Bog'liq markaziy-osiyo-davlatlari-va-turkiya-munosabatlari-b-yicha-s-ngi-yillarda-chop-etilgan-adabiyotlar-ta-lili
ǀ ISSUE 6
ǀ 2021
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 370
Осиёда нефт-газ саноатига Россиянинг таъсири билан келишишига ва таъсирини тан
олишига тўғри келишини ва бевосита бошқа акторлар билан муносабатда балансни
ушлашга ҳаракат қилишини қайд этади муаллиф.
Сўнги йилларда Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида хавфсизлик ва ҳарбий
ҳамкорлик масалаларида Туркиянинг фаоллашганлигини кузатилмоқда. Буни сиёсий
таҳлилчи Muhitdin Ataman [2020] ЕХҲТнинг Минск гуруҳи 30 йилдан бери ҳал қила
олмаган Тоғли Қорабоғ муаммосини ечилишидаги иштирокини мисол қилиб
келтиради. Унинг фикрича, Туркиянинг яқин иттифоқчиси Озарбайжон Арманистон
босиб олган 80% ҳудудини қайтиб олиши натижасида Туркиянинг минтақадаги
геосиёсий мавқейи ошган. Давомида муаллиф Нахичеванга коридорни очилиши ва
Марказий Осиёга ягона транспорт коридорини шаклланиши минтақадаги бошқа актор
Эрон манфаатларига зарба бўлиши мумкинлигини қайд этади.
Туркиянинг Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорлиги кенгаётганлигини минтақа
давлатлари иқтисодиётига 16 млрд АҚШ долларидан ошиқ сармоя киритганлигидан
ҳам билиш мумкин. Лекин Туркияни минтақада бошқа акторларга нисбатан молиявий
имкониятлари юқори деб бўлмайди. Шу каби асосларга таянган A.Tutumlu [2020]
Туркияни минтақадаги иқтисодий барқарорлиги Россия ҳамда Хитой каби акторларга
ҳам боғлиқлигини қайд этиб ўтади. Унинг фикрича, Туркия минтақада ҳозирда кичик
ва ўрта турк бизнеси фаол бўлса-да, йирик сармояли лойиҳалар билан ҳали иштирок
эта олмайди.
Иқтисодий манфаатлар Туркияни сўнги йилларда Марказий Осиёдаги бошқа
йирик сармоядор Хитой билан яқинлашишига олиб келди – деб ёзади сиёсий таҳлилчи
M.Emiroglu [2018]. Шунингдек, у Хитойнинг “Бир Макон - Бир Йўл” лойиҳасидаги
Туркиянинг иштироки туфайли Хитойга бўлган масофани икки ҳафтага қисқаришига
эришилади ва бунда Марказий Осиё давлатларини иштироки ҳам Туркияга қўл келиши
мумкинлигига эътиборни қаратади. Муаллифнинг келтиришича, иқтисодий
манфаатлар йўлида Туркия ҳатто Шарқий Туркистондаги уйғурлар масаласига ҳам
кўзини юмиши мумкин.
2000 йилларнинг бошидан ЕИга аъзо бўлишга Туркия жиддий киришган эди.
Лекин сўнги йилларда бу ҳаракат ва интилиш сусайганлиги кўринади. ЕИ билан
ҳамкорлик ўрнида янги алтернативаси сифатида Туркия Хитойнинг “Бир Макон, Бир
Йўл” ташаббусига эътиборини қаратганлигини кузатиш мумкин. Масалан, иқтисодий
таҳлилни олиб борган тадқиқотчи M.Yildiran [2019] фикрича, Марказий Осиё орқали
ўтувчи Ипак йўлини Европа ва Африкага боғланиши ортидан Туркия Хитой учун “янги
Гордиан ечими” (
new Gordian knot ) бўлиши эҳтимоли бор.
Марказий Осиёда ва унга даҳлдор иқтисодий масалаларда Туркия минтақа
давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлигисиз ўз манфаатларига эриша олмайди. Мисол
сифатида, B.Yücememiş [2017] Туркия учун асосий ҳамкорлар сифатида минтақада
тенг ярми табиий ресурсларига эгалик қилувчи Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг