт дисклар ва шу кабиларнинг) импортчилари томонидан ажратмалар (фоизлар) шаклида тўланади.
28-модда. Асардан муаллифнинг исми-шарифини кўрсатган ҳолда эркин фойдаланиш. Асардан муаллифнинг исми-шарифи ва олинган манбани кўрсатган ҳолда ҳамда асардан нормал фойдаланилишига зарар етмаслик на муаллифнинг қонуний манфаатларини камситмаслик шарти билан қуйидаги тарзда эркин фойдаланишга йўл кўйилади:
– чоп этилган асарни улардан олинган цитаталар тарзида асл нусхалида ва таржимада); шу жумладан газета ва журналларнинг мақолаларидан олинган парчалар тарзида цитатадан кўзлаган мақсадга мос ҳажмда илмий, тадқиқот, танқид ва ахборот мақсадларида такрорлаш ҳамда тарқатиш; чоп этилган асарларни таълим ва ўқув тусидаги нашрларда, радиоэшиттириш ва телекўрсатувларда, аудиова видеоёзувларда мисол тариқасида қўйилган лойиқ ҳажмда такрорлаш, техника ёрдамида ёзиб олиш ва эфир орқали бериш;
– кундалик сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний масалалар юзасидан газета ва журналларда эълон қилинган мақолалар ёки эфир орқали берилган шу тусдаги асарларни газеталарда такрорлаш, эфирга узатиш, бундай фойдаланиш муаллиф томонидан атайин тақдирланган ҳоллар бундан мустасно;
– омма олдида сўзланган сиёсий нутқлар, мурожаатлар, маърузалар ва шунга ўхшаш асарларни қўйилган мақсадга мос ҳажмда газеталарда такрорлаш, эфирга узатиш;
– кундалик воқеалар жараёнида кўриш ёки эшитиш мумкин бўлган асарларни ана шундай воқеаларнинг шаклида ахборот мақсадига мос ҳажмда такрорлаш, ҳамма олдида намойиш этиш, эфирга узатиш;
– фойда олишни кўзламаган ҳолда кўзи ожизлар учун қабариқ-нуқтали ҳарфлар ёки бошқа усуллар билан чоп этилган асарларни такрорлаш, фойдаланишнинг ана шундай усуллари учун атайин яратилган асарлар бундан мустасно.
29-модда. Асарлардан репродукция қилиш йўли билан фойдаланиш. Муаллифнинг розилигисиз ва муаллифлик ҳақини тўлаган ҳолда, лекин асаридан фойдаланилаётган муаллифнинг исми-шарифи ва олинган манбаини албатта кўрсатиб, қуйидагилардан фойда олишни кўзламай репродукция қилишга йўл қўйилади16.
Асардан, йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган нусхаларини тиклаш,алмаштириш учун, шунингдек ушбу асарларни бирон сабаб билан йўқотиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |