637 йил Исломнинг Эронга кириб келишидан эътиборан несторианлик янги қонуний ҳимояланган бошқарувга эга бўлди. VII-ХIV асрлар орасида минтақада исломнинг ҳукмронлигига қарамай бу даврда кўплаб несторианлик жамиятлари Марказий Осиёда ҳам гуллаб яшнади.
Ислом Марказий Осиёга кириб келгач, ўз ибодатхоналарини, яъни масжидларини қуради. Баъзи масжидлар христиан черковлари ўрнида қурилган. Мисол учун мусулмон тарихчи Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи”асарида Бухородаги “Бани Ханзала” масжиди аввал насронийлар черкови бўлганлигини келтириб ўтади.12 Аввалиги фақат чўлдаги дехқонни, оддий ҳунармандни бу динга чорлаган миссионерларнинг ишлари йириклашиб катта бир қишлоқни қамраб олди. Х асргача Марказий Осиё ҳудудида 2 та катта христиан қишлоғи мавжуд бўлган. Буларнинг биринчиси ҳозирги Самарқанд жанубидаги тоғлар орасида жойлашган Вазкерд ва иккинчиси Чирчиқ дарёсининг Сирдарёга қуйилиши яқинида жойлашган Винкерд қишлоқлари эди.13 Вазкердда христианлик динининг нафақат ўзи, балки у билан бирга маданияти ва урф-одатлари ҳам кириб келди. Самарқандда топилган топилмаларда муқаддас ибодатхонанинг буюми кермикадан ишланган бўлиб, унда авлиёнинг икки елкасида хоч, оёқлари остида ётган иккита туя тасвири ифодаланган. Бу буюмлар ясалган ашё қолган жойларда топилмаганлиги билан ажралиб туради. Бу каби буюмлар VI-VII асрларга тегишли Мисрдаги муқаддас Мина ибодатхонасида ҳам ясалган.
Кўпгина тарихий буюмларнинг айнан Самарқанддан топилганлиги бу ерда христианлар учун муқаддас бир гўшага айланиб қолганлигидан дарак беради. Самарқанд топилмаларини ўрганиб чиққан М.Э. Массоннинг ҳам шундай хулосага келишига сабаб топилмалар орасида муқаддас Мария тасвирланган деворий суратлардир.
Винкерд қишлоғи тарихда ўз ҳунармандчиликлари билан машҳур бўлган масканлардир. Бу заминдан топилган буюмлар асосан ҳунармандчиликка оид бўлиб, уларда христиан рамзлари туширилган. Бу қишлоқ ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудига тўғри келади ва унинг тоғ ғорларидаги деворий суратларда Эзгулик, Сара ва Елизаветанинг учрашуви ва Исо туғилишининг тасвири ифода этилган.
Булардан кўриниб турибдики, насронийлар тоғларга яқин жойларда яшаганлар. Уларнинг давлатга таъсири бўлмаганлигидан давлат уларга қарши ҳеч қандай чоралар қўлламаган. Балки сарой аъёнлари ичида христиан эътиқоддаги табиблар бўлган, ҳатто улардан дипломатлар ҳам фаолият олиб боришган. Бунга мисол тариқасида Марв ҳокими котибининг ўғли машҳур табиб Али ибн Саҳл Раббаини келтириш мумкин. Ўз даврининг етук алломаси бўлмиш Беруний ҳам насроний табиб Ибн Масадан кўп та’лимот ўрганган.141923 йилда Шимолий Қирғизистон ерларида бир кумуш кўза топилди. Археолог К.В Тревер уни Юнон-Бақтрия даврининг санъат намунасини деб ҳисоблади. У бир хил ўлчамдаги хоч билан тамғаланган ва қўл орқали хоч билан ўйилган. Бу кўзани Византия буюмлари қаторига баланд нарх билан қўшилишини мақсад қилиб олган чақириқ ёки Марказий Осиё Несториан черков анжомлари сифатида ундан фойдаланилган.15 Аёл археолог Т.Н.Сенигова бунга Марказий Осиё Несториан христианларининг Еттисувдаги нақш санъати намуналаридан бири дея баҳо беради. Бир тадқиқотчи бу милоддан аввалги даврга оидлигини айтса, иккинчиси эса милоднинг бошларига тегишли деяпти, шунинг учун бу тўғрисидаги фикрлар ҳанузгача ўз тасдиғини топмаган.
Диний округ ва унинг маркази христианликда митрополиядеб юритилади ва уни митрополит бошқаради. Христианлар кўп бўлган жойни митрополиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ўрта срларда Марказий Осиёда анчайин таъсирга эга дин бўлмиш христианликнинг бир неча митрополиялари фаолият юритган.
Марказий Осиёда қуйидаги митрополиялар амалда бўлган:
- Марв (Марвдаги кафедрал марказ, ҳозирги Туркманистон). Бу ерда эркаклар монастири ва ибодат билан боғлиқ асбоб-анжомлар тайёрлаш устахонаси бўлган;
- Самарқанд, Мовароуннахр ҳокимиятига хизмат қилувчи митрополия (ҳозирги Ўзбекистон, Амударё ва Сирдарё оралиғи);
- Винкерд (Винкерд марказида, эндиликда Тошкент ва Сирдарё вилоятлари чегарасидаги қадимги шаҳар ўрнида жойлашган);
- Навкат (“Навкат” сўзи “янги шаҳар” ма’носини англатади, Навкат марказида. У шаҳар Турк Каган(шарқий славян)пойтахтларидан бири эди, эндиликда бу қадимий шаҳар Қирғизистондаги Қизил дарё қишлоғи яқинида жойлашган). Навкат митрополияси Еттисув минтақасида давлатга хизмат қилган(Еттисув- ҳозирги Қирғизистон ва Ғарбий Қозоғистон). ХI асрдаёқ Навкат митрополияси таъсири улкан ҳудудга ёйилди, кейинроқ ўзига Қозоғистон, Шарқий Туркистон ва Сибирнинг баъзи туманларини қўшиб олди. Митрополит ўзига “Навкат ва Қашғар” номини берди(Шарқий Туркистондаги Қашғар Қорахитойлар империясининг собиқ пойтахти эди).16