Несториан сектаси бу ердаги христианликнинг олди секталаридан эди. Марказий Осиё аҳолисининг христианлашуви несторианлик сектасининг асосий иши бўлиб қолди, бунга оз бўлса ҳам эришдилар. Манбаларда кўрсатилишича 410-671 йиллар оралиғидаги несторианларнинг кенгашларида Марв, Ҳирот ва бошқа жойларнинг митрополитлари ва епископлари иштрок этишган. Бир қатор тадқиқотчилар тахмин қилган ҳолда Марвдаги несторианларнинг ибодат учун бировга қарашли бўлган бинодан фойдаланганликларини келтириб ўтадилар. Тахмин қилинган жой бу Қадимги Марвдан 18км шимолда жойлашган Хароба Кошук мажмуасидир.5 Бу ерда сосоний хукмдор Яздигард III ўзининг охирги кунларини ўтказган. Балки бу ерни христиан митрополияси учун сосоний ҳукмдор инъом этгандир. Бунда қандайдир бўлса ҳам ҳақиқат бор. Чунки несториан митрополит Илия бу ерга дафн этилган.6VI асрнинг ўрталарида Бақтрия христианлари ва Несториан патриархлиги ташаббуслари билан ўртада алоқа ўрнатилди. 549 йилда эфталит-христианлар несторианлар патриархи Мар-Абуни епископ тайинлаш мақсадида таклиф қилишган.
Христианликнинг қадимий қолдиқларидан бир қисми Еттисувдан топилган. Бу маскан миссионерларнинг биринчи бўлган жойларидан далолат беради ҳамда Несториан черковининг таъсир доирасини кўрсатиб беради. 7 VIIIасрга оид Христиан черкови ва VI-VII асрларга тегишли қабристон кўҳна шаҳар Оқ-Бешимдаги текширувлар асносида аниқланди. Қабристондаги дафн этилганларнинг аксарияти христиан дафн маросими бўйича кўмилган. Худди шу қадимий шахарда VII-VIIIасрларга оид Несториан хочи тамғаси босилган хум кўмилган. Бу хам археологик қазилмалар давомида топилди.8 Қадимий Тараз шаҳрида бир неча кўмилган хумлар ва пишиқ ғиштдан бўлган ер остидаги сағаналар топилди. Улар IX-Х асрларни ўз ичига олади. Тараздаги археологик қазилмалар давомида у ердан яна устида сурёний-суғд ёзуви бор синдирилган сопол идишлар чиқди. Улар VII-VIII асрларга оид дея баҳо берилди.
Марказий Осиёда несторианликдан ташқари христианликнинг бошқа секталари ҳам фаолият олиб борган. Мисол учун бунга “мелкит”ларни келтиришимиз мумкин. Улар катта бўлмаган кичик бир монастир қурдилар. Унинг харобалари “Гавур-кўл”нинг шимоли-шарқида жойлашган. Бу монастир IV асрнинг охирида вужудга келган. Бундан кўринадики мелкитлар анча олдин Марказий Осиёга кириб келишган. Беруний Марказий Осиёга христианларнинг кириб келишини Исо туғилганининг 200 йили деган. Балки Беруний шуларни назарда тутгандир. Уларнинг келиб, жойлашиб ва ўзига хайрихоҳларни топгани анчайин вақт кетган. Кейинчалик эса ўзларининг монастирларини барпо этганлар. Лекин бу бир фараз сифатида қолиб кетаверади. Унинг тасдиқлаш учун албатта далил керак бўлади. Аммо буларнинг таъсир доираси анча тор бўлган, ҳатто булар минтақадан чиқиб кетганлар. Буларнинг Марказий Осиёни эрта тарк этишларига сабаб қилиб несторианлик(Марказий Осиёда ХIV асргача католицизм билан тўқнашувига қадар яшади)ни ва унинг халқ ичидаги обрўсини кўрсатиш мумкин.9 Марказий Осиёда христианлик бўлган ёки бўлмаганлигини билишимиз учун икки буюк алломамизнинг қуйидаги қайд этиб кетганларидан билиб олсак бўлади: Жумладан, қомусий олим Абу Райхон ал-Буруний ўзининг машҳур асари бўлмиш “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”да шундай хабар беради, Самарқандда араблар давригача халқ зардуштийлик билан нуфузли христиан епископлиги “насронийлик” яшаган, руҳоний Настория унга бошчилик қилади, демак Нестроя номи маълум ва машҳур бўлган.10 Бошқа бир туркийларнинг кўзга кўринган олими, тарихчи, тилшунос Маҳмуд Қошғарий жанубий-шарқий Дашти-Қипчоқ(Буюк Чўл), Ўзган подшолиги ва Уйғур хоқонлигининг Суғд(Самарқанд) билан яхши алоқада бўлганлиги ҳақида аниқ маълумотлар келтириб ўтади. Қошғарий шундай деб ёзади: “Исфижоб(Чимкент), Тараз, Қошғар ва Ўзгандан то Қувагача бўлган бир ҳудудда бир-бирига яқин, Масиҳга сиғинувчи, икки тилда суғд ва туркий тилларда гапирувчи халқлар бор ”.11 Ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Шарқий Туркистон (Синтзян - Хитойнинг уйғур автоном раёни) ҳудудларида олиб борилган археологик қазилмалар давомида қадимги ва ўрта асрларга оид христиан ёдгорликлари топилди. Хароба ибодатхоналар ва монастирлар орасидан деворга солинган суратлар, занданачи матоларидаги расмлар, сопол идишларда Инжил ривоятлари, ибодат билан боғлиқ бўлган асбоб-анжомлар, бўйинга тақиладиган хоч, медалёнлар ва христиан рамзлари туширилган давлат тангалари топилди. Жанубдаги миссионерларнинг сайъ-ҳаракатлари оқибатида жануб давлатларининг герби ва байроқларида христиан динининг рамзлари(кўпинча, “Инжил” ёки “Вифлеем юлдузи”) туширилган. Марказий Осиёда эса асосан рамзлар давлат тангаларига туширилган. Хоч рамзи туширилган минг-минглаб қабртошлар топилмалар ичидан чиқди. Аксарияти IV-ХIV асрларни ўз ичига олади.
Жанубий Туркманистоннинг бир неча туманларидан христиан ёдгорликлари ўтган асрда археологлар томонидан топилди. “Кўк-тепа”дан қадимги христиан олтин медолёнлари ва кўкрак нишонларига тўла хазина чиқди. Хазинада VI-VII асрдаги лойдан ёзилган фармонга несторианларнинг тенг томонли хочи билан туширилган тамғаси бор.