Ma'ruza matni doc


-савол: Мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришда



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99
Bog'liq
zoologiya

1.6-савол: Мамлакат халқ хўжалигини ривожлантиришда 
ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш. 
 
Зоология халқ хўжалигида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳайвонот дунёсидаги 
талайгина ҳайвон турларидан инсон манфаатлари учун фойдаланиш барча 
мамлакатларнинг тараққиётида муҳим ўрин тутади. 
Ҳайвонларни уларнинг яшаш шароити билан боғлиқ ҳолда ўрганиш халқ 
хўжалигининг бошқа соҳалари учун ҳам катта аҳамиятга эга. 
Уй ҳайвонларининг, яъни хонакилаштирилиши, уларни янги шароитда 
ўзгариб борилиши ва янги сермаҳсул зотларининг яратилиши ҳайвон 
ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг бир кўринишидир. 
Қишлоқ хўжалигида кенг ривожлантириб келинаётган сут эмизувчилар ва 
паррандаларнинг талайгина турлари ҳар бир ширкат ёки фермер 
хўжаликларининг кўрки, улар учун катта даромад берувчи, халқ дастурхонини 
турли чорвачилик маҳсулотлари, саноатни эса хом-ашёлар билан таъминловчи 
манбадир. 
Мустақилликни қўлга киритган ва тараққий этган давлатлар қаторига 
интилаётган Республикамизнинг келажаги бир томондан ҳозирда қишлоқ 
хўжалигида фойдаланиб келинаётган турли ҳайвон зотларини яхшилаш, 
уларнинг парваришига, сақланишига эътиборни кучайтириш, бу соҳа билан 
шуғулланувчи фермер хўжаликлари етказаётган маҳсулотларни жаҳон 
андозалари талаблари даражасида қайта ишлаш каби муҳим вазифалар 
тайёрлаётган кадрлар сифатига боғлиқ. 
Республикамизда ривожланиб келаётган ва давлатимизга маълум миқдорда 
эндиликда валюта келтираётгн ипакчилик ҳам халқ хўжалигининг муҳим 
соҳасидир. Ипак қуртини тўғри парвариш қилиш, ундан олинаётган 
маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш ҳам бугунги долзарб вазифалардан 
биридир. Узоқ йиллардан бери хонакилаштириш натижасида кенг қўлланиб 
келинаётган ва халқ хўжалиги учун қимматбаҳо шифобахш маҳсулотлар берувчи 
асаларилар зоология ўрганадиган муҳим бир тармоқдир. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида балиқчиликни ривожлантириш ҳам 
ўзига катта эътибор талаб қилмоқда. 
Орол денгизининг экологик инқирозга учраши ва уни балиқчиликдаги 
аҳамиятининг йўқолиши туфайли Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори 
билан балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар давлат 
тасарруфида
сақланиб қолинди. Бундай хўжаликлар деярли ҳар бир вилоятда мавжуд бўлиб, 
уларда карпсимон балиқлар етиштирилади. 
Ҳозирги пайтда чорвачилик, ипакчилик, асаларичилик, балиқчилик 
хўжаликларини янада ривожлантириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, 
ҳайвонлар орасида кенг тарқалиш имкониятига эга бўлган турли касалликларни 
қўзғатувчиларга қарши самарали кураш олиб бориш билан чамбарчас боғлиқдир. 
Кўп касалликларни қўзғатувчилари эса зоологиянинг объектларидир. Мана 
шулардан зоология билимларини ҳайвонот дунёсидан фойдаланишда катта 
аҳамиятга эга эканлиги яққол кўриниб турибди. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, йўқолиб бораётган ҳайвон турларини 
асраш, кўпайтириш мақсадида мамлакатимизда бир неча қўрикхоналар ташкил 
қилинган. Уларнинг фаолияти муҳим ахамият касб этувчи ва Ўзбекистон “Қизил 
китоб” ига кўчирилган бир неча балиқ турлари ва айрим судралиб юрувчиларни, 
бир неча тур қушлар ва сут эмизувчиларни муҳофаза қилишга қаратилган.
Республикамизда махсус табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси 
ташкил қилинган, унинг эса ҳар бир вилоятда ва туманларда махсус бўлимлари 
мавжуд. Республика миқиёсида табиатни муҳофаза қилиш қонуни ишлаб 
чиқилган ва Республиканинг экологик харитаси тузилган. Аммо ушбу қонунга ва 
экологик харитага тегишли ўзгаришлар киритиб туришини кундалик 
ҳаётимизнинг ўзи, яъни бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни тақозо этиб турибди.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish