ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 367
Марказий Осиёда ҳам ўз потенциалини кўрсата олади деган қарашларни муаллиф
ўртага ташламоқда.
Хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш
масалаларига бағишланган
тадқиқотларда Туркиянинг НАТО доирасида Марказий Осиёдаги манфаатлари,
миграция масалалари, халқаро акторларни минтақа хавфсизлигига таъсири
борасидаги фикрларни олға суришган. Масалан, араб таҳлилчиси Эҳсан Тақвийя
[2018] Марказий Осиё давлатларида диний экстремизм ва терроризм омиллари
билан бир қаторда минтақада геосиёсий акторларнинг рақобати барқарорлик ва
хавфсизликка таъсир қилишини келтириб ўтган. Унинг фикрича, назорат
қилинмайдиган миграция туфайли ҳам минтақа аҳолисини радикаллашувида
катта рол ўйнашини айтади. Бу ерда айнан Туркия ва Россиянинг таъсири борлиги
айтилади. Чунки аксарият минтақа фуқаролари айнан ўша ҳудудларга миграция
даражаси юқори ҳисобланади.
Хавфсизликни таъминланишида Марказий Осиёдаги халқаро акторларнинг
роли юқори ҳисобланади. Сўнги йилларда ғарб санкцияларига учраган Россия
Марказий Осиёда фаол бўла олмаслиги мумкин, деб ёзади M.Alsumaidaie [2019].
Унинг фикрича, айнан Туркия юзага келадиган геосиёсий бўшлиқни тўлдиришга
ҳаракат қилиши мумкин. Асос сифатида муаллиф сўнги йилларда Туркиянинг
минтақа давлатлари билан НАТО доирасида тинчлик учун ҳарбий
машғулотларида иштироки ва Каспийбўйи энерго-ресурсларига қизиқишини
ортиши билан изоҳлайди.
Евро-атлантика геосиёсий йўналишида
Туркия ўзини Марказий Осиёда
муҳим актор сифатида кўриши сир эмас. Туркия совуқ уруш давридан кейин
ғарбдаги иттифоқчиларига геостратегик ҳамкори сифатидаги аҳамияти
йўқолмаганлигини Марказий Осиёдаги олиб бораётган сиёсати билан
исботламоқчи бўлганлигига урғу беришади Яқин Шарқ бўйича тадқиқотчилар
A.Kooshki & A.Basiriniya [2019]. Лекин Марказий Осиё ташқи сиёсатидаги
эмоциявий ёндашув Туркияни минтақадаги бошқа акторлар (ҳусусан Россия)
олдида имкониятларини пасайтирди, - деб ёзади муаллиф. Шунга параллел
равишда ташқи сиёсатда нео-османизм ва пантуркизм ғояларига таянган ҳолда
Марказий Осиёда ўз сиёсатини фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда деб қўшимча
қилади. 2016 йилдан бошлаб Туркия Марказий Осиёга нисбатан сиёсати
реализмдан сиёсий идеализмга ўзгарди, яъни эгоистик қарашлардан, ўзаро ёрдам
ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка ўтди, - дейди муаллиф.
Туркиянинг НАТОдаги иттифоқчилари унинг Марказий Осиёдаги сиёсатига
нисбатан бетараф эканлиги ҳақидаги фикрлар кўплаб мусулмон муаллифларнинг
ишларида учрайди. Араб тадқиқотчиси E.Yazdani [2020] ёзишича, Туркия ислом
дунёсидаги йирик углеводород заҳираси ва транзитига эга давлатлар билан
рақобат қила олмаса-да, (
маълумот ўрнида,
Қозоғистон, Туркманистон ва
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |