ǀ
ISSUE 6
ǀ
2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 364
эга бўлишига ва манфаатларини устунлига йўл қўйилмайди. Шу маънода,
муаллифлар Pinfold & Peters [2019] Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида Туркия-
Эрон рақобатчилигини ҳисобга олишлари кераклигига эътибор қаратишади.
Уларнинг келтиришича, бошқа кучларни минтақада иштироки бевосита шу минтақа
тарихи, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, ички ва ташқи муаммолари ҳамда
имкониятларини ҳисобга олишлари керак бўлади.
Евроосиё минтақасида ўз геосиёсий мавқейини мустаҳкамлашга интилаётган
Туркияни Кавказда ҳам фаоллиги кузатилмоқда. Таҳлилчи D.Bechev [2020] нинг
ёзишича, 2020 йил сўнгида Иккинчи Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжон ўз
ҳудудларига яна эга чиқиши ортидан қардош Марказий Осиёга йўл очилиши
Туркиянинг геосиёсий ютуғи бўлиши мумкин. Шу қаторда, Қора денгиздан ташқари
Сурия, Ливия ва Жанубий Кавказдаги Туркия – Россия тандеми, ўз талабларини
қўювчи Ғарбга ўзига ҳос жавоб, - деб ҳисоблайди муаллиф. Унинг сўзларини таҳлилчи
M.Tanchum [2021] тасдиқлаган ҳолда, Жанубий Кавказдаги ўйин қоидалари
ўзгариши ва Туркиянинг “юмшоқ ва қаттиқ куч”и тобора Марказий Осиёга
интилиши, унинг геосиёсий мавқейи ўсиб бораётганлигини далолат беради, деб
ҳисоблайди.
Марказий Осиё йўналишида
бағишланган ишларнинг аксарида ғарблик
муаллифлар ривожланишнинг “турк модели” Марказий Осиё давлатлари учун
тараққиёт йўлининг бир алтернативаси эканлиги айтилган ва бу ҳақдаги фикрлар
ўтган асрнинг 90 йиллари бошларида тилга олина бошланган эди.
Масалан, Туркия ташқи сиёсати бўйича таҳлиллар олиб борган G.T.Winrow
[1992] ёзишича, Марказий Осиёда яшовчи қардош давлатлар билан муносабатлар
илк йилларда Зиё Гўкалп ва Исмоил Гаспиралининг пантуркизм ғоялари устига
қурилган эди. Туркия минтақа давлатлари билан ЭКО ва Туркий тилли давлатлар
ҳамкорлиги саммити каби минтақавий платформалар орқали бирликни ушлаб
туришга ҳаракат қилган, - дейди. Муаллифнинг фикрича, айнан шу каби
ҳамкорликлар ўзаро интеграция жараёнларини йўлга қўйилишида рол ўйнаши
керак бўлган.
Бевосита Марказий Осиё давлатларининг минтақада иштирок этувчи бошқа
акторлар орасидаги роли борасида таҳлилларни амалга оширган F.Starr &
S.Cornell [2018] минтақада давлатлари ўртасидаги ҳар қандай ҳамкорлик
шакллари фақат минтақа давлатлари манфаатларига хизмат қилиши ва бошқа
акторларнинг иштироки чекланиши керак, - деб қайд этиб ўтишган. Мисол
сифатида, муаллифлар Туркий Кенгаш ташкилоти доирасида Туркия фойдасига
ишлайдиган ғоя ва таклифлар туфайли минтақа давлатлари манфаати иккинчи
планга тушиб қолиши мумкин деб огоҳлантиришади.
Марказий Осиё бўйича бир неча адабиётларда “турк модели”ни минтақа
учун ҳос негатив қарашлар ҳам учрайди. Ҳусусан, ўтган йиллардаги Туркия ва
SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 2
Do'stlaringiz bilan baham: |