1.4-савол: Ҳайвонот дунёси систематикасининг асослари, асосий
систематик категориялар.
Зоологияда у ёки бу ҳайвоннинг ҳайвонот дунёсидаги ўринни аниқлаш
қуйидагиларга асосланади:
Хужайра дифференциациясининг мавжудлиги ёки йўқлиги.
Тана симметриясининг шакли.
Тана бўшлиғининг хусусияти.
Эмбрион варақлар сони.
Тана сигментациясининг мавжудлиги ёки йўқлиги.
Махсус бошқа хусусиятлари.
Юқоридаги белгиларга кўра ўрганилаётган ҳайвон тури аввало бир
хужайралиларга ёки кўп хужайралиларга тааллуқлиги аниқланади. Сўнгра
уларнинг қайси типга (энг юқори систематик категория), синфга, туркумга,
оилага, авлодга таалуқлилиги белгиланади. Авлоди аниқлангач унга тур исмини
бинар номенклатураси асосида берилиши шарт. Тур асосий систематик
категория ҳисобланади. Чунки бир-бирига ўхшаш турлар бир авлодга, авлодлар
оилага, оилалар туркумга, туркумлар синфга, синфлар типга киритилади.
Булардан ташқари оралиқ систематик категориялар ҳам бўлиши мумкин.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
1.5-савол: Зоология фанинг таркибий қисмлари.
Ҳозирги пайтда ҳайвонот дунёси 2 млн. га яқин турга эга. Бундай
аниқланган ҳайвон турлари 20 дан ортиқ типга киритилган. Шулардан бизлар
қуйидаги типлар билан танишиб чиқамиз:
Энг содда ҳайвонлар – Protozoa.
Булутлар - Spongia
Ковакичлилар – Coelentrata
Ясси ёки паренхимали чувалчанглар – Plathelminthes
Бирламчи тана бўшлиқли ёки юмалоқ чувалчанглар – Nemathelminthes
Иккиламчи тана бўшлиқли ёки ҳалқали чувалчанглар – Annelides
Юмшоқ танлилар ёки моллюскалар – Mollusca
Бўғимоёқлилар – Arthrapoda
Хордалилар – Chordata
Шулардан “Энг содда ҳайвонлар” типи бир хужайрали организмларни,
қолган ҳайвон типлари эса кўп ҳужайрали организмларни ташкил қилади.
Кўп хужайрали организмлар ўз навбатида тубан ва юқори даражада
тараққий этган гуруҳларга ажратилган. Тубан даражада ривожланган кўп
ҳужайралиларга “Булутлар” ва “Ковакичлилар” типлари мансуб бўлиб, улар
икки қаватли, тўқима ва органларга эга бўлмаган, махсус вазифаларни
бажарувчи ҳужайралар гуруҳларидан ташкил топган организмлардир. “Ясси
чувалчанглар” типидан бошлаб ўрганиладиган барча кўп хужайралилар уч
қаватли, махсус тўқима ва органларга, ёки органлар системасига эга бўлган
организмлардир.
Зоология фани ривожлана бориб, эндиликда унинг махсус қисмларини
ўрганувчи мустақил фанлар пайдо бўлган. Жумладан, “Энг содда ҳайвонлар”
типини ўрганувчи зоологиянинг махсус қисми – протозоология, барча
чувалчангларни ўрганувчи зоологиянинг махсус қисми гельминтология, юмшоқ
танлиларни ўрганувчи қисми – малакология, ургимчаксимонларни ўрганувчи
қисми – арахнология, каналар туркумини ўрганувчи қисми – акарология,
ҳашоратлар синфини ўргаунвчи қисми – энтомология, ургимчаксимонлар ва
ҳашоратларни қўшиб ўрганувчи қисми – арахноэнтомология, балиқларни
ўрганувчи қисми – ихтиология, қушларни ўрганувчи қисми – орнитология, сут
эмизувчиларни ўрганувчи қисми – маммология ёки териология деб юритилади.
Ҳозирги пайтда эса юқорида кўрсатилган фанлар бўйича махсус мутахассислар
етишиб чиққан.
PDF created with pdfFactory Pro trial version
www.pdffactory.com
Do'stlaringiz bilan baham: |