Марказий Осиёдаги илк христианлик (ёдгорликлар, топилмалар, митрополиялар) Тошдши сиёсатшунослик факултети



Download 91,5 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi91,5 Kb.
#108977
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Maqola Markaziy Osiyo xristianligi


Марказий Осиёдаги илк христианлик
(ёдгорликлар, топилмалар, митрополиялар)
ТошДШИ Сиёсатшунослик факултети
Диншунослик”йўналиши 4-курс талабаси
Саидислом Саидумаров
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка, нафақат Ўзбекистон, балки ён атрофдаги қўшни давлатлар ҳам мустақилликка эришгач, ўз халқининг тарихини, ҳақиқий тарихини ўрганиш имконига эга бўлди. Маълумки, “Шўролар замонида тарихий ҳақиқатни билишнинг ўзи жиноят саналарди, ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қилмайдиган ҳар қандай манбалар иложи борича халқ кўзидан йироқ сақланарди. Ахвол шу даражага етиб борган эдики, ўз тарихимизни ўзимиз ёзиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолган эдик”.1 Марказий Осиё тарихини ўрганишда у ердаги яшаб келган ва яшаётган динлар тарихини ўрганишнинг жуда катта аҳамияти бор.
Осиё тарихий жараёнларга жуда бой ўлкадир. Унинг ўтмиши ва ҳозирги куни ҳам ўрганилишга муҳтож. Ҳар бир диннинг бу ҳудудда ўзига яраша ўрни бор. Булар аҳоли эътиқодида, кундалик юмушларида кўзга ташланади. Жаҳон динларидан бири бўлмиш христианлик ҳам Марказий Осиёга ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Шубҳасиз, Черковларнинг оммалашуви Осиё қитъасидан бошланган. Ушбу диннинг илк тарихи биринчи христианлик марказининг Осиёда жойлашганидан гувоҳлик беради. Манбаларда хабар берлишича, биринчи черков биноси Осиёда қурилди, биринчи марта Янги Аҳднинг таржимаси ҳам айнан шу минтақада амалга оширилди ва у ерда биринчи христиан шоирлари дунёга келди.2 Биринчи христиан давлати ҳам Осиёда юзага келган, деб ҳисобланади. Осиёдаги христиан давлатининг қуйи минтақасининг христиан ахолиси қаттиқ қувғинга учраган, шунинг учун ХIII аср охиригача Еванглиянинг Осиёда тарқалиш миқёсини ғарб христианлиги кучига умуман таққослаб бўлмайди.
Марказий Осиёда христианликнинг тарқалиш жараёни кўпгина мутахассисларнинг тадқиқот мавзуи бўлган. Улардан бири йирик рус шарқшуноси В.В.Бартолд бўлиб, унинг тадқиқотларидан бири Еттисувда топилган сурёний қабртош ёзувларига бағишланган. В.В.Бартолд бу мавзуга бир неча марта Мовароуннаҳрнинг мўғулларгача бўлган давр тарихига оид тадқиқотларида қайтган. Мазкур мавзу Г.И. Богомолов, Й.Ф. Буряков, Л.И.Жукова, А.А. Мусакаева, Г.В. Шишкина, В.И. Усмонова, Л.И. Албаум, И.Д. Иванский, Т.В. Беляева, Б.А. Абдулғозиева, В.Д. Горячева, С.Я. Перегудова, К.М. Байпаков, Л.В. Ундерова, Г.Я. Дресвянская, М. Пачос, В.Н. Ягодин, Т.К. Ходжайов, А.Я. Борисова каби тадқиқотчилар томонидан ҳам ўрганилган. Булар асосан рус тилида, ғарб олимларидан Марк Диккенс, Фолтз Ричард, Саеки Йоширо, Люиз Давиднинг асарларини келтирсак бўлади.3
Бу мавзу бўйича асосан собиқ совет тадқиқотчилари иш олиб боришган, уларнинг орасида ўзбек олимларини учратиш қийин. Бу иш Марказий Осиёнинг тарихан динлараро толерантлик(бағрикенглик) диёри бўлганлигини яна бир бор исботлашга хизмат қилади. Ҳозирга келиб Марказий Осиё христианлиги бўйича ўзбек тилида битта иккита рисоладан бошқа нарсани топиш қийин.
Мавзунинг илмийлик аҳамияти ҳақида шуни айтиш мумкин-ки, ҳозирги кунда ҳар бир миллат, элат, халқ ўзининг тарихини билишга муҳтож, хоҳ у ўз динининг тарихи бўлсин ёки унинг диёридаги бошқа диннинг тарихи бўлсин. Ҳозирги кунда Марказий Осиёдаги бир неча христиан секталарининг тарихини билишга ёрдам беради. Чунки, Президентимиз айтганларидек, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”.
Тараққий этган христиан дини Марказий Осиёга кириб келиши тўғридан-тўғри бўлмади, албатта. Турли хил динлар ривожланган Форс диёри бунга таянч нуқта бўлди. Рим императорлари христианликни қабул қилганларни қувғин қилганликлари Шарққа(Эрон, Марказий Осиё) келишларига замин яратди. Кўп динлар, қарашлар бошқа ҳудудларга асосан савдо, тижорат орқали етиб келган. Марказий Осиёга христианликнинг кириб келиши ундан ўтган Буюк Ипак йўли билан боғлаш мумкин.
Илк христианлик кирган шаҳарлар деб Марв, Самарқанд, Термиз каби шаҳарлар тилга олинади. Чунки сабаб савдо карвонининг бу ерлардан ўтганлигидир. Лекин буларнинг ичида Марв(Туркманистон) алоҳида аҳамият касб этади. У ерда 420 йил(баъзи ма’лумотлар 334-йил)да биринчи христиан митрополияси очилган. 4

Download 91,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish