Ma'ruza matni doc


-савол. Энг содда ҳайвонлар типининг морфофизиологик



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99
Bog'liq
zoologiya

2.1-савол. Энг содда ҳайвонлар типининг морфофизиологик 
хусусиятлари. 
Бу типга кирувчи ҳайвонларнинг барчаси бир ҳужайрадан ташкил топган. 
Бу бир ҳужайрали организмлар мустақил яшаш ва кўпайишга лаёқатли (кўп 
ҳужайрали организмларнинг битта ҳужайраси мустақил яшай олмайди). 
Ҳар бир ҳужайра бир бутун организмни ташкил қилиб, буя гона ҳужайрада 
тирикликка хос бўлган барча жараёнлар кечади. 
Бундай организмлар таркибида турли ҳаётий жараёнларни бажарувчи 
махсус ҳужайра организмлари(митохондрия, рибосома, лизисома, гольжи 
аппарати, центриола) шакилланган. Бир ҳужайралилар билан кўп ҳужайралилар 
морфологик жиҳатидан (тузилиш) ўхшаш, лекин физиологик жиҳатидан фарқ 
қилади. Бунда бу ўхшашлик, уларнинг келиб чиқишидаги умумийликдан 
далолат беради. Бир ҳужайрали ҳайвонларни мустақил яшашига сабаб, маълум 
вазифаларни бажарувчи, махсус ҳужайра органоидлари мавжуд. Зоология 
фанининг бир ҳужайрали ҳайвонларни ўрганадиган бўлими – протозоология 
дейилади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Тарқалиши. Бир ҳужайралиларнинг ер юзида 40.000 дан ортиқ тури 
мавжуд бўлиб, уларнинг 60 % га яқин денгиз ва океанларда, 20 %и чучук сув ва 
нам жойларда, 20 % и умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонларнинг паразити 
ҳисобланади. Паразит турлари одам ва ҳайвонларнинг суюқ туқималари қон ва 
лимфада ҳаёт кечиради. 
Содда ҳайвонларни яшаш шакллари. 
Содда ҳайвонлар эволюция жараёнида турли туман яшаш шароитларига 
мослашган. 
1. Эркин яшовчи 
2. Йиртқич шакллари 
3. Паразит турлари 
4. Симбионт турлари. 
Тузилиши. (морфологияси) 
Бу типнинг деярли барча вакиллари микроскопик организмлар. Катталиги 
2-4 млн.дан тортиб, айрим денгизларда яшовчи вакиллари бир неча 
миллиметргача боради. Камдан кам турлари 3 см.гача боради. Бир ҳужайрали 
организмлар, барча ядроли организмлар сингари мембрана, цитоплазма ва 
ядродан ташкил топган. Ҳужайра мембранаси баъзиларида юпқа бўлиб маълум 
шаклга эга эмас, баъзиларида зич жойлашган пелликуладан, айримларида эса 
чиғаноқ пайдо бўлган. Протоплазмаси эктоплазма ва эндоплазмадан таркиб 
топган. Эктоплазма тиниқ рангда, энзоплазма қалин қуюқроқ рангда бўлади. 
Таъсирланиши. Содда ҳайвонларни ташқи таассуротларни сезиш ва унга 
жавоб қайтариши таксис дейилади. Содда ҳайвонлар ташқи муҳитдаги ёруғлик – 
фототоксис, механик-механотаксис, ҳарорат-термотаксис, химиявий химотоксис 
таъсиротларни сезиш ва жавоб қайтариш хусусиятига эга. Таъсирланиш 
натижасига кўра мусбат ва манфий бўлади. Ёруғликка қараб интилса – мусбат, 
ёруғликдан қочса манфий бўлади. Иссиқлик муҳити томон ҳаракатланса ижобий, 
совуқлик муҳити томон интилса салбий термотаксис кузатилади. 
гетеротроф 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish