Маoлумотнома


-БОБ. ТАOЛИМНИНГ УСЛУБИЙ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 1,87 Mb.
bet65/160
Sana26.02.2022
Hajmi1,87 Mb.
#470204
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160
Bog'liq
2 5395804372158386335

10-БОБ. ТАOЛИМНИНГ УСЛУБИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Жисмоний тарбия назариясида амал қилинадиган «жисмо-ний тарбиянинг меънат ваҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги», «жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтирилганлиги», “шахсниҳар томонлама ривожлантириш» принципларидан ташқари таoлим жараёнининг услубий принциплариданҳам мавжуд. Тарбия жараёнидаги барча тамоиллар жисмоний тарбия учун қўлланилиши мумкин, лекин инсон тарбиясининг бу йўналишининг хусусийлиги ўқитишнинг принципларига алохида мазмун ва талаблар қўяди. Инсон фаолиятининг биологик, физиологик, биохимик, биомеханик қонуниятлари эса фикри-мизнинг далилидир.


Онглилик ва фаоллилик (активлик)”, “Кўргазмалилик”, “Мунатазамлилик”, «Кучига ярашалик ва индивидуаллаш-тириш», “Талабларни аста-секинлик билан ошириш”дек услубий принциплар ва қоидаларга тизимли риоя қилиш орқалигина ўқитиш жараёнида кутилган мувоффақиятларга эришиш мумкин.


10.1. Таoлим жараёнида онглилик ва фаоллилик

Ўқитишга онгли муносабат ва унда шуғулланувчининг фаоллигиҳар қандай педагогик жараённинг самарадорлигини оширади. П.Ф. Лесгафт илгари сурган жисмоний тарбия таoли-мидаги онглилик ва фаоллилик принципиҳаракат фаолият-ларини механик равишда тақлид қилиб бажариш орқалиҳаракатларни ўзлаштиришни катoийян қоралайди ва биринчи-лардан бўлибҳаракатларни таққослай олиш, унинг таълилини қилиш орқали назарий билимларни ваҳаракат фаолиятларини эгаллаш ғоясини илгари сурди. У “жисмоний машқ билан шуғулланиш фақат кучни, жисмоний ривожланганликни кўрсат-кичларини оширади”, деган қўпол тушунчани асосий хатолардан бири деб кўрсатди.


Тарбия жараёнида бу принципни қўллаш машғулотни умумий вазифаларига қизиқиш уйғотиш ва фикрлашни шакл-лантириш билан бошланади. Энг аввало,ҳаракат фаолиятиниҳаётий-амалийлиги аниқ мисоллар ёрдамида, таoлимнинг мавзулаштириш орқали амалга оширила бошланиши лозим. Ўқитишнинг бошланғич этапидаги тор, онгли фикрлаш доираси, мазмуни (қоматининг чиройли бўлиши, кучининг ортиши ваҳ.клар) машғулотлардагиҳаётий-амалийҳолатлар орқали, жисмоний маданият ва спорт машғулотларида шахсни ижодий меънатга ва Ватан мудофаасига тайёрлашдек вазифаларниҳал қилиш билан аста-секин ихтисослик билимларга таяниб амалга оширилади. Махсус оммабоп адабиётлар, қўлланмалар тавсия қилинади. Назарий билимларни ортишига эришиш онглилик принципининг ўзак мақсадларидан биридир. Бу мақсадга эриша олмаслик кундалик бажариладиган жисмоний машқлар билан шуғуллашниш машғулотларига одатнинг шаклланиши сусайти-ради, жисмоний машқлар билан шуғулланишни турмуш тарзига айланишига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, шуғулланув-чилар жисмоний маданият, спорт мавзуларига оид мунтазам лекциялар, суъбатлар,ҳикоялар эшитишлари, мактаб физкулp-тура дастурининг назарий қисмини ўрганишлари, методик ваҳужжатли филpмлар кўришлари, ўз-ўзини тиббий назорат қилиш қоидаларини билишлари, “актив, пассив дам”, “бажара олиш”, “ъаракат малакаси”, “олийҳаракат тартиби”, “малаканинг ижобий ва салбий кўчиши” атамалари моъиятини тушуниш-ларига лозим.
Ўзлаштирилиши, мустаъкамланиши, такомиллаштирилиши лозим бўлган,ҳаракат фаолиятини нима учун айнан ўқитувчиси ёки мураббий кўрсатганидек бажариш шарт эканлиги ўқувчи онгига етказилиши мажбурияти юзага келади. Машқланган бармоқлар (волейболчиники) турмушда бармоқларнинг нозикҳаракатларини талаб қиладиган касбларни эгаллашда (соатсоз, заргар ва бошқалар) қўл келиши онгига етган шуғулланувчи таoлим жараёнига онгли муносабатда бўлишидан ташқари, унинг фаоллиги ортади.
Машқ,ҳаракат техникасини эгаллаш оз энергия сарфлаб самаралиҳаракат қилиш, уни бажариш орқали организмда содир бўладиган турли хил ўзгаришларни тушуниш, топшириқка нисбатан онглилик ва фаолликни оширади.
Ўқитувчиларнинг кўтаринки кайфияти, юзидаги табассу-ми, кийимларнинг ярашганлиги ва ихчамлиги,ҳаракатларниҳавас қиладиган даражада чиройли, равон кетма-кетликда бажариши, машқлар таркибини унинг бажарилиши ритмига мослаб, тўртликлар тарзида бараварига айтиладиган айтишувлар киритилиши таoлим жараёнидаги вазифаларниҳал килишга зўр қизиқишни кучайтиради ва фикрлашни шакллантиради.
Жисмоний тарбия жараёнида онгли анализ ва жисмоний машқни бажаришда назоратдан фойдаланиш таoлимнинг прин-ципиал механизмларидан биридир.
Онгли равишда бажарилаётган “ихтиёрийҳаракат”нинг моъиятига етиб, унинг бажарилиши технкасининг асоси, звено-лари, деталларини назорат қила олишнинг аъамияти таoлим жараёнида ўз самарасини бериши илмий-амалий исботланган.
Абелpскийнинг тажрибаси бўйича шуғуллунувчиларни сакраш техникасига ўргатиш учун 120-150 уриниш (попқтка) тавсия қилинган. Уринишлар тугаллангандан сўнг шуғулланув-чилар билан шуҳаракатнинг тузилиши, бажариш техникасиҳа-қидаги суъбатлар, (дискуссия) натижаси ўта қониқарсиз бўлган.
Навбатдаги гуруъга эса машқ техникаси, унинг тузилиши,ҳаётий-амалий аъамиятиҳақида етарли даражадаги назарий тайёргарликдан сўнг машқни бажариш тавсия қилинганда, шуғулланувчилар 2-3 уринишдан кейин машқ техникасини осонгина ўзлаштириб олганликлари кузатилган.
Амалиётда юқори малакали спротчилар машқни спорт техникаси автоматлашган даражада, яoниҳаракатни олий мақомда бажара олишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар. Механик равишда тушунмай, кўр-кўрона, тақлид тарзида машқ қилишнинг самарасизлиги, сурункали машқ қилиш жараёнида меoёридан ортиқ энергия сарфлашга, шуғулланувчида шуҳаракатга нисбатан совиш, “тоқатсизликни”ни шаккллантиради. Шунинг учун онгли таълил ўзҳаракатини баъолай олиш, ўқитиш жараёнининг чўзилиб кетишини олдини олади.
Онгли анализда машқ техникасини таълили билангина чегараланмай, уни биомеханик, математикҳисоблаш, биоритмия ва спорт метрологиясининг қонуниятларини назарда тутганҳолда, шуғулланувчининг анатомия, спорт физиологияси, биохимия соъаларидаги билимларга таянилади. Тезликни талаб қилувчи машқлар вақтнинг микроинтервалини, гимнастика жиъозларидаги машқлар эсаҳаракатнинг фазодаги чегараларини,ҳаракатнинг ютқазилаётганлигиниҳис қилишдек талабларни қўяди, бу ўз навбатида, ихтиёрийҳаракатларнинг бажарилишини онгли назорат қилишга ўргатади.
Машқни бажаришдан олдин уни тузилиши, ижросиҳаракатни ифодасини фикран кўз олдига келтира олиш («идеомотор тренировка») онглилик принципининг асосий воситаларидан биридир.
Фаоллик машғулотларда шуғулланувчиларнинг барчасини тугал банд қилиш, улар фаолиятини “фронтал”, «гуруъли”, ташкиллаш орқали, асосий жиъозлар ёнига қўшимча спорт анжомлари қўйиш, кучига яраша бўлмаган машқларни бир-иккиҳафталик тайёргарлик ва тренировкадан сўнг бажара бошла-салар, шуғулланувчиларни машқни мустақил бажаришга урини-ши ўз-ўзидан ортиши содир бўлади.
Таoлим жараёнида ўйин ва мусобақа (“Жисмоний тарбия-нинг услублари” мавзусига қаралсин) методларининг қўллани-ши, спорт майдони, машғулот ўтказиладиган жойларнинг бадиий жиъозланиши, гигиеник орасталиги, таoлим жараёнида шуғулла-нувчиларда жонбозлик (инициатива) кўрсатиш, вазифаниҳал қилиш учун жавобгарликҳиссини ўз бўйнига олабилиш, маoсулиятниҳис этиш ва ўзлаштириш жараёнига ижодий ёндошишни тарбиялайди.



Download 1,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish